ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2008 й. ПҚ-842-сон "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2008 й.

N ПҚ-842



ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ, ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР

ХЎЖАЛИКЛАРИДА        ЧОРВА        МОЛЛАР

КЎПАЙТИРИШНИ    РАҒБАТЛАНТИРИШНИ

КУЧАЙТИРИШ      ҲАМДА      ЧОРВАЧИЛИК

МАҲСУЛОТЛАРИ    ИШЛАБ    ЧИҚАРИШНИ

КЕНГАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*


Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни янада кўпайтириш, шу асосда қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва даромадларини, гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсишини ошириш ҳамда ички истеъмол бозорининг тўлдирилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишлаб чиқилган:

шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;

2008-2010 йиллардаги даврда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамоллар сони кўпайишининг мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

2008-2010 йилларда суғориладиган ерларда ем-хашак экинлари майдонларининг ҳисоблаб чиқилган прогнози 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммаларига мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ижро этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, тижорат банкларининг 4-иловага* мувофиқ шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига қорамол сотиб олиш учун микрокредитлар ажратишни кенгайтириш тўғрисидаги таклифига;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика "Ўзнаслчилик" корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, сервис пунктлари тармоқларини ташкил этиш йўли билан чорва молларни сунъий урчитиш бўйича ўз базасини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки, чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер ва бошқа хўжаликларга, шунингдек, паррандачилик корхоналарига ажратилган суғорма ерлар фақатгина ем-хашак экинлари экиш учун мўлжалланган ва давлат эҳтиёжлари учун пахта ҳамда донли экинлар экишда фойдаланилмайди.

"Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ем-хашакни йиғиштириб оладиган техникани қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларига лизинг асосида берилишини ташкил этсин.

"Ўздонмаҳсулот" АК 5-иловадаги* прогноз ҳажмларига мувофиқ фермер хўжаликлари ихтиёрида қолаётган, чорвачилик учун тўлақонли омихта ем ишлаб чиқаришнинг оширилишини таъминлайдиган омихта ем саноатини модернизация қилиш ва қўшимча дон ресурслари харид қилишни ташкил этишнинг аниқ чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сонли қарори 3 ва 4-бандлари, шунингдек, мазкур қарорнинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 

2008 йилнинг ҳосилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда чигитни қайта ишлашдан олинадиган шрот ва шелуха Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси орқали тўла-тўкис ички бозор ҳамда экспортга сотилиши керак.

Ем, шу билан бирга шрот ва шелуханинг экспортга сотилиши эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари комплекси (Ш.М.Мирзиёев):

бир ой муддатда ем-хашак, жумладан, шрот ва шелуха сотишга ихтисослаштирилган пунктлар тармоғини инвентаризациядан ўтказсин, бунда уларнинг вилоятлар, туманлар ва аҳоли пунктлари бўйича оқилона жойлаштирилишини, ем-хашак истеъмолчилари - фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари эгаларининг улардан кенг фойдаланиши таъминланишини назарда тутсин;

инвентаризация натижаларига кўра, вилоят ва туманлар доирасида ем-хашак, шу жумладан омихта ем, шрот ва шелуха сотиш бўйича ихтисослаштирилган ягона пунктлар тармоғини кенгайтириш ва оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин.

Мазкур ихтисослаштирилган ягона пунктлар негизида туман ва вилоят бирлашмалари ташкил этилсин. Ушбу бирлашмалар зиммасига Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали ем-хашак, жумладан, омихта ем, шрот, шелуха ва бошқалар харид қилиниши, уларнинг етказиб берилиши ҳамда фермерлар ва аҳолига сотилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.

Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни бажариш юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликлари, "Ўздонмаҳсулот" АК ва Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

2008 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича ушбу ишлар натижалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида муҳокама қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Давлат Бош ветеринария бошқармаси зооветеринария пунктларини, камида 10 йил мобайнида уларнинг фаолият йўналишини ўзгартирмаслик шарти билан, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7.

"Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти зооветеринария хизмати кўрсатиш корхоналари учун зоотехник ва лаборатория жиҳозлари лизинг асосида етказиб берилишини таъминласин.

8. Қуйидагилар 2017 йилнинг 1 январигача бўлган даврда, истисно тариқасида:

зооветеринария пунктлари - корхонани рўйхатга олишда ва ветеринария фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия беришда давлат божи тўлашдан озод қилинсин.

9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши оммавий ахборот воситаларида чорвачиликни ривожлантириш ҳамда уни юритиш, маҳсулдор молларни яратиш ва боқишнинг замонавий усуллари, қишлоқда чорвачиликнинг бозор инфратузилмасини кенгайтириш илғор тажрибасини тарғиб этиш масалаларини ёритиш бўйича махсус дастурлар ва рукнлар ташкил этсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари 6-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 17-сон, 130-модда.












































Время: 0.1381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск