Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Биржа савдоларида кўмирни сотиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 07.04.2008 й. 1785-сон билан рўйхатга олинган 12.03.2008 й. Иқтисодиёт вазирлигининг 41-сон, Молия вазирлигининг 21-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 7 апрелда 1785-сон

билан рўйхатга олинган

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2008 йил 12 мартдаги

41, 21-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Биржа савдоларида кўмирни

сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) кўмирни товар хом ашё биржалари биржа савдоларида (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) сотиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг кўмирни қазиб олувчи, етказиб берувчи ва ундан фойдаланувчи корхона ва ташкилотларга татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган кўмир фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши мумкин.


3. Кўмирни сотиш Товар-хом ашё биржаларида электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.



II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:


маҳсулот - ишлаб чиқариш ва фойдаланишнинг тасдиқланган балансига мувофиқ биржа савдоларида истеъмолчиларга сотиладиган кўмир;


биржа савдолари электрон тизими - биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб Биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими;


Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲККП деб юритилади) - биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси;


сотувчи - маҳсулотни биржа савдоларига чиқариш ва сотишни амалга оширувчи "Ўзбеккўмир" ОАЖ ва бошқа кўмир қазиб олувчи корхоналар;


харидор - улгуржи савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган кўмирни аҳолига сотувчи корхона ва ташкилотлар ва кўмирдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи республикадаги бошқа истеъмолчилар;


битишув баённомаси - харидор ва сотувчига биржа савдоларини ўтказиш якунлари бўйича бериладиган, сотувчи, харидор вакили ва биржа брокери томонидан имзоланган, тарафларни белгиланган муддатда талаб ва таклиф нархи бўйича биржа савдолари натижаларига кўра харид қилинган ҳажмда маҳсулотнинг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжат;


закалат - Биржада амалга ошириладиган битишувлар бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи депозит ҳисобварағига киритиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;


нархлар котировкаси - биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотга ўртача нарх;


тўланган битишувлар реестри - тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланилишини таъминлайдиган миқдордаги маблағларнинг харидорнинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат.



III. КЎМИР ҲАЖМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УНИ СОТИШ ТАРТИБИ


5. Кўмирни сотиш ҳажмлари ҳар йили тасдиқланадиган кўмир қазиб чиқариш ва фойдаланиш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.


6. Сотувчилар кейинги йил учун кўмир қазиб чиқариш ва фойдаланиш моддий балансларини олганларидан сўнг 10 кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда маҳсулот сотиш учун уни биржа савдоларига чиқаришнинг ҳар ойлик жадвалларини тасдиқлайдилар ва Биржага тақдим этадилар.


7. Жадвал тасдиқлангандан сўнг сотувчилар Биржа билан биргаликдаги фаолият тўғрисида сотувчиларнинг биржа савдоларида иштирок этиш шартлари, шартнома тузган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари белгиланган шартномалар тузади.

Савдолар иш кунларида мунтазам ўтказиб борилади.


8. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикаси "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


9. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, сотувга қўйиладиган маҳсулотлар ҳажми ҳамда маҳсулот турган жой, уни қазиб чиқарувчи корхона, шунингдек, бошланғич (старт) нархи тўғрисидаги ахборот Биржа томонидан харидорларга мажбурий тартибда брокерлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа ахборот каналлари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали етказилади.


10. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, электрон савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши шарт.


11. Савдоларни ўтказиш, қўйилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими билан амалга оширилади.

Битишувни рўйхатдан ўтказиш куни Биржа брокерга битишув баённомаси ва намунавий олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этади.


12. Олди-сотди шартномаси битишув баённомасида назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади.

Битишув баённомаси шартларининг бажарилиши томонлар учун мажбурий ҳисобланади.


13. Савдода сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга кўчирилади. Бунда, сотувчилар маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдолари натижаларида вужудга келган ўртача нархлар бўйича сотиш ҳуқуқига эга.


14. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи сотувчи ва харидорлар учун Биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Биржа хизматлари тарифларига мувофиқ ўрнатилади.


15. Маҳсулотни тузилган олди-сотди шартномалар бўйича сотиш олдиндан тўловни тўлиқ тўлаш ёки етказиб бериладиган маҳсулотнинг ҳар бир партияси учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шарти билан амалга оширилади.


16. Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, сотувчи маҳсулотни қайта савдога қўяди.



IV. КЎМИР НАРХЛАРИНИ АНИҚЛАШ

ВА ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР

МЕХАНИЗМИ


17. Маҳсулотнинг бошланғич нархи тартибга солинадиган нарх даражасида белгиланади.


18. Биржа савдоларида шаклланган маҳсулот нархи унинг бошланғич нархидан ошиши натижасида сотувчи томонидан олинган қўшимча даромад унинг ихтиёрида қолади.


19. Биржа савдоларида тузилган битишувлар бажарилишининг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Биржа ҲККП орқали амалга оширилади.


20. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, ҲККП Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ва биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржага хизмат кўрсатувчи банкда биржанинг иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ очилади.


21. Сотувчи ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлари ҳаракатини назорат қилиш учун ҲККП ҳар бир сотувчи ва харидорга фойдаланувчининг шахсий рақамига (бундан кейин ФШР деб юритилади) мос келувчи алоҳида шахсий ҳисобварақ очади.

Сотувчилар ва харидорларнинг маблағлари ушбу шахсий ҳисобварақларда ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча ҳисобварағи доирасида ҳисобга олинади.


22. ҲККП биржа савдолари иштирокчиларини уларга хизмат кўрсатиш шартлари, уларнинг маблағлари ҳолати тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиб туриши шарт.

ҲККП томонидан мижознинг шахсий ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилиши ман этилади.


23. Биржа мижозларнинг сўровларига кўра уларни биржа клиринги натижалари, улар маблағларининг ҳолати ва жорий кунида белгиланган савдолар лимитлари тўғрисида хабардор қилиб туриши шарт.


24. Сотувчилар ва харидорлар Биржага хизмат қилувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 10 фоизигача бўлган миқдоридаги закалатни депозитга қўяди.


25. Харидорлар Биржада депонентга қўйилган закалат ҳисобга олинган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.


26. Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги сотувчилар ва харидорларнинг маблағларидан:

битишувлар бўйича мажбуриятлар бажарилиши, харажат қисмида ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун;

келишилган муддат давомида, битишув амалга оширилмаган ёки бекор қилинган тақдирда, ўрнатилган тартиб асосида ҲККПдаги ҳисобварақнинг эгаси - мижознинг банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш учун;

депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.


27. Биржа битишуви рўйхатга олинганидан кейин беш банк иш кунида харидор тузилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт. Бунда, маблағни ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг "тўлов мақсади" устунида харидорнинг ФШРи мажбурий тартибда кўрсатилиши шарт.


28. ҲККП харидордан маблағ келиб тушган вақтдан бошлаб бир банк иш кунида сотувчига тўланган битишувлар реестрини тақдим этиши шарт.


29. Агар харидор ушбу Низомнинг 27-бандида белгиланган муддатда биржа шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтганидан кейин сотувчи ҳамда Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида дарҳол маълум қилади ва Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун сотувчининг ҳисобварағига жарима чораси сифатида закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни киритади.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


30. Сотувчи томонидан маҳсулотни харидорга олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, ҲККП шартномада белгиланган муддат ўтганидан кейин Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда маҳсулотни етказиб бериш учун белгиланган қийматдан 10 фоизигача миқдордаги маблағни жарима чораси сифатида харидор ҳисобига киритади ва харидор, сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар қилади.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.


31. ҲККП томонидан тақдим этилган тўланган битишувлар реестри сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишга асос бўлади.

Маҳсулот сотувчи томонидан харидор ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККП томонидан тасдиқланмасдан жўнатилган тақдирда, Биржа рўйхатдан ўтказилган биржа шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.


32. Маҳсулот жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини харидор ва сотувчи имзолари билан тасдиқланган юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.

Маҳсулот темир йўл транспорти орқали жўнатилганда маҳсулот жўнатилганлиги фактини темир йўл юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.

Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олгунгача ҳисобварақдан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағига, сотувчининг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлади.


33. Маҳсулотни биржа савдолари ғолибларига юклаб жўнатиш олди-сотди шартномаларида назарда тутилган муддатларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.



V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА НИЗОЛАРНИНГ ҲАЛ ЭТИЛИШИ


34. Харидор билан сотувчи ўртасида тузилган шартномалардаги мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.


35. Биржа аъзолари, биржа савдолари иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги биржа савдо қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича юзага келадиган низолар Биржа арбитраж комиссияси ёки суд орқали ҳал қилинади.

Арбитраж комиссияси томонидан низоларни кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилиши ман этилади.



VI. АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ ВА

МАЗКУР НИЗОМ БАЖАРИЛИШИ

ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ


36. Биржа котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича Биржанинг биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкаларини аниқлайди ва уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.


37. Сотувчилар ва Биржа ҳисобот ойининг кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасига маҳсулотнинг биржа савдоларига чиқариш, сотиш ва ушбу Низомга мувофиқ сотилган маҳсулотнинг ҳақиқатда етказиб берилган ҳажмлари тўғрисида маълумотни тақдим этади.


38. Биржа ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасига савдога қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажмлари, шунингдек, савдоларда шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


39. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, Ўздавэнергоназорат, "Ўзбеккўмир" ОАЖ ва "ЎзРМХБ" ОАЖ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 109-модда.
































Время: 0.1817
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск