Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.04.2008 й. 1788-сон билан рўйхатга олинган 10.03.2008 й. Давлат солиқ қўмитасининг 2008-16-сон, Марказий банк Бошқарувининг 300-В-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 9 апрелда 1788-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат солиқ қўмитаси,

Марказий банк Бошқарувининг

2008 йил 10 мартдаги

2008-16, 300-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Нақд пул тушуми келиб тушишининг

хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида" ва "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-726-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 280-сон қарорига мувофиқ нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини (бундан буён - хронометраж) ўтказиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Солиқ тўловчининг нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи хронометраж ўтказилган даврда ҳақиқатда келиб тушган нақд пул тушумини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


2. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи нақд ҳисоб-китоб асосида товарлар реализация қиладиган ёки хизматлар кўрсатадиган солиқ тўловчи ҳузурида бевосита товарлар реализация қилинадиган, хизматлар кўрсатиладиган жойда давлат солиқ хизмати органи томонидан кузатиш ва қайд этиш орқали ўтказилади.


3. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини амалга ошириш жараёнида текширув ўтказишга, солиқ тўловчидан бирон бир ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга, солиқ тўловчига нисбатан талаблар тақдим этишга ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, бундан фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олиш мустасно.


4. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижаларидан фақат тақдим этилаётган солиқ ҳисоботининг тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилади. Хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.


5. Хронометраж солиқ назорати тадбири ҳисобланади ва Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиш талаб этилмайди.


II. НАҚД ПУЛ ТУШУМИ КЕЛИБ

ТУШИШИНИНГ ХРОНОМЕТРАЖИНИ

ЎТКАЗИШ УЧУН АСОС ВА ТАДБИРГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ


6. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан тушум миқдори камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутларнинг аниқланиши нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш учун асос бўлади.


7. Хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар танлаб олингандан сўнг давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими томонидан хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчилар рўйхати тузилади ва мазкур рўйхат асосида хронометраж ўтказиш тўғрисида буйруқ лойиҳаси тайёрланади.


8. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.


9. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчи, хронометражни ўтказиш жойи ва муддати, хронометраж ўтказиладиган давр, хронометраж ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлган тафовут, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг хронометраж ўтказадиган мансабдор шахслари кўрсатилади.


10. Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи солиқ тўловчиларда белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади, айрим ҳолларда ушбу тадбир уч иш куни давомида ўтказилиши мумкин.



III. НАҚД ПУЛ ТУШУМИ КЕЛИБ

ТУШИШИНИНГ ХРОНОМЕТРАЖИНИ

ЎТКАЗИШ ДАВРИДА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР


11. Хронометражни ўтказиш жараёни бошида солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи масъул ходими томонидан хизмат гувоҳномаси кўрсатилган ҳолда хронометраж ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништирилади ҳамда буйруқ нусхаси солиқ тўловчига тақдим этилади.


12. Давлат солиқ хизмати органи ходими хронометраж бошланган ва тугаган вақтда фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олади.


13. Давлат солиқ хизмати органи масъул ходими ўтказилаётган хронометраж тадбири жараёнида фискал хотирали назорат-касса машинаси билан жиҳозланганлигини кўздан кечиради.

14. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчида касса қолдиғи лимити белгиланганлиги ҳамда ушбу белгиланган касса қолдиғи лимитининг амалдаги ижроси таҳлил қилинади.


15. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг харидор (истеъмолчи)лар билан ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машинаси ва ҳисоб-китоб терминалларидан тўлиқ фойдаланиши ёки квитанциялар, чеклар ва бошқа унга тенглаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ тўлдирилиши юзасидан кузатув ўтказилиб, кунлик тушумлар қайд қилиб борилади.

17. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ хизмати органларига топширилган ҳисоботларда кўрсатилган чакана товар айланмасининг реал чакана товар айланмасига мос келиши таҳлил қилинади.


18. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг иши якунида давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими амалдаги кунлик нақд пул тушумлари бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотномани тайёрлайди ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги жадвални тўлдиради ҳамда уларнинг кўчирма нусхаларини хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчига тақдим этади. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими ўтказилган хронометраж натижаларини ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги китобга киритади.

19. Хронометраж натижалари юзасидан тузилган маълумотнома давлат солиқ хизмати органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг кўрсатмасига асосан Давлат солиқ инспекциясининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлимига топширилади ва умумлаштирилиб, алоҳида йиғма жилдга тикилиб борилади. Хронометраж натижалари бўйича тузилган маълумотномалар махсус китобда қайд этиб борилади.





Низомга

1-ИЛОВА



__________________________ солиқ тўловчи (ёки унга қарашли шохобча)да

__________________________________________________________________

(жойлашган манзили, шохобча номи)


200_ йил "___" ______ да ўтказилган хронометраж тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т Н О М А


Солиқ тўловчининг иш вақти ______, тушлик ____, дам олиш куни ___


Хронометраж бошланган вақт ________ тугаган вақт _______


Ўрнатилган назорат-касса машинаси русуми ____________ __________

                                                                                                                                 завод рақами


________________________________________________________________

давлат солиқ хизмати органида рўйхатга олинган сана, рақами


Ихтисослашиши _________________________________

(маҳсулот ёки хизмат тури)


Давлат солиқ хизмати

органи ходими                 ___________     _____________________

                                                              имзо                                    Ф.И.Ш.


Солиқ тўловчи                  ___________     _____________________

                                                             имзо                                    Ф.И.Ш.






Низомга

2-ИЛОВА



__________ манзилдаги ________________________ номли

солиқ тўловчида ўтказилган хронометражлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

      

Хро-

номет-

раж ўт-

казил-

ган сана,

бошлан-

ган ва

тугаллан-

ган вақти


Ходимлар сони


Умумий овқатланиш

ташкилоти бўйича


Ҳақи-

қатда

хроно-

метраж

куни-

гача

топ-

ширил-

ган

сумма

(минг

сўм)


Хроно-

метраж

ўтказил-

ган кундан

бир кун

олдинги

топширил-

ган сумма

(минг сўм)


Хроно-

метраж

кунлари

топши-

рилган

нақд пул

суммаси

(минг

сўм)


Ўтган

ҳафта-

нинг шу

куни

топши-

рилган

нақд пул

суммаси

(минг

сўм)


Бир

кун

олдин-

ги ту-

шумга

нис-

батан

фарқи

(+ ёки

-)

Ўтган

ҳафта-

нинг

шу

кунига

нис-

батан

фарқи

(+ ёки

-)

раҳ-

бар


ҳи-

соб-

чи


асо-

сий

ишчи

(хиз-

мат-

чи)-

лар

сони


ёр-

дам-

чи

ишчи

(хиз-

мат-

чи)-

лар


бош-

қа

иш-

чи-

лар


уму-

мий

овқат-

ланиш

таш-

кило-

тининг

шакли

(тури)*


4 та

ўринга

мўл-

жал-

ланган

хизмат

кўр-

сата-

диган

стол-

лар

сони**


ҳаф-

та-

лик

иш

ре-

жи-

ми

(ҳаф-

таси-

га

жами

соат-

лар-

да)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15



























                

Изоҳ:

*) Умумий овқатланиш ташкилотининг шакли (тури) ресторан, кафе, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш йўналиши мавжуд бўлган кафе, чойхона, ошхона, кафетерий, кичик ошхона, буфет ва бошқа турдаги ташкилот (ошхона мавжуд бўлмаганда) бўлиши мумкин;

**) Агар умумий овқатланиш ташкилоти 4 та ўриндан ортиқ ўтириш жойига мўлжалланган столларга эга бўлса, 8-устун кўрсаткичи барча ўринлар сонини қўшиш ва олинган суммани 4 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб тўлдирилади. Масалан, ташкилот 10 ўринга мўлжалланган 6 та столга эга бўлса, 8-устунда 15 (6 * 10/4) кўрсатилади.

Хронометраж ўтказган ходимлар




(Ф.И.Ш.)


       

          


Солиқ тўловчи




(Ф.И.Ш.)


       





Низомга

3-ИЛОВА



___________ туман (шаҳар)даги солиқ тўловчиларда

давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан

ўтказилган хронометраж натижаларини қайд этиш

КИТОБИ

Т/р

Солиқ

тўловчининг

номи ва

манзили


Хроно-

метраж

ўтказилган

сана


Хроно-

метраж

ўтказган

ходимлар

фамилияси,

исми, шарифи


Давлат солиқ

хизмати органи

ходимларининг

иш жойи


Хроно-

метраж

ўтказилган

кундаги

тушум

(минг сўм)


Бир кун

олдинги

тушум

(минг

сўм)


Фарқи



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 112-модда.








































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск