Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2008 й. ПҚ-817-сон "2008-2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2008 й.

N ПҚ-817



2008-2012 ЙИЛЛАР ДАВРИДА СУҒОРИЛАДИГАН

ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ

ЯХШИЛАШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сонли Фармонини ижро этиш ҳамда суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилашга йўналтирилган мелиоратив тизимларни қурган ва реконструкция қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга тизимли ҳамда комплекс ёндашувни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган 2008 - 2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурининг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

2008 йилги мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури параметрларининг амалга оширилиши бўйича шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 2008 йилдан бошлаб, Давлат бюджети лойиҳаларини ишлаб чиқишда 2008 - 2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурига мувофиқ мелиорация тадбирлари молиялаштирилишини таъминлайдиган маблағларни назарда тутсин.


3. Қуйидагилар белгилансин:

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш йиллик давлат дастурлари ҳудудлар бўйича ерларнинг мелиоратив ҳолатини илмий асосланган тарзда баҳолаш асосида, ерларнинг мелиоратив кадастри, балл-бонитети ва унумдорлигини, шунингдек, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳудудий мелиорация экспедициялари томонидан тайёрланадиган аниқ мелиоратив лойиҳалар рўйхатини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг узоқ муддатли, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ҳудудий мелиорация экспедициялари таклифлари асосида амалга оширилади ҳамда Жамғарма Кенгашига келишиб олиш учун тақдим этилади, кейинчалик эса ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастури доирасида Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Қарорнинг 2-иловасига мувофиқ 2008 йилда бажарилиши назарда тутилган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг экспертизадан ўтказилишини таъминласин, лойиҳаларда қуйидагилар қамраб олинган:

магистрал (вилоятлараро) коллекторлар - икки ва ундан ортиқ вилоятлар чегараларини кесиб ўтадиган, шу жумладан трансчегара аҳамиятига молик катта трактлар;

туманлараро - икки ва ундан ортиқ туманларни кесиб ўтувчи коллекторлар;

хўжаликлараро - бир маъмурий туман чегарасидаги хўжаликлар ҳудудига хизмат кўрсатувчи, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг коллекторлари.


5. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг:

мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш қисмини экспертизадан ўтказиш - Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси зиммасига;

мелиорация объектларида таъмирлаш-қайта тиклаш ишларини экспертизадан ўтказиш - Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси давлат экспертизасининг ҳудудий бошқармалари зиммасига юклансин.

Белгилансинки, мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари экспертизани ўтказиш сифати ва лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган ишларнинг қиймати асосли эканлиги учун шахсан жавобгар бўладилар.

Лойиҳалар экспертизасининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши зиммасига юклансин.

Жамғарма Кенгашига зарур ҳолларда лойиҳалар рўйхатига объектлар устуворлигини ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотнома", 2008 йил, 3-сон, 164-модда.










































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск