ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.04.2008 й. 61-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 3 апрелдаги

61-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт

муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий

хизматлар сифатини назорат қилиш

бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармасининг (кейинги ўринларда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

тиббий фаолиятни лицензиялаш ишларини ташкил этиш;

лицензиялар талабгорларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини чуқур ўрганиб чиқиш;

лицензиатлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланишга рухсат этилган профилактика, диагностика ва даволаш воситаларига мувофиқлигини назорат қилиш;

мониторинг олиб бориш давомида ва текширишлар натижалари бўйича олинган лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши, лицензиатларнинг тиббий хизматлари сифати ҳақидаги ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

қоида бузилишлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.


5. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

талабгорлар томонидан тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади;

экспертлар гуруҳини шакллантиради, лицензиялар талабгорлари томонидан тиббий фаолиятни амалга ошириш шароитларининг дастлабки, зарурат бўлганда эса қўшимча экспертизасини ташкил қилади;

ўз ваколатлари доирасида лицензиялар талабгорларига зарур ахборотларни тақдим этади, уларга консультатив-методик ёрдам кўрсатади;

лицензиялар бланкаларини расмийлаштиради, лицензия талабгорларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лицензиялар бериш билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинадиган қарорлар тўғрисида хабардор қилади, лицензия битимларини расмийлаштиради, лицензиатларга лицензиялар беради, лицензияларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиради ёки уларнинг дубликатларини беради;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлган реестрни ва марказлаштирилган маълумотлар базасини юритади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишларини текширишларда (назорат тартибидаги текширишларда) белгиланган тартибда қатнашади;

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шунингдек улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бузилиши ҳоллари аниқланган ҳолларда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома тақдим этган ҳолда қарор қабул қилиш ёки судга мурожаат қилиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;

тиббий фаолиятни лицензиялаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

лицензиатлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифати тўғрисида мониторинг ўтказиш давомида ва текширишлар натижалари бўйича олинган ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда диагностика ва даволаш стандартларини, клиник протоколлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда тиббий амалиётга жорий қилишда қатнашади.


6. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши юзасидан қуйидаги йўллар билан доимий мониторингни амалга оширади:

аҳоли ўртасида, шу жумладан саволнома-анкеталардан фойдаланган ҳолда сўровлар ўтказиш;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини белгиланган тартибда қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратида ва соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида ўрнатилган "ишонч телефонлари" орқали ахборотлар олиш;

бошқа назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган лицензиатлар фаолиятини текширишлар якунлари бўйича тушадиган ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

жойнинг ўзида, молиявий-хўжалик фаолиятга аралашмасдан, лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишнинг ҳолати ва шарт-шароитлари билан танишиш.


III. ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиатлардан текширишлар ўтказиш чоғида зарур ҳужжатларни ва текшириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;

лицензиатларга аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, бундай қоида бузишларни бартараф этиш зарур бўлган муддатларни белгилаш;

бошқа назорат қилувчи органлардан улар томонидан ўтказилган лицензиатлар фаолиятини текширишлар натижалари тўғрисидаги улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати масалаларига тааллуқли ахборотларни сўраш ва олиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига тиббий фаолиятни лицензиялаш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек тиббий хизматлар сифатига риоя қилинишини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.


8. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради.



IV. ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси олий тиббий, фармацевтика ва юридик маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутланади.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.


10. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг функциясини бошлиқнинг ўринбосари бажаради.


11. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи:

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига умумий раҳбарликни амалга оширади, бошқарма ишларини ташкил этади ва назорат қилади;

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий материаллар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради;

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, бўлимлар ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди, ҳар бир ходимнинг аниқ топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бошқарма ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимларини рағбатлантириш ёки уларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва вазирлик раҳбариятига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирини Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилади.


12. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси қуйидаги иккита бўлимдан иборат бўлади:

тиббий фаолиятни лицензиялаш бўлими;

Хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчи нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўлими.

13. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимлари Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимлари ўз фаолиятини бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.


14. Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида лицензиатлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тиббиёт хизматлари сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислар (кейинги ўринларда бош мутахассислар деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Бош мутахассислар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


15. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимларини, шунингдек бош мутахассисларни аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 102-модда.

















































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск