Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2001 й. 343-сон "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2001 й.

N 343


ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ

СТАНДАРТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини бажариш юзасидан ва олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълимнинг узлуксизлиги ва давомийлигини таъминлаш, жаҳон таълим тизимига қўшилиш, шунингдек олий таълимнинг ўқув-методик ва норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар" 1-иловага мувофиқ;

"Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

таълим соҳаларининг давлат таълим стандартларини, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланадиган ўқув режалари ва фанлар дастурларини келишиш, улар асосида дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини яратишни ташкил қилиш;

олий таълим тизими учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан "Олий таълим тўғрисидаги низом" ва "Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги низом"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига зарурият бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

"Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалари"га зарурият бўлганда Республика олий таълим кенгаши билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда тасдиқлаш;

олий ва ўрта махсус таълим, касб-ҳунар таълими кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни мувофиқлаштириш юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури вазифаларини амалга  оширишда тўпланган тажрибани ҳамда  олий таълимни ривожлантиришнинг жаҳон тенденциясини ҳисобга олган ҳолда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фанлар дастурларининг янги авлодини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Ўқитувчи", "Ўзбекистон", "Ибн Сино" нашриётлари, "Шарқ" акциядорлик компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талаблари, ўқув режалари ва фанлар дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ўз вақтида нашр этилишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тақдим этилган сметаси бўйича  давлат таълим стандартлари, фанларнинг ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш ва нашр этишга  зарур молиявий маблағларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассасаларининг 2001 йилга тасдиқланган харажатлари сметаси  доирасида ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг янги Классификаторга мувофиқ давлат органлари, муассасалар ва ташкилотларнинг бакалаврлар ва магистрлар билан тўлдириладиган  лавозимлари рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  "2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки олий таълим муассасалари томонидан тузилган битимларга мувофиқ олиб келинаётган ўқув-лаборатория ва илмий асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари, ўқув ва маълумотнома адабиётлар божхона тўловларидан  озод қилинсин, божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно.


9. Мазқур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 104-модда




























Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск