ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Универсал характердаги халқаро ҳужжатлар / Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенция ва тавсиялари / Меҳнат муносабатларида инсон ҳуқуқлари /

Мигрант меҳнаткашлар тўғрисидаги (қўшимча қоидалар киритилган) 143-Конвенция (Женева, 1975 йил 24 июнь, ХМТ Бош конференциясининг 60-сессиясида қабул қилинган, 1978 йил 9 декабрдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Мигрант меҳнаткашлар тўғрисидаги

(қўшимча қоидалар киритилган)

143-КОНВЕНЦИЯ*


Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бош конференцияси,

Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1975 йилнинг 4 июнида ўзининг олтмишинчи сессиясига тўпланиб,

Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг муқаддимасида "ўзга мамлакатда ишлаётган меҳнаткашларнинг манфаатларини" ҳимоялаш вазифаси қўйилганини эътиборга олиб,

Филадельфия декларацияси Халқаро Меҳнат Ташкилоти асосидаги принципларни "меҳнат товар эмас"лигини ва "ҳар қандай жойдаги муҳтожлик умумий фаровонлик учун хавф туғдиришини" яна бир бора тасдиқлаётганини ҳамда хусусан "иш кучининг кўчиши, шунингдек иш билан таъминланиш мақсадида кўчиш" орқали тўла бандликка эришишга мўлжалланган дастурларни қўллаб-қувватлаш учун Халқаро Меҳнат Ташкилотининг муҳим мажбуриятини тан олишини эътиборга олиб,

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бутунжаҳон Бандлик Дастурини ва Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги 1964 йилги Конвенция ва Тавсияни эътиборга олиб ҳамда ижтимоий ва инсоний жиҳатдан салбий оқибатлар муносабати билан пайдо бўлаётган кўчиш ҳаракатининг ҳаддан ташқари ва назорат қилиб бўлмайдиган даражада ёки ўзидан-ўзи кўпайишидан эҳтиёт бўлиш зарурлигини эътироф этиб,

иқтисодий қолоқлиқ ҳамда таркибий ва доимий ишсизликни бартараф этиш учун кўплаб мамлакатларнинг ҳукуматлари, шу мамлакатларнинг талаб ва эҳтиёжларига биноан, иш кучи етказиб берадиган мамлакатлар ва иш берувчи мамлакатларнинг ўзаро манфаатида, меҳнаткашлар кўчиши ўрнига, сармоя ва технологиянинг кўчишини қўллаб-қувватлаш кераклигини кўпроқ таъкидлашини эътиборга олиб,

шунингдек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда кўзда тутилганидек, ҳар бир инсон ҳар қандай мамлакатдан, хусусан, ўз мамлакатидан чиқиб кетиш ва ўз мамлакатига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини эътиборга олиб,

мигрант меҳнаткашларни ишга жалб қилиш, мамлакатга киритиш ва ишга жойлаштириш фаолиятини тартибга солиш, миграция бўйича аниқ ахборотлар билан таъминлаш, мигрантлар йўлда ва мамлакатга кириб келиш пайтида фойдаланадиган минимал шароит, иш билан таъминлаш соҳасида фаол сиёсат олиб бориш тўғрисидаги масалалар билан боғлиқ бўлган, ҳамда ушбу масалалар бўйича фаол халқаро ҳамкорлик олиб бориш соҳасидаги - Меҳнат миграцияси тўғрисидаги (қайта кўриб чиқилган) 1949 йилги Конвенция ва Тавсия, Мигрант меҳнаткашларни (кам ривожланган мамлакатларда) ҳимоялаш тўғрисидаги 1955 йилги Тавсия, Иш билан таъминлаш

...
Время: 0.0226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск