Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Ижро этувчи органи фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.04.2008 й. 67-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 11 апрелдаги

67-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика саноат ярмаркаси ва

Кооперация биржаси Ижро этувчи органи

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ҳамда унинг Ижро этувчи органи фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси хўжалик юритувчи субъектларни республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида кенг хабардор қилиш, шерикларни излаб топишда ҳамда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида хўжалик шартномалари тузишда ёрдам кўрсатиш мақсадида мунтазам асосда ўтказилади.


3. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси "Ўзэкспомарказ" ММК" очиқ акциядорлик жамияти кўргазма майдонларида ўтказилади.


4. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини ташкил этишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўзаро ҳамкорлиги билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда ташкилий қўмита деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган Комплекс тадбирлар асосида амалга оширилади.


5. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ижро этувчи органи (кейинги ўринларда Ижро этувчи орган деб аталади) "Ўзэкспомарказ" ММК" очиқ акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинмаси ҳамда Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкилий қўмитасининг ишчи органи ҳисобланади.



II. ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАННИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Ижро этувчи органнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг мунтазам асосда ўтказилишини ташкил этиш;

ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар тўғрисида, бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган мамлакатимиз корхоналари тўғрисида, шунингдек бундай товарларни ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборотлар базасини, шу жумладан доимий равишда янгилаб бориладиган Интернет тармоғига жойлаштириш йўли билан юритиш ва хўжалик юритувчи субъектларни улардан кенг хабардор қилиш;

шерикларни излаб топишда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш юзасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида хўжалик шартномалари тузишда, шунингдек тармоқлараро ва ички тармоқ ишлаб чиқариш кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашда ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалар портфелларини шакллантиришда кўмаклашиш;

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкилий қўмитаси қарорларини амалга ошириш.


7. Ижро этувчи орган ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар тўғрисидаги, бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган мамлакатимиз корхоналари тўғрисидаги, шунингдек бундай товарларни ишлаб чиқаришда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги (мавжуд бўлган тақдирда) доимий равишда янгилаб бориладиган ахборотлар маълумотлар базасини Интернет тармоғига жойлаштириш;

мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларини ички бозорда уларнинг корхоналари базасида, шунингдек ўзлаштирилган маҳсулотларнинг потенциал истеъмолчилари бўлган корхоналарда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарларга, бутловчи буюмларга ва материалларга бўлган эҳтиёж тўғрисида аниқ манзилли хабардор қилиш;

импорт қилувчиларнинг мамлакатимиздаги потенциал маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан, шунга ўхшаш импорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар билан ишлаб чиқариш алоқаларини йўлга қўйиш учун амалий учрашувлари ва музокараларини ташкил этиш;

мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг биргаликдаги ишлаб чиқариш фаолиятини ва кооперация алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида мамлакатимизнинг бошқа ишлаб чиқарувчилари билан презентацияларини ташкил этиш;

мамлакатимиз хўжалик юритувчи субъектларини Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш саналари, тартиби ва уларда қатнашиш шартлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;

ташкил этилаётган Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида хўжалик юритувчи субъектларнинг - ишлаб чиқарувчиларнинг, биринчи навбатда мамлакатимиздаги импорт қилинаётганга ўхшаш маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг, шунингдек республикада ўзлаштирилиши истиқболли бўлган хорижий товарларни импорт қилувчиларнинг кенг тақдим этилишини таъминлаш;

миллий ишлаб чиқарувчиларга шерикларни излаб топишда ва Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида ўз маҳсулотини мамлакатимиз корхоналарига етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишда кўмаклашиш;

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, шунингдек бундай шартномалар қатнашчиларига ушбу реестрдан кўчирмалар бериш;

тармоқлараро Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини таҳлил қилиш;

тармоқ ва минтақавий саноат ярмаркалари ташкилотчиларига уларни ўтказишда методик ёрдам кўрсатиш;

саноат кооперация алоқаларини чуқурлаштиришга ва маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш ҳамда замонавий технологияларни ўзлаштириш асосида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга йўналтирилган тадбирлар бўйича ахборотларни тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишни таъминлаш учун оммавий ахборот воситаларида материаллар ва таҳлилий шарҳлар эълон қилиш;

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий ишлайдиган ташкилий қўмитасига ҳамда Иқтисодиёт вазирлигига Ижро этувчи орган фаолиятини, шунингдек Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш.


8. Ижро этувчи орган ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда Савдо-саноат палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



III. РЕСПУБЛИКА САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА

КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАЪМИНЛАШ УЧУН ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАННИНГ

ВАЗИРЛИКЛАР ВА ИДОРАЛАР БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ


9. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларини, хўжалик бошқаруви органларини ва корхоналарни жалб этган ҳолда Ижро этувчи органга зарур ахборот материалларни мунтазам асосда тақдим этади.


10. Ахборот материалларни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб боришда, бошланғич ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишда, шунингдек кейинчалик маълумотлар базасига тақдим этишда вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



IV. ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАННИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Ижро этувчи орган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий ишлайдиган ташкилий қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Ижро этувчи орган фаолиятини, шунингдек Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигидан ушбу низомда белгиланган маълумотларнинг электрон базаларини олиш.


12. Ижро этувчи орган:

маълумотларнинг доимий равишда янгилаб бориладиган ахборот базаларининг тизимли юритилиши ва Интернет тармоғига жойлаштирилиши ҳамда тармоқлараро ва ички тармоқ ишлаб чиқариш алоқаларини йўлга қўйишда ва мустаҳкамлашда ва ушбу Низомда белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалар портфелларини шакллантиришда кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши;

ишлаб чиқариладиган, импорт қилинадиган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар тўғрисида, шунингдек бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган корхоналар тўғрисида, бундай товарларни (мавжуд бўлган тақдирда) ишлаб чиқаришда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида;

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий ишлайдиган ташкилий қўмитаси билан Комплекс тадбирларни ўз вақтида келишилиши ва тасдиқланиши;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, корхоналарнинг Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ўтказилиш муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиниши;

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар реестрининг сифатли юритилиши учун жавоб беради.

Ижро этувчи орган ушбу Низомга мувофиқ ўзига юкланган бошқа вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



V. ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАН

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Ижро этувчи органга айни бир вақтда "Ўзэкспормарказ" ММК" очиқ акциядорлик жамияти бош директорининг ўринбосари ҳисобланадиган бошлиқ бошчилик қилади.


14. Ижро этувчи органнинг раҳбари Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ташкилий қўмитаси билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


15. Ижро этувчи орган раҳбари:

Ижро этувчи органнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди, Ижро этувчи органга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.


16. Ижро этувчи орган қуйидаги учта бўлимдан иборат бўлади:

Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказишни ташкил этиш бўлими;

ахборот-таҳлилий таъминлаш ва маълумотлар базасини юритиш бўлими;

хўжалик юритувчи субъектлар билан ишлаш ва ишлаб чиқариш-кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш бўлими.


17. Ижро этувчи органнинг ходимлари Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ташкилий қўмитаси билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


18. Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ташкилий қўмитаси Ижро этувчи органнинг тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартиришлар киритиши мумкин.



VI. ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАННИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


19. Ижро этувчи органни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 119-модда.















































Время: 0.1423
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск