ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 11.04.2008 й. 137-сон "Стандартлаштириш, метрология соҳасидаги қонун бузилишлари учун жарималар ундириш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.04.2008 й. 112-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.04.2008 й.
N 112-1
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,
МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
11.04.2008 й.
N 137
БУЙРУҒИ
Стандартлаштириш, метрология соҳасидаги
қонун бузилишлари учун жарималар ундириш
тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини
йўқотган деб топиш ҳақида
(2008 йил 1 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-59-сон Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 235-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази Бош директорининг 1994 йил 27 октябрдаги буйруғи билан тасдиқланган "Стандартлаштириш, метрология соҳасидаги қонун бузилишлари учун жарималар ундириш тартиби тўғрисидаги низом" (1994 йил 10 ноябрь, рўйхат рақами 112) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
"Ўзстандарт" агентлиги Бош директори Р. Бўриев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 17-сон, 133-модда.