ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /Давлат божхона қўмитасининг 03.04.2008 й. 01-02/8-29-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.04.2008 й. 834-17-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.04.2008 й.
N 834-17
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
03.04.2008 й.
N 01-02/8-29
ҚАРОРИ
Божхона юк декларациясини тўлдириш
тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида
(2008 йил 26 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 90-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., N 2, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 27 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-823-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 24 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. Носиров
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 124-модда.