ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.04.2008 й. ПҚ-848-сон "Республика олимпия захиралари теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.2008 й.

N ПҚ-848



РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ

ТЕННИС МАКТАБИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Юқори тоифали теннисчиларни тарбиялаш ва тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг спорт маҳоратини такомиллаштириш, энг юксак даражадаги халқаро мусобақаларда Ўзбекистоннинг муносиб вакиллари бўла оладиган мамлакат терма жамоалари захирасини шакллантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Теннис федерациясининг Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Республика олимпия захиралари теннис мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Республика теннис мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

юқори тоифали теннисчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш учун зарур замонавий моддий-техника базасини ва малакали мураббийлар таркибини яратиш;

зарур ҳолларда хориждан мураббий-мутахассисларни таклиф этиб, ўқув-машғулот жараёнларини теннис соҳасидаги энг янги ўқув-методик тавсияномалар асосида ташкил этиш;

назарий тайёргарлик ва техник-тактик кўникмаларни такомиллаштириш, теннисчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоалари тайёргарлиги даражасини замонавий теннисни ривожлантиришнинг халқаро талабларига мувофиқ ошириш;

теннисчилар ва мураббийлар таркибининг касб маҳоратини ошириш бўйича тажриба алмашиш борасида хорижий теннис мактаблари, академиялари ва клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Тошкент теннис маркази" ОАЖ спорт мажмуасини белгиланган тартибда Республика теннис мактаби балансига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Теннис федерацияси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда бутун мажмуани 2008-2009 ўқув йили бошида ишга туширишни назарда тутган ҳолда Республика теннис мактаби ўқувчиларининг яшаши ва овқатланишига, ўқув-машғулот жараёнлари учун мўлжалланган бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга оид зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин;

2008 йилнинг 1 августигача Республика теннис мактабининг бинолари ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ якунланишини таъминласин.


5. Белгилансинки:

Республика теннис мактабига фақат танлов асосида, теннис клублари ва спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, теннис билан шуғулланиш учун зарур спорт аломатларига ва юқори даражали теннисчиларни тайёрлаш учун тегишли салоҳиятга эга бўлган иқтидорли йигит ва қизлар орасидан қабул қилинади;

Республика теннис мактаби ўқувчилари юқори тоифали теннисчиларни тайёрлаш махсус дастури бўйича, теннисчиларни тайёрлаш кенг халқаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқитилади;

Республика теннис мактаби ўқувчиларнинг бадаллари, ҳомийлар ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


6. Республика олимпия захиралари теннис мактабининг Васийлик кенгаши иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг биргаликдаги тақдимномаси бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига янгитдан ташкил этилаётган Республика теннис мактаби бинолари ва иншоотларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда уларни жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қўйилмаларнинг уму мий ҳажмларини қайта тақсимлаш йўли билан қўшимча капитал қўйилмалар ажратилишини назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008 йилда ўқувчиларни овқат, спорт буюмлари, форма, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Республика теннис мактаби таъминоти учун маблағларни излаб топсин, 2009 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин.


9. Васийлик кенгаши Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Теннис федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда:

Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисида Низом, унинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони;

ўқувчиларни Республика теннис мактабига танлов асосида саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби;

Республика теннис мактаби ўқувчиларини яшаш, овқатланиш, спорт буюмлари ва формаси билан таъминлаш нормативлари;

Республика теннис мактабини 2008-2009 ўқув йили бошланишигача зарур ўқув, машғулот ва маиший асбоб-ускуналар, ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш учун замонавий компьютер техникаси ва ахборот-ресурс маркази билан жиҳозлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Республика теннис мактаби 2013 йилнинг 1 январигача:

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган олиб келинадиган спорт анжомлари, асбоб-ускуналар ва материалларга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

бўшайдиган маблағларни Республика теннис мактабининг устав вазифаларини бажаришга мақсадли йўналтирган холда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилсин.

Белгилансинки, юридик ва жисмоний шахслар учун фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича солиққа тортиш базаси 5 йил муддатга Республика теннис мактабини қўллаб-қувватлаш мақсадларига ҳомийлик (беғараз) ёрдам сифатида ўтказиладиган маблағлар суммаси миқдорида камайтирилади.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 18-сон, 148-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 4-сон, 238-модда












































Время: 0.1525
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск