Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.04.2008 й. ПҚ-833-сон "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 90 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2008 й.

N ПҚ-833


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

90 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ва бутун Ўрта Осиё минтақасида энг нуфузли ва етакчи олий ўқув юртларидан бири бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ёшларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, юртимиз илм-фани ва маданияти, замонавий таълим тизимини ривожлантириш, юксак малакали мутахассислар тайёрлаш, йигит-қизларимизни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги беқиёс ўрни ва улкан ҳиссасини инобатга олиб ҳамда ушбу билим даргоҳи ташкил этилганининг 90 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2008 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Миллий университетининг 90 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Миллий университетининг 90 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддат ичида ушбу санага бағишланган тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг "Ёшлар йили" Давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг равишда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратсин.

2008 йилнинг август ойида "Мамлакатимиз олий таълим тизими ва илм-фани ривожида Ўзбекистон Миллий университетининг роли" мавзусида халқаро илмий конференция ўтказишни юқори савияда ташкил этсин.

2008 йил сентябрь ойида "Ёшлик" талабалар шаҳарчаси стадионида "Ёшлар бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир" шиори остида мамлакатимиз олий ўқув юртлари талабаларининг фестивалини ташкил этишни таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Миллий университети мажмуаси ҳудудида байрам олдидан кенг кўламдаги қурилиш ва реконструкция, таъмирлаш ишлари олиб бориш, ўқув бинолари, талабаларнинг турар-жойлари ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектларини ҳар томонлама обод қилиш бўйича тайёргарлик ишларини амалга ошириш топширилсин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур санани ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил9 апрелдаги

ПҚ-833-сон қарорига

ИЛОВА



Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университетининг 90 йиллигига бағишланган

тадбирларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1.

Р.Қосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


2.

А.Парпиев

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


3.

Р.Қурбонов

-

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири


4.

А.Тўхтаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


5.

Ш.Салиҳов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти


6.

М.Ҳазратқулов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


7.

А.Хўжаев

-

Ўзбекистон миллий телерадио компанияси раиси


8.

И.Неъматов

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


9.

А.Алимов

-

Республика "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси


10.

Ғ.Муҳамедов

-

Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори


11.

А.Орипов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


12.

Минҳожиддин Мирзо

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари


13.

А.Исҳоқов

-

"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи


14.

С.Ашуров

-

"Туркистон" - "Молодёжь Узбекистана" газеталари бош мухаррири


15.

М.Салоҳиддинов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги


16.

Р.Чориев

-

"Ёшлик" талабалар шаҳарчаси ҳокими






































Время: 0.1718
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск