Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Малака ошириш ва қайта тайёрлаш /

Ишдан бўшатиладиган ходимлар ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.05.1992 й. 235-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 майдаги

235-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ишдан бўшатиладиган ходимлар ва иш билан

таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш,

малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш

тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишдан бўшаган ходимларнинг ва ишчилар ҳамда мутахассислардан иборат иш билан таъминланмаган аҳолининг малакасини ошириш ва қайта касбга тайёрлаш "Иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, унинг малакасини ошириш ва касбга йўналтириш минтақалараро марказ"ларда ташкил қилинади*.

Марказлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига кўра гуруҳларни шакллантирадилар, ўқитиш ва қайта ўқитишни амалга оширадилар.

Ушбу марказларда бирор ихтисосликка ўқитиш бўйича тегишли ўқув моддий базаси бўлмаган тақдирда бандликка кўмаклашиш марказларида иш қидириб юрувчилар сифатида рўйхатга олинган шахсларни касбга ўргатиш (қайта ўргатиш) ёки малакасини ошириш: таълим муассасаларида, корхоналарнинг ўқув бўлинмаларида, вазирлик ва идораларнинг мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимида ташкил қилинади.

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари жойлардаги марказларнинг воситачилиги орқали ёки бевосита таълим муассасалари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари, шунингдек, тижорат, хўжалик ҳисобидаги ва бошқа касбга ўргатишни ва қайта ўргатишни ташкил қилишга рухсатномаси бўлган ташкилотлар билан шартномалар тузадилар ва ўқув жараёнини молиявий таъминлаш манбаларини аниқлайдилар (корхоналарнинг, маҳаллий бюджетлар ва Давлат аҳолини иш билан таьминлашга кўмаклашиш фондининг маблағлари).

Ишдан бўшаган ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, унинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган талаб республиканинг ҳар қайси минтақасида халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ҳам ҳақиқий бўш иш ўринларининг мавжудлигига, ҳам меҳнат бозорининг олдиндан айтиб беришига кўра аниқланади.

Алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар гуруҳи, кўп болали аёллар, ёшлар, меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун касбга тайёрлаш, малака ошириш ва қайта ўқитишни ташкил этишда махсус гуруҳлар очиш, машғулотнинг мақбул тартибини ўрнатиш, шунингдек, ўқиш якунлангач, ишга жойлаштириш йўли билан уларнинг касб даражасини оширишга шароитлар яратилади.

Ишдан бўшатиладиган ходимларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзларига қарашли минтақалараро марказларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Ўқув-услубий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўқув юртининг тури ва ихтисосига қараб тармоқ вазирликлари ҳамда идораларнинг услубий хизматларига юклатилади.

Ишдан бўшатиладиган ходимларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширадиган ўқув юртларидаги ўқитиш ишларига бозор муносабатлари шароитида замонавий ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий жараёнлар назарияси ва амалиёти бўйича чуқур билимларга эга бўлган юқори малакали муҳандис-педагоглар ва илмий кадрлар жалб этилади.

Фуқароларга ўқитиш даврида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва давлат ҳокимият органларининг уларнинг ҳуқуқи доираларидаги қарорлари билан белгиланган тартиб ва миқдорларда стипендиялар тўланади.


*) Бундан кейин "марказлар" деб аталади.






































Время: 0.1581
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск