ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенция ва тавсиялари / Меҳнат муносабатларида инсон ҳуқуқлари /

Меҳнат миграцияси тўғрисидаги (қайта кўриб чиқилган) 97-Конвенция (Женева, 1949 йил 1 июль, ХМТ Бош конференциясининг 32-cессиясида қабул қилинган, 1952 йил 22 январдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Меҳнат миграцияси тўғрисидаги

(қайта кўриб чиқилган)

97-КОНВЕНЦИЯ*


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1949 йилнинг 8 июнида ўзининг ўттиз иккинчи сессиясига тўпланиб,

Конференция томонидан йигирма бешинчи сессиясида қабул қилинган Меҳнат миграцияси тўғрисидаги 1939 йилги Конвенцияни қайта кўриб чиқиш борасида бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу сессия кун тартибининг ўн биринчи бандига киритилиб,

мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини бериш кераклигини назарда тутиб,

бир минг тўққиз юз қирқ тўққизинчи йил июль ойининг биринчи кунида қуйидаги "Меҳнат миграцияси тўғрисидаги 1949 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенция" деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:



1-модда


Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция унга нисбатан кучга кирган бўлса, Халқаро Меҳнат Бюроси ва Ташкилотнинг бошқа аъзолари талабига асосан қуйидагиларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади:


а) эмиграция ва иммиграция соҳасидаги ўз миллий сиёсати ва қонун ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни;

b) меҳнат миграциясига оид махсус қоидалар ва мигрант меҳнаткашларнинг меҳнат ва турмуш шароити тўғрисидаги маълумотларни;

с) ўзи томонидан мазкур масалалар бўйича қабул қилинган умумий битимлар ва махсус тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни.



2-модда


Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция унга нисбатан кучга кирган бўлса, мигрант меҳнаткашларга ёрдам бериш учун, хусусан, уларни аниқ ахборотлар билан таъминлаш учун тегишли бепул хизмат кўрсатиш ёки шундай хизмат кўрсатилаётганлигига ўзида ишонч ҳосил қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.



3-модда


1. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция унга нисбатан кучга кирган бўлса, миллий қонун ҳужжатлари йўл қўядиган чегараларда эмиграция ва иммиграция масалалари бўйича тушунмовчиликларга олиб келувчи ташвиқотларга қарши тегишли чоралар кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олади.


2. Шу мақсадда у, лозим бўлган ҳолларда, Ташкилотнинг бошқа тегишли аъзолари билан ҳамкорликда фаолиятга киришади.



4-модда


Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ўзининг юрисдикцияси чегарасида, мигрант меҳнаткашларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши, мамлакат ичида бир жойдан иккинчи жойга кўчиши ва мамлакатга қабул қилинишини енгиллаштириш учун тегишли чора-тадбирлар кўради.



5-модда


Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция унга нисбатан кучга кирган бўлса, ўзининг юрисдикцияси чегарасида қуйидаги вазифаларга масъул бўлган керакли тиббий хизматлар кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади:


а) зарур ҳолларда, мигрант меҳнаткашларнинг ва уларга ҳамроҳ бўлиш ёки қўшилишга рухсат этилган оила аъзоларининг саломатлиги, мамлакатдан чиқиб кетиш ва мамлакатга кириб келиш пайтида, қониқарли ҳолатда эканлигини аниқлашга;

b) мигрант меҳнаткашлар ва уларга қўшилган оила аъзоларини мамлакатдан чиқиб кетиш пайтида, сафар пайтида ва мамлакатга кириб келиш пайтида зарур тиббий ёрдам ва яхши гигиеник шарт-шароит билан таъминлашга.



6-модда


1. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ушбу Конвенция унга нисбатан кучга кирган бўлса, қонуний асосда унинг ҳудудида бўлган иммигрантларга, миллати, ирқи, дини ёки жинсига қараб камситмай, қуйидаги масалаларга нисбатан унинг ўз фуқароларига мўлжалланган қулайликлардан кам бўлмаган шароит яратиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади:


а) мазкур масалалар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинганлиги ёки маъмурий ҳокимият органлари томонидан назорат қилинганлиги туфайли:

- ҳақ тўлашга, шунингдек оилавий нафақага, агар улар ҳақ тўланишнинг бир қисмини ташкил қилса ёки иш вақти, иш вақтидан ташқари ишлар, ҳақ тўланадиган таътиллар, касаначиликни камайтириш, энг кичик меҳнат ёши, шогирдлик, касбга ўқиш, аёллар меҳнати ва ўсмирлар меҳнати учун белгиланган бўлса;

- касаба уюшмаларга аъзолик ва жамоа шартномалари берадиган афзалликлардан фойдаланишга;

- уй-жой масаласига;


b) ижтимоий таъминот (яъни, меҳнатда шикастланиш, оналикни муҳофаза қилиш, касаллик, ногиронлик, кексалик, вафот этиш, ишсизлик ва оилавий мажбуриятлар, шунингдек бошқа кутилмаган ҳолатларга оид қоидалар, миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий таъминот тизими томонидан қамраб олинади) масалаларига, агар ушбу ижтимоий таъминот қуйидаги чеклашларни ўз ичига олса:

- эга бўлган ҳуқуқларни ёки эга бўлиш жараёнида бўлган ҳуқуқларни сақлаб қолиш учун тегишли тартиб-қоидаларни;

- иммиграция мамлакатларининг миллий қонун ҳужжатлари нафақаларга ёки тўла ижтимоий жамғармалардан қопланадиган нафақаларнинг қисмларига нисбатан ва оддий пенсия олиш учун белгиланган шартларни бажармайдиган шахсларга тўланадиган нафақаларга нисбатан махсус тартиб-қоидалар тайинланишини;


с) ёлланган меҳнаткаш учун тўланадиган солиқлар, йиғимлар ёки бадалларга;

d) ушбу

...
Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск