Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2001 й. 374-сон "Дон ресурслари ва уннинг бозор фондидан янада оқилона ва тежамли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2001 й.

N 374



ДОН РЕСУРСЛАРИ ВА УННИНГ БОЗОР

ФОНДИДАН ЯНАДА ОҚИЛОНА ВА ТЕЖАМЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Дон ва уннинг давлат ресурсларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш, уннинг бозор фондини шакллантириш ҳамда уни республика минтақалари бўйича мақбул тақсимлаш механизмини такомиллаштириш, аҳолининг нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

уннинг бозор фонди квоталарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, фойдаланиш йўналишлари бўйича тақсимлашнинг йиллик ва чораклик лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат ресурсларидан озиқ-овқатга мўлжалланган буғдойдан фойдаланиш баланслари кўрсаткичларига қатъий мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилади;

уннинг бозор фонди квоталари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг сони, саноат марказларининг мавжудлиги, савдо ва нон ёпиш ташкилотларининг жойлашиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ихтиёрида қолаётган озиқ-овқатга мўлжалланган буғдой ҳажмлари ҳисобга олинган ҳолда тақсимланади;

бошоқли дон экинларининг 2002 йил ҳосилидан бошлаб уннинг бозор фонди қишлоқ жойлари, саноат марказлари ва вилоят аҳамиятига эга бўлган шаҳарлар бўйича алоҳида прогнозлаштирилади;

уннинг бозор фонди улардан фойдаланишнинг қуйидаги йўналишлари   нон ёпиш, чакана савдо, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари  ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар бўйича тақсимланади.


2. Қуйидаги тартиб белгилансин:

уннинг бозор фонди йиллик ва чораклик квоталарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, фойдаланиш йўналишлари бўйича тасдиқлаш "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексига юкланади;

уннинг бозор фонди тасдиқланган квоталарини туманлар, шаҳарлар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича тақсимлаш "Савдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари ва "Матлуботсавдо" акциядорлик компанияси иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.


3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари уннинг бозор фонди квоталари самарали ва мақбул тақсимланиши, улардан мақсадли фойдаланилиши ҳамда аҳоли нон маҳсулотлари билан узлуксиз, барқарор таъминланиши учун тўлиқ жавоб берадилар.


4. Уннинг бозор фонди квоталарини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги иштирокида уннинг бозор фонди квоталарини тақсимлашнинг ҳар чораклик лойиҳалари юқорида кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича  ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда навбатдаги чорак бошланишидан камида 20 кун олдин уларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексига киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, фойдаланиш йўналишлари бўйича тақсимлашнинг Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси томонидан тасдиқланган уннинг бозор фонди чораклик квоталарини навбатдаги чорак бошланишидан 10 кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин ҳамда уларни ҳар ўн кунда қатъий тасдиқланган жадваллар бўйича берсин;

ун ресурслари ун тортиш заводлари томонидан савдо ташкилотлари ва нон ёпувчи ташкилотларга белгиланган квоталар ва тузилган шартномаларга мувофиқ мақсадли берилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси иштирокида 2002 йилдан бошлаб уннинг бозор фондларидан минтақалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича фойдаланилишига доир ҳар ойлик статистика ҳисоботини амалиётга жорий этсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (шу жумладан ҳарбий савдо бош бошқармаси), Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати истеъмолнинг тасдиқланган нормаларига мувофиқ махсус истеъмолчилар учун дон маҳсулотлари ресурсларига бўлган эҳтиёжга буюртмаларни белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этсинлар.

8. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, дон маҳсулотлари ресурсларини бозор ва бозордан ташқари фондлар бўйича олувчи вазирликлар ва идоралар улардан оқилона фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида дон маҳсулотларини сотишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 2 ноябрдаги 532-сон қарорининг 5, 7, 8, 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





УННИНГ БОЗОР ФОНДИ КВОТАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАҚСИМЛАШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

СХЕМАСИ




"Ўздонмаҳсулот" корпорацияси,

Иқтисодиёт вазирлиги

1

Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси



2






3












Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



4

"Савдо" ва "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари






5












"Ўздонмаҳсулот" корпорациясининг ҳудудий акциядорлик бирлашмалари


6

Туманлар ва шаҳарлар  ҳокимликлари




Ижтимоий соҳа муассасалари ва умумий овқатланиш ташкилотлари



6


5





"Ўздонмаҳсулот" корпорациясининг ун корхоналари











6





6





6





Чакана савдо корхоналари


"Ўздонмаҳсулот"  корпорацияси ва унинг бўлинмаларининг унни  нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга улгуржи-чакана-сотиш бўйича махсус фирма дўконлари



"Ўздонмаҳсулот"  корпорациясининг нон ва қандолат махсулотлари ишлаб чтқарувчи завод ва АК “Матлуботсавдо”






























7










УННИНГ БОЗОР ФОНДИ КВОТАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАҚСИМЛАШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

СХЕМАСИНИНГ

ТАВСИФИ


1. "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси уннинг бозор фонди квоталарини ғорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, фойдаланиш йўналишлари (нон ёпиш, чакана савдо, нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун) бўйича тақсимлашнинг йиллик ва чораклик лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат ресурсларидан озиқ-овқатга мўлжалланган буғдойдан фойдаланиш баланслари кўрсаткичларига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги иштирокида ишлаб чиқади, уларни навбатдаги йил чораги бошланишидан камида 20 кун олдин Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексига тасдиқлаш учун киритади.

Уннинг бозор фонди квоталари вилоятлар,  шаҳарлар ва туманлар бўйича шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони, саноат марказлари мавжудлиги, савдо ва нон ёпиш ташкилотларининг жойлашиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликлари ихтиёрида қоладиган озиқ-овқатга мўлжалланган  буғдой ҳажми ҳисобга олинган ҳолда тақсимланади. Зарур маълумотлар "Ўздонмаҳсулот" корпорациясига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тақдим этилади.

Бунда бошоқли дон экинларининг 2002 йилги ҳосилидан бошлаб уннинг бозор фонди қишлоқ жойлар, саноат марказлари ва вилоят аҳамиятига эга бўлган шаҳарлар бўйича алоҳида прогнозлаштирилади.


2. Уннинг бозор фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда ундан фойдаланиш йўналишлари  бўйича тасдиқланган квоталари "Ўздонмаҳсулот" давлат  корпорациясига етказилади.


3. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси навбатдаги йил чораги бошланишидан камида 10 кун олдин қишлоқ жойлари, саноат марказлари, вилоят аҳамиятига эга бўлган  шаҳарлар, шунингдек ундан фойдаланиш йўналишлари учун мўлжалланган ун ҳажмларини кўрсатган ҳолда уннинг тасдиқланган  бозор фонди квоталарини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Савдо" ва "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари билан биргаликда туманлар ва шаҳарлар аҳолисининг сонига, якка тартибдаги  тадбиркорлар мавжудлигига (солиқ органлари маълумотлари бўйича), шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ихтиёрида қоладиган озиқ-овқатга мўлжалланган буғдой ҳажмларига қараб уннинг бозор фонди квоталарини вилоятлар туманлари ва шаҳарлари бўйича тақсимлайдилар ҳамда уларни туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига етказадилар.


5. Уннинг бозор фонди квоталарининг кўрсатиб ўтилган тақсимланиши бир вақтнинг ўзида "Ўздонмаҳсулот" корпорациясининг ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига етказилади, улар ушбу квоталарни вилоятнинг ун тортиш заводлари бўйича тақсимлайдилар.


6. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари уннинг бозор фонди квоталарини чакана савдо корхоналари (савдо ташкилотларининг жойлашишига мувофиқ), нон заводлари, ижтимоий соҳа муассасалари, умумий овқатланиш корхоналарига, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси бўлинмаларининг унни нон ва қандолатчилик маҳсулотларини якка тартибда ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга улгуржи-чакана сотиш бўйича  ихтисослаштирилган фирма дўконларига тақсимлайдилар.


7. Чакана савдо корхоналари, нон заводлари, ижтимоий соҳа ва умумий овқатланиш муассасалари, шунингдек "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясининг нон ва қандолатчилик маҳсулотларини якка тартибда ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга ун сотиш бўйича фирма дўконлари уннинг бозор фондини олиш учун "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясининг ун тортиш корхоналари билан тўғридан-тўғри шартномалари тузадилар.

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси уннинг бозор фондини ҳар 10 кунда қатъий тасдиқланган жадваллар бўйича беради ҳамда ун ресурслари ун тортиш заводлари томонидан белгиланган квоталар ва тасдиқланган шартномаларга мувофиқ савдо ва нон ёпиш ташкилотларига мақсадли берилиши устидан қатъий назоратни амалга оширади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари уннинг бозор фонди квоталари самарали ва мақбул тақсимланиши, улардан мақсадли фойдаланилиши ҳамда аҳоли нон маҳсулотлари билан узлуксиз, барқарор таъминланиши учун тўлиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси иштирокида уннинг бозор фондидан минтақалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича фойдаланилишига доир ҳар ойлик статистика ҳисоботини юритади.


































Время: 0.1340
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск