Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.08.2001 й. 351-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 24 августдаги

351-сон қарорига

2-ИЛОВА



Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий

суғурталаш ва уларнинг ижтимоий

таъминоти тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом деҳқон хўжалиги аъзоларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий суғурта бадаллари тўлаш ҳисобига олинадиган пенсия таъминотига ва давлат ижтимоий суғуртасига бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва тўланган суғурта бадалларининг шахсий ҳисобини олиб бориш, меҳнат дафтарчаларини юритиш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш учун меҳнат стажи ва даромадни ҳисоблаб чиқиш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ижтимоий суғурталаниш хоҳишини билдирган деҳқон хўжалиги аъзоларига татбиқ этилади.

Деҳқон хўжалиги аъзолари ихтиёрийлик асосида ижтимоий суғурта қилинади.

Мазкур Низом қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан банд бўлган деҳқон хўжаликлари аъзоларига татбиқ этилмайди.

2. Ижтимоий суғурталаниш хоҳишини билдирган деҳқон хўжалиги аъзоси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши шарт.


3. Деҳқон хўжалиги аъзоси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлади.

4. Деҳқон хўжалиги аъзосининг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи у пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.

Ижтимоий суғурта бўйича нафақа, агар ушбу нафақани олиш ҳуқуқи деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш даврида бошланган бўлса берилади.



II. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ АЪЗОЛАРИ ТОМОНИДАН

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА

СУҒУРТА БАДАЛЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


5. Деҳқон хўжалиги аъзоси ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайди, бироқ у бадалларнинг мазкур Низомда белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

Тайинланадиган пенсия, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорига ҳамда деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажига боғлиқ бўлади.


6. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг энг кам миқдори бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорни ташкил этиши керак.

7. Суғурта бадаллари ҳисобот йилининг 1 октябрига қадар тўланади. Бунда суғурта бадаллари миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

8. Суғурта бадаллари деҳқон хўжалиги аъзоси яшаб турган ёки фаолиятни амалга ошираётган туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига нақдинасиз ҳисоб-китоб ёки нақд пул ўтказиш йўли билан тўланади.

Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади.


9. Тўланган суғурта бадали қайтарилмайди.


10. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган муддатдан кейин уч ой мобайнида узрсиз сабабларга кўра бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаса, солиқ органи бу ҳақда деҳқон хўжалиги аъзоси рўйхатдан ўтказилган жойдаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига меҳнат дафтарчасига меҳнат стажи тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритиш учун хабар қилади.


III. СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ТЎЛАНИШИНИНГ

ШАХСИЙ ҲИСОБИНИ ОЛИБ БОРИШ


11. Давлат солиқ хизмати органлари ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига:

1-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот чорагида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) деҳқон хўжалиги аъзолари тўғрисидаги ахборотни;

2-иловага мувофиқ шакл бўйича улар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


12. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари:

деҳқон хўжалиги аъзосининг ҳисобга қўйилганлиги (ҳисобдан чиқарилганлиги) тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти асосида 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий карточкаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш карточкаси деб юритилади) очадилар (ёпадилар), ушбу ҳисобга олиш карточкаси доимий равишда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимида сақланади;

давлат солиқ хизмати органларининг суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлари асосида ҳисобга олиш карточкасига бадаллар суммаси (суғурта бадаллари ўз вақтида тўланмаганлиги учун қўшиладиган пеняни ҳисобга олмаган ҳолда) ва улар тўланган даврлар тўғрисидаги ёзувларни қайд этади.


13. Деҳқон хўжалиги аъзосида сақланадиган Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарчаси (кейинги ўринларда ҳисобга олиш дафтарчаси деб юритилади) суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. ҳисобга олиш дафтарчаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан 4-иловага мувофиқ шакл бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаш хоҳишини биринчи марта билдирган деҳқон хўжалиги аъзосига очилади.

14. Деҳқон хўжалиги аъзосининг хоҳишига кўра Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланган бадалларни ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштириши шарт. Солиштириш натижалари ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига киритилади ҳамда деҳқон хўжалиги аъзосининг ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими масъул ходимининг имзоси, шунингдек бўлим муҳри билан тасдиқланади.

15. Суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан тўланган бадаллар ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштирилгунга қадар деҳқон хўжалиги аъзосида сақланади.


16. Суғурта бадаллари тўлаш, деҳқон хўжалигида ишлаш тўхтатилганда ёки рўйхатдан ўтказиш жойи ўзгарган тақдирда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими ҳисобга олиш карточкаси ва ҳисобга олиш дафтарига ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида тегишли белгилар қўяди.


IV. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


17. Меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.


18. Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзоси рўйхатдан ўтказилган жойдаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида у суғурта бадаллари тўлайдиган бутун муддат мобайнида сақланади ва юритилади.

Агар деҳқон хўжалиги аъзоси суғурта бадаллари тўлаш бошлангунга қадар меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган бўлса, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унга меҳнат дафтарчаси очади.

19. Юридик шахс ташкил этган ҳолда барпо этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалигининг ихтиёрига кўра деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан ёхуд Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан сақланади ва юритилади.

Юридик шахс ташкил этган ҳолда барпо этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасидаги деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан ёзилган ёзувлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан тасдиқланиши керак.

Деҳқон хўжалигининг бошлиғи томонидан деҳқон хўжалигида ишлаш даврлари тўғрисида меҳнат дафтарчасига ёзилган ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан тасдиқланмаган ёзувлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

20. Агар деҳқон хўжалигида ишлаш фуқаро учун ўриндошлик ҳисобланса, унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.


21. Деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасининг:

а) "Сана" устунида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш бошланган ва тўхтатилган сана тўғрисидаги ёзув ёзилади.

Деҳқон хўжалиги аъзоси бадал тўлаган ойнинг биринчи куни унинг меҳнат стажини ҳисоблаш бошланган сана ҳисобланади.

Деҳқон хўжалиги аъзоси бадал тўлашни тўхтатган ойнинг охирги куни унинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўхтатилган сана ҳисобланади.

б) "Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар" устунида - "Деҳқон хўжалигида иш билан шуғулланади", деган ёзув ёзилади, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзосининг давлат солиқ хизмати органларида ва бўлимнинг номи тўлиқ кўрсатилган ҳолда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатдан ўтказиш рақами кўрсатилади;

"в) "Қайси ҳужжатга асосан ёзилган" устунига "_______ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг 200 й. " " -сон маълумоти асосида" деб ёзилади.


22. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаш тўхтатилган тақдирда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими:

меҳнат дафтарчаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан юритилган ҳолларда - унга "Суғурта бадаллари тўлашни тўхтатиб қўйди" деган ёзувни ёзади;

меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан юритилган ҳолларда - деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасига меҳнат стажи тўхтатилганлиги ҳақидаги ёзувни киритишни талаб қилган ҳолда давлат ижтимоий суғуртасига бўлган ҳуқуқ тўхтатилиши ҳақида деҳқон хўжалиги бошлиғини хабардор қилади.


23. Агар деҳқон хўжалиги аъзоси меҳнат дафтарчасига унинг меҳнат стажи тўхтатилганлиги ҳақидаги ёзув киритилгандан кейин бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлашни тикласа, меҳнат дафтарчасига бадал тўлаш тикланган ойнинг биринчи кунидан бошлаб "Суғурта бадаллари тўлашни тиклади", деган ёзув ёзилади.


24. Суғурта бадаллари тўлашни, деҳқон хўжалигида ишлашни тўхтатган ёки яшаш жойини ўзгартирган шахснинг талаби бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими меҳнат дафтарчасини унинг қўлига беради.


V. МЕҲНАТ СТАЖИ ВА ДАРОМАДНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


25. Деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажига у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар киритилади.


26. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишда, агар деҳқон хўжалиги аъзоси ушбу йилда 12 ой ишлаган ва камида 9 ой бадал тўлаган бўлса, стажга календарь йил қўшилади.

Стажни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган ва бу вақт давомида деҳқон хўжалиги аъзоларига суғурта бадаллари тўламаслик ҳуқуқи берилган ойлар (бир йилда уч ой) берилган ариза асосида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларининг қарори билан расмийлаштирилади. Ушбу ойларга мазкур Низом 22-бандининг амал қилиши жорий этилмайди.

Бошқа ҳолларда стаж суғурта бадаллари тўланган ойлар сонига мутаносиб тарзда ҳисобга олинади.

Деҳқон хўжалиги аъзосининг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишидан қатъи назар пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.


27. Деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчаси бўлмаган ёки йўқотилган тақдирда пенсия ёки ижтимоий суғурта бўйича нафақа тайинлаш учун зарур бўлган иш стажи ҳисобга олиш карточкаси ёки ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар асосида ҳисоблаб чиқилиши мумкин.

Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан суғурта бадаллари тўланиши ва унинг қанча давом этганлиги гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.


28. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун деҳқон хўжалиги аъзосининг даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлиш ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.


VI. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИ

ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ


30. Пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақа деҳқон хўжалиги аъзосининг яшаш жойидаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.

31. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари:

пенсияларни деҳқон хўжалиги аъзосининг ихтиёрига кўра унинг яшаш жойидаги почта алоқа бўлимлари орқали ёки Халқ банки бўлимига омонатга ўтказиш йўли билан;

ижтимоий суғурта бўйича нафақани деҳқон хўжалиги аъзосининг фоизсиз шахсий ҳисоб рақамига нафақа суммасини ўтказиш йўли билан Халқ банки бўлими орқали тўлайдилар.






Низомга

1-ИЛОВА



200___ йилнинг _________ чорагида _____________

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида ҳисобга

қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) деҳқон

хўжаликлари аъзолари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

200__ года

Тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми

Иденти

фикация рақами

Паспорт

(серия,

тартиб рақами)

Рўйхатдан ўтган яшаш манзили

Сана

Пенсио-

нер

(ҳа, йўқ)

Рўйхатдан ўтган

Ҳисобдан чиқарил-

ган






























































    

    

Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи

         

        

___________                200 __ йил "___" _______

     (имзо)


     

М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



200___ йилнинг ___________ чорагида деҳқон

хўжаликлари аъзолари томонидан бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармасига тўланган

суғурта бадаллари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР


Т/р

Деҳқон хўжалиги аъзосининг

фамилияси, исми, отасининг исми

Идентификация

рақами

Қайси давр учун

(ой кўрсатилсин)


Сумма

(сўм)

чорак учун ҳаммаси

чорак учун ҳаммаси

чорак учун ҳаммаси

Жами

Давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи



___________                  200 __ йил "___" _______

    (имзо)


М.Ў.






Низомга

3-ИЛОВА


_______-СОН ҲИСОБГА ОЛИШ КАРТОЧКАСИ

________________________

(Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлими)

______________________________________

(тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасини исми)

__________________туман (шахар давлат солиқ инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган

Тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш

______________________________________

(Рўйхатдан ўтган яшаш манзили)

_______________ сон индефикация рақами берилди

N ИНН

Сана

_______________________________________

Бадалларни хисобга олиш карточкаси рчилган сана

200_"___" __________.


(паспорт серия, тартиб рақами берилган вақти.)







Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими мудири ______________




М.П.

ПЖ даромадлар ва харажатлар шуъбаси мудири __________



БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА

ТЎЛАНГАН СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТЛАР

Йил

а

Йил

а

Йил

Ой

Сумма

Асос

Имзо


Ой

Сумма

Асос

Имзо


Ой

Сумма

Асос

Имзо

Январ





Январ





Январ




Феврал





Феврал





Феврал




Март





Март





Март




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Апрел





Апрел





Апрел




Май





Май





Май




Июн





Июн





Июн




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Июл





Июл





Июл




Августа





Августа





Августа




Сентябр





Сентябр





Сентябр




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Октябр





Октябр





Октябр




Ноябр





Ноябр





Ноябр




Декабр





Декабр





Декабр




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Жами





Жами





Жами





(Орқа томони)


БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА

ТЎЛАНГАН СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТЛАР

Йил

а

Йил

а

Йил

Ой

Сумма

Асос

Имзо


Ой

Сумма

Асос

Имзо


Ой

Сумма

Асос

Имзо

Январ





Январ





Январ




Феврал





Феврал





Феврал




Март





Март





Март




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Апрел





Апрел





Апрел




Май





Май





Май




Июн





Июн





Июн




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Июл





Июл





Июл




Августа





Августа





Августа




Сентябр





Сентябр





Сентябр




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Октябр





Октябр





Октябр




Ноябр





Ноябр





Ноябр




Декабр





Декабр





Декабр




Хаммаси





Хаммаси





Хаммаси




Жами





Жами





Жами







Низомга

4-ИЛОВА


(МУҚОВА)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига

суғурта бадаллари тўланишини

ҳисобга олиш

ДАФТАРИ





Низомга

4-ИЛОВАНИНГ давоми



(САРВАРАҚ)




Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


(йил, ой, кун)

          

Паспорт: серия _______, № ____________, __________ томонидан берилган

Ҳисобга олиш дафтари 200 __ й. " ____"_______________ да берилган

Бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими мудири

имзоси _________________


Деҳқон хўжалиги аъзосининг имзоси__________________

           

М.Ў.




Низомга

4-ИЛОВАНИНГ давоми



(НАВБАТДАГИ САҲИФАЛАР)



Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


Тўланган суғурта бадаллари ҳақида маълумотлар

Тадбиркор



(фамилияси, исми, отасининг исми)

солиқ тўловчининг идентификация рақами



200___ йил


Т/р

Ойлар

Бадал суммаси

Асос

Масъул шахснинг имзоси

1

Январь




2

Февраль




3

Март




4

Апрель




5

Май




6

Июнь




7

Июль




8

Август




9

Сентябрь




10

Октябрь




11

Ноябрь




12

Декабрь





Ҳаммаси




                 

200 ___ йил "___"__________да ________________________ томонидан


(бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми) солиштириб чиқилди


Бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси бўлими мудирининг имзоси _________________


Деҳқон хўжалиги аъзосининг имзоси_________________

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 109-модда.



































Время: 0.1913
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск