Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2001 й. 368-сон "Давлат белгиси давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкент қоғоз фабрикасидаги қоғоз тайёрлаш машинасини қайта таъмирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2001 й.

N 368



ДАВЛАТ БЕЛГИСИ ДАВЛАТ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИНГ

ТОШКЕНТ ҚОҒОЗ ФАБРИКАСИДАГИ

ҚОҒОЗ ТАЙЁРЛАШ МАШИНАСИНИ

ҚАЙТА ТАЪМИРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Маҳсулот ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмларининг янада барқарор ўсишини таъминлаш ва махсус ҳимояланган қоғознинг янги турларини жорий этиш, шунингдек мавжуд қоғоз тайёрлаш ишлаб чиқаришларини замонавийлаштириш ҳамда технологик жиҳатдан янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Давлат Белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкент қоғоз фабрикасида ишлаб турган қоғоз тайёрлаш машинасини 2003 йилда фойдаланишга топширган ҳолда 1-иловага* мувофиқ қайта таъмирлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Давлат Белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига "Бумажная Фабрика Луизенталь ГмбХ" (Германия) фирмаси билан ишлаб турган қоғоз тайёрлаш машинасини қайта таъмирлаш учун асбоб-ускуналар етказиб бериш ва монтаж қилиш юзасидан умумий қиймати 4,5 млн еврога тенг бўлган контракт тузишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мазкур контрактни белгиланган тартибда экспертизадан ва рўйхатдан ўтказсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳани маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда:

3825 минг евро миқдоридаги контракт қийматининг 85 фоизи кредит маблағларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаш йўли билан "Гермес" жамиятининг суғурта кафолати остида "Банкгезельшафт Берлин АГ" банкининг кредити ҳисобига;

675 минг евро миқдоридаги контракт қийматининг 15 фоизи кредит маблағларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаш йўли билан "Банкгезельшафт Берлин АГ" банкининг кредити ҳисобига;

асосий қарзни, фоизлар ва мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича  бошқа молиявий харажатларни қоплаш 2-иловага мувофиқ "Давлат Белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Молия вазири мазкур лойиҳа доирасида жалб этиладиган кредитлар юзасидан "Банкгезельшафт Берлин АГ" банкига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг мажбуриятлари бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига "Давлат Белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолат беришга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг "Банкгезельшафт Берлин АГ" банкига кафолати юзасидан юридик хулосани кредит  битимига иловада назарда тутилган шакл бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


6. "Давлат Белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинадиган моддий ресурслар, асбоб-ускуналар, ишлар ва хизматлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги белгиланган тартибда "Давлат Белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкент қоғоз фабрикасидаги қоғоз тайёрлаш машинасини қайта таъмирлаш лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг 2001-2002 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурининг Ҳукумат кафолати остида хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ  дастурига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.










































Время: 0.1405
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск