ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенция ва тавсиялари / Меҳнат инспекцияси /

Меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-Конвенция (Женева, 1947 йил 11 июль, ХМТ Бош конференциясининг 30-сессиясида қабул қилинган, 1950 йил 7 апрелдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Меҳнат инспекцияси тўғрисидаги

81-КОНВЕНЦИЯ*


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Сан-Францискода чақирилиб ва 1947 йилнинг 19 июнида ўзининг ўттизинчи Сессиясига тўпланиб,

саноат ва савдода меҳнат инспекциясини ташкил қилинишига оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,

бир минг тўққиз юз қирқ еттинчи йил июль ойининг ўн биринчи кунида қуйидаги "Меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 1947 йилги Конвенция" деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:



I БЎЛИМ. САНОАТДА МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИ


1-модда


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция унга нисбатан кучга кирган бўлса, саноат иш жойларида меҳнат инспекцияси тизимига эга бўлиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.



2-модда


1. Саноат иш жойларидаги меҳнат инспекцияси тизими, қўлланилиши меҳнат инспекторлари томонидан таъминланадиган меҳнат шароитларига доир ва иш жараёнида меҳнаткашларни муҳофаза қилишга доир қонун-қоидалар қўлланиладиган барча иш жойларини қамраб олади.


2. Миллий қонун ҳужжатлари ушбу Конвенция қўлланилиши доирасидан тоғ-кон саноати ва транспорт корхоналарини ёки уларнинг бир қисмини чиқариши мумкин.



3-модда


1. Меҳнат инспекцияси тизими вазифаларига қуйидагилар киради:


а) меҳнат шароитларига ва иш жараёнида меҳнаткашлар хавфсизлигини таъминлашга доир қонун-қоидалар, яъни иш вақти, иш ҳақи, меҳнат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, фаровонликни таъминлаш, болалар ва ўсмирларни ишга ёллаш ва бошқа шу каби масалалар соҳасига доир қонун-қоидалар, қанчалик меҳнат инспекторлари томонидан қўлланилиши таъминланса, шу даражада бу қонун-қоидаларнинг татбиқ қилинишини муҳофаза қилиш;

b) иш берувчилар ва меҳнаткашларни қонун-қоидаларга риоя этишнинг энг самарали воситалари тўғрисидаги техник ахборот ва тавсиялар билан таъминлаш;

с) ваколатли ҳокимият органи эътиборига мавжуд қонун-қоидалар қамрови доирасига алоҳида кирмайдиган камчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳолларини етказиш.


2. Агар меҳнат инспекторларига бошқа вазифа топширилса, бу уларнинг асосий вазифаларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги керак ёки инспекторлар обрўйи ва уларнинг иш берувчилар ва меҳнаткашлар билан муносабатларида талаб этиладиган холислигига таъсир қилмаслиги керак.



4-модда


1. Меҳнат инспекцияси Ташкилот аъзосининг маъмурий амалиёти қай даражада имкон берса, шу даражада марказий ҳокимият органининг кузатуви ва назорати остида бўлади.


2. Федератив давлат бўлган ҳолда "марказий ҳокимият органи" атамаси ёки федерал ҳокимият органини ёки федерация бирор таркибий қисмининг марказий органини англатиши мумкин.



5-модда


Ваколатли ҳокимият органи қуйидагиларга кўмаклашиш учун тегишли чораларни кўради:


а) бир томондан, инспекция хизматлари, иккинчи томондан бошқа ҳукумат хизматлари, шунингдек мазкур турдаги фаолиятни амалга ошираётган давлат ва хусусий муассасалар ўртасида самарали ҳамкорликка;

b) меҳнат инспекцияси хизматчилари ҳамда иш

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск