ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Умумий қоидалар /

Адлия вазирининг 08.04.2008 й. 56-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.04.2008 й. 1786-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2008 й.

N 1786




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

08.04.2008 й.

N 56-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

Давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2008 йил 18 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2008 йил 8 апрелдаги хулосага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига ва "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2008 йил 22 февралдаги 16-8/529-сонли хатини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 30 июнда 159-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Сифатсиз алоқа хизматини кўрсатганликда айбдор ишчиларни моддий жавобгарликка тортиш тартиби тўғрисида йўриқнома" Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақида мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                             Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 110-модда.







































Время: 0.1363
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск