ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2008 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 08.04.2008 й. ЎРҚ-145-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 13.02.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

08.04.2008 й.

N ЎРҚ-145



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 13 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 9-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг байроғи остидаги ёки Ўзбекистон Республикасининг портида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида очиқ ҳаво ёки сув бўшлиғида бўлган кемада маъмурий ҳукуқбузарлик содир этган шахс, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) 117-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача" деган сўзлар "энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача" деган сўзлар "энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 121-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар "ўн бараваридан ўн беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "икки бараваридан тўрт бараваригача" деган сўзлар "беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 122-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида белгиланмаган жойларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан, тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда чекиш, шунингдек таксиларда, маршрут таксиларда ҳамда шахар электр транспортида чекиш -

энг кам иш ҳақининг йигирмадан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳаво кемаларида чекиш -

энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Халқ сўзи", 2008 йил 9 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 88-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 4-сон, 181-модда






































Время: 0.1465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск