ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.03.2008 й. ПФ-3993-сон "Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.05.2008 й.

N ПФ-3993


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АДВОКАТУРА

ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш мақсадида:


1. Адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини ҳар томонлама таъминлашга қаратилган суд-ҳуқуқ тизими соҳасидаги ислоҳотларнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.

Қуйидагилар адвокатура институтини янада ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролик жамиятининг асосий институтларидан бири бўлган адвокатуранинг самарали ўзини ўзи бошқарадиган марказлаштирилган тизимини ташкил қилиш;

адвокатликка номзод шахсларнинг малакасига нисбатан қўйилаётган талабларни кучайтириш, уларнинг юридик соҳа бўйича иш тажрибасига эга бўлиши ва адвокатлик тузилмаларида амалиёт ўташини белгилаш, шунингдек адвокатларнинг мунтазам равишда касбга оид малакасини оширишнинг мажбурийлигини жорий қилиш;

адвокатурани ҳалол ва касб маҳорати юқори мутахассислар билан тўлдиришни таъминлайдиган самарали лицензиялаш тизимини ташкил этиш;

адвокатлик тузилмаларининг ваколатларини аниқлаштириш ва ҳуқуқий мақомини белгилаб бериш;

жиноят процессида айблов ва ҳимоя тарафларининг процессуал ҳуқуқлари тенглигини таъминлаш;

ҳуқуқшунослик соҳасида махсус билимга эга бўлмаган шахсларнинг суд ишида иштирок этишига йўл қўйилмасликка қаратилган тарафлар вакиллиги институтини босқичма-босқич такомиллаштириш;

адвокатлар томонидан касб этикаси қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш механизми ва адвокатларга нисбатан интизомий иш юритиш тизимини такомиллаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Адвокатлар ассоциациясининг Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси негизида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

адвокатлик тузилмалари фаолиятини марказлашган ҳолда мувофиқлаштириб бориш;

адвокатурани янада ривожлантиришга, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда унинг обрў-эътибори ва аҳамиятини оширишга кўмаклашиш;

аҳолининг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш;

ислоҳотларнинг қонунчилик базасини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлитлигини ҳамда қонунчилик нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

адвокатура фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, улар бўйича таклифлар тайёрлаш;

адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг вакили сифатида қатнашиш, шу жумладан судда ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан бўлган муносабатларда;

адвокатларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган таъқиблардан, чеклашлар ва тажовузлардан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

адвокатларни касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил қилиш;

республика туман ва шаҳарларида юридик маслаҳатхоналар ташкил этиш йўли билан аҳолининг юридик ёрдамга бўлган талабини қондириш;

адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш, адвокатларнинг ижобий иш тажрибасини оммалаштириш, адвокатлик тузилмаларига услубий ёрдам кўрсатиш;

адвокатлар томонидан қонунчиликка ва касб этикаси қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси:

юридик шахс мақомига эга нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий тузилмалари билан биргаликда адвокатуранинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади;

адвокатларнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашмаслик тамойили асосида фаолият кўрсатади;

адвокатлар томонидан тўланадиган кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

Ўзбекистон Адвокатлар ассоциациясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

икки ҳафта муддатда ушбу Фармонни бажариш ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасини тузишнинг ташкилий масалаларини ҳал қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарорини қабул қилсин;

икки ой муддатда адвокатура институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг "Адвокатура тўғрисида"ги ҳамда "Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида"ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига адвокатлар томонидан фуқароларнинг айрим тоифаларига кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идора лар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 18-сон, 144-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 5-сон, 252-модда








































Время: 0.1305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск