ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2008 й. ПҚ-845-сон "Ўзбекистон Давлат санъат институтининг Нукус филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2008 й.

N ПҚ-845


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ

ИНСТИТУТИНИНГ НУКУС ФИЛИАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоқ халқининг бетакрор санъати ва маданиятини янада равнақ топтириш, истеъдодли ёшларни миллий ва жаҳон санъатининг юксак намуналари руҳида тарбиялаш, уларнинг ижодий қобилият ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, замонавий театр ва кино, телевидение ва радио йўналишлари бўйича юқори малакали актёрлар ва санъатшунослик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон давлат санъат институтининг Нукус филиали (кейинги ўринларда Нукус филиали деб юритилади) ташкил этилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Нукус филиалининг ўқув биноси ва аудиторияларини санъат соҳасига хос ўқув-ижодий жараёнларнинг алоҳида талаблари асосида реконструкция қилиш ва таъмирлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилгани ҳамда ушбу ўқув даргоҳини Нукус шаҳри, Ҳурлиман қиз бахши кўчаси, 37-уйга жойлаштириши ҳақидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда Нукус филиалининг ташкилий тузилмаси ва Низомини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Нукус филиалида 2008-2009 ўқув йили учун бакалаврлар тайёрлаш бўйича жами 25 та - шундан 10 таси давлат грантлари ва 15 таси эса тўлов-контракт асосида - қабул квоталари белгилансин. Ушбу квоталар "Актёрлик санъати" таълим йўналишига - 15 та (6 та давлат гранти ва 9 та тўлов-контракт асосида) ва "Санъатшунослик" таълим йўналишига - 10 та (4 та давлат гранти ва 6 та тўлов-контракт асосида) миқдорида тақсимланиб, таълим жараёни қорақалпоқ тилида олиб борилиши белгилаб қўйилсин.

Келгуси йиллар учун қабул квоталари мазкур соҳа мутахассисларига бўлган реал талаб-эҳтиёж ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда амалга оширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда:

2008 йил 1 сентябридан эътиборан Нукус филиалининг фаолияти ва ўқув жараёнини тўлақонли ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

белгиланган давлат таълим стандартлари ва таълим йўналишларига мувофиқ, филиални ўқув дастурлари ва режалари ҳамда дарсликлар, ўқув адабиётлари, шунингдек, ўқув-услубий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминласин;

ўкув биноси ва аудиторияларни, маҳорат синфлари, студиялар ва бошқа зарур хоналарни замонавий компьютер ва асбоб-ускуналар ҳамда махсус лаборатория анжомлари билан жиҳозласин;

Нукус филиали профессор-ўқитувчилар таркибини етук илмий-педагог кадрлар билан таъминлаш, Қорақалпоғистон Республикасининг санъат соҳасидаги етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида фаолият юритаётган, юқори малака ва тажрибага эга бўлган мутахассисларни филиал ўқув жараёнига жалб этиш, шунингдек, ушбу даргоҳларда филиал учун мунтазам равишда ёш илмий-педагог кадрлар тайёрлаб бориш бўйича ташкилий-амалий ишларни йўлга қўйсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Нукус филиали фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни ажратсин;

Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2008 йилги тегишли харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 18-сон, 146-модда.






































Время: 0.2230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск