Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.05.2008 й. 81-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 2 майдаги

81-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ижро этувчи аппарати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг (кейинги ўринларда Ижро этувчи аппарат деб юритилади) вазифалари, функциялари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ижро этувчи аппарат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Ижро этувчи аппарат республика Ҳукумати фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда тизимли равишда ижрони назорат қилади.


4. Ижро этувчи аппарат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.


5. Ижро этувчи аппарат унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девонлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



II. ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Ижро этувчи аппаратнинг вазифалари ҳисобланади:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига берилган ваколатлар амалга оширилишини таъминлаш;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасининг, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришларнинг, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни, тадбиркорликни кенг ривожлантиришни, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлайдиган, шунингдек иқтисодиётни барқарор суръатда ўстиришга, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини изчил оширишга йўналтирилган энг муҳим устувор вазифалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

марказий иқтисодиёт идораларини ва уларнинг ҳудудий органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини жалб этган ҳолда давлат дастурлари, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат ҳудудларида иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотлар боришининг тизимли таҳлилини ташкил қилиш;

инвестиция дастури, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилаш ва технологик қайта жиҳозлаш ва маҳаллийлаштириш дастурларининг амалга оширилиши устидан мониторинг тизимини яратиш;

мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва унинг иқтисодий хавфсизлигидан келиб чиқиб, республиканинг хорижий давлатлар, давлатларнинг минтақавий бирлашмалари, халқаро иқтисодий ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ташқи иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва республиканинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ташқи иқтисодий ҳамкорлиги бўйича устувор вазифалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

қабул қилинаётган қарорларнинг иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларига, ҳудудларга ва умуман мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолашни ўз ичига оладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертиза қилинишини таъминлаш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари амалга оширилиши, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимиятининг барча даражаларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш.


7. Ижро этувчи аппарат ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва топшириқларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш талаб қилинадиган масалаларни ҳар томонлама ишлаб чиқади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан республика Ҳукуматига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, халқаро шартномалар ва республика Ҳукуматида кўриб чиқиш талаб қилинадиган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини киритишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бажарилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўриб чиқиш учун киритиладиган ва республика Ҳукумати томонидан қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши устидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, шунингдек республика ҳудудларини динамик ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ (олдини олувчи) чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарларига ва Бош вазирга тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

республика Ҳукумати ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари, кенгашлари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

республика Ҳукуматининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш режаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ва бошқа масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шунингдек уларни ялпи мажлисларда муҳокама қилиш ва қабул қилишда қатнашади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йўлланган мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;

махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинишини ташкил этади;

Ижро этувчи аппарат Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, шунингдек республика Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.



III. ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Ижро этувчи аппарат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, улар томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқишни белгиланган тартибда талаб қилиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда Ижро этувчи аппаратга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқларини бажариш бўйича ишларини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш.


9. Ижро этувчи аппарат:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ таклифлар ва лойиҳалар ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши учун;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида, Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иқтисодий ислоҳотларнинг бориши устидан тизимли мониторинг олиб борилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиниши талаб қилинадиган муаммоли масалалар сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши учун;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши учун;

республика Ҳукумати томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган қонунлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда қабул қилинган Ҳукумат қарорларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, республика Ҳукумати қарорлари ва фармойишлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.



IV. ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТНИНГ

ТУЗИЛМАСИ


10. Ижро этувчи аппаратнинг тузилмасига Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва унинг ўринбосари, Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари - мамлакат иқтисодиётининг муҳим комплекслари, тармоқлар ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг аппаратлари, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва унинг ўринбосарининг котибиятлари, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси, функционал бўлимлар киради.

Ахборот-таҳлил департаментлари таркибида шўъбалар, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси таркибида эса бўлимлар ташкил этилади.

Ижро этувчи аппарат тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.


11. Ахборот-таҳлил департаментлари ўз фаолиятида тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва унинг ўринбосарларига бўйсунади ҳамда айни пайтда уларнинг фаолияти Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси, шунингдек функционал бўлимлар бевосита Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига бўйсунади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг аппаратлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари фаолиятини таъминлайди ҳамда уларнинг ишлари Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.


12. Ахборот-таҳлил департаментлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳамда функционал бўлимлар тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, улар ходимларининг функционал вазифалари эса тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ҳамда Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.



V. ИЖРО ЭТУВЧИ АППАРАТ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Ижро этувчи аппарат ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, таркибий бўлинмаларнинг, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

14. Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси:

Ижро этувчи аппарат фаолиятини ташкил этади ҳамда Ижро этувчи аппаратга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилади;

экспертиза натижаларига кўра кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига - Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳалари бўйича - уларга Бош вазирнинг белгиланган тартибда визаси олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти котибиятига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари хизматларига топшириш учун, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири имзолаши учун - ахборот беради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири имзолаган Ҳукумат қарорларига виза қўяди ва уларнинг чиқарилишини ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, таҳлилий материалларни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари лойиҳаларини чуқур ва сифатли тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда республика Ҳукуматида кўриб чиқиш талаб қилинадиган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини киритишда ижро этувчи органлар томонидан Регламентнинг белгиланган талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи органлар томонидан бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

Ижро этувчи аппаратнинг ўзига бевосита бўйсунувчи таркибий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири котибияти ва Бош вазир ўринбосарлари аппаратлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ишларини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарлари билан биргаликда департаментлар мудирлари ўринбосарлари, шўъба мудирларини, Ижро этувчи аппаратнинг тегишли бўлинмаларига бош ва етакчи мутахассис кадрларни танлайди;

ўзига бевосита бўйсунувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазо бериш тўғрисида, ахборот-таҳлил департаментлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари аппаратлари раҳбарлари ва мутахассисларига нисбатан эса - тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари билан келишган ҳолда қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг ўринбосари Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш шакллари ва методларини такомиллаштириш ишларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси вақтинча бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига кўра Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг вазифаларини унинг ўринбосари бажаради.


16. Ахборот-таҳлил департаменти мудири:

Ахборот-таҳлил департаментига бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз ўринбосарлари, шўъба мудирлари, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда ахборот-таҳлил департаментига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган ахборот-таҳлил департаменти мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторингни таъминлайди;

тегишли тармоқлар, соҳалар ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторингни ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифаларини амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;

департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия этиладиган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражасини ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда тегишли комплекс раҳбари кўриб чиқиши учун киритади;

ўринбосарлар, шўъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тегишли Комплекс раҳбари тасдиқлаши учун киритади, департамент таркибий бўлинмалари ва мутахассисларининг иш режасини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсатининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан ахборот-таҳлил департаменти мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

Ахборот-таҳлил департаменти мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини ўринбосарларидан бири, шўъба мудири ёхуд бош мутахассислардан бири бажаради.


17. Шўъба мудири:

шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шўъбага биркитилган масалалар, тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва республика ҳудудлари бўйича мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади;

қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш юзасидан мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг доимий асосда мониторинги олиб борилишини таъминлайди;

мутахассисларнинг, департаментнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун иш режаларида тасдиқланган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш мувофиқлаштирилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида департамент мудирига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар киритади;

мутахассислар томонидан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосарига, мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шўъба мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

ахборот-таҳлил департаменти мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

тегишли ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Шўъба мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини шўъбанинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


18. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юборилган ёзма топшириқлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди ва унинг топшириғига кўра уларнинг ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади ва Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқлар (фишкалар) тайёрлайди, шунингдек улар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот беради;

Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқлатади ва тегишли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материалларни тайёрлайди;

йиғилишлар ва мажлислар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган Ҳукумат комиссиялари мажлислари ташкил этилишини таъминлайди ва қабул қилинган қарорлар бажарилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон тарздаги мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан юкланган ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти тўғрисидаги Низомда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


19. Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи:

Бошқармага бевосита раҳбарлик қилади, бўлим мудирлари, бўлим мудири ўринбосарлари, мутухассислар ишини ташкил қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизаси ташкил этилишини, шунингдек Бошқарма соҳасига кирувчи масалалар юзасидан қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари тайёрланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қонун лойиҳаси иш режаларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилади;

халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)ни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига ва ташқи савдо хавфсизлигига риоя қилинишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо шартномаларининг амалга оширилиши, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларининг туркумланган маълумотлар банки ва мониторингини шакллантиришни ва олиб боришни ташкил қилади;

Бошқарманинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

улар бўйича республика Ҳукумати қарори талаб этилмайдиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;

тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича таклифларни Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритади, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларнинг касб даражасини ва иш малакасини ошириш чораларини кўради, шунингдек уларни рағбатлантириш ёки жазолаш бўйича таклифлар киритади;

Бошқарманинг бўлим мудирлари, бўлим мудири ўринбосарлари ва мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланиши учун киритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амал қиладиган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бўлим мудирларидан бири бажаради.


20. Бош (етакчи) мутахассис:

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида тегишли таркибий бўлинма раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режаси ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, республика иқтисодиёти тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини тизимли назорат қилади;

тегишли функционал масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари марказий аппаратлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишининг ҳолати ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

тегишли ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


21. Функционал бўлим мудири:

бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишини ташкил қилади ва бўлимга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

Бўлим юритиши соҳасига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган хат-хабарлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, тайёрланган лойиҳаларга виза қўяди ва улар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот беради;

тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича таклифларни Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритади, мутахассисларнинг касб савиясини ва иш малакасини ошириш чораларини таъминлайди, уларни рағбатлантириш ёки жазолаш бўйича таклифлар киритади;

бўлим мутахассислари ўртасидаги вазифалар тақсимотини Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг тасдиқлаши учун киритади, тегишли ижро интизомини таъминлайди, Ижро этувчи аппаратда амал қиладиган Йўриқномага мувофиқ бўлимда иш юритилишини ташкил қилади;

Бўлимнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

Функционал бўлим мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бўлимнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


22. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (унинг ўринбосарининг) ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат ва таҳлил қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига (унинг ўринбосарига) ахборот беради;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (унинг ўринбосарининг) жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун зарур бўлган ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (унинг ўринбосарининг) маърузалари ва нутқларини Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлислар, шу жумладан Ҳукумат комиссиялари мажлислари тайёрланиши ва ўтказилишини ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилади, топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида Котибият мудирига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ёки унинг ўринбосарларига белгиланган муддатларда ахборот беради;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (унинг ўринбосари) номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар ҳақида ахборот беради ва хат-хабарларга топшириқларни белгиланган тартибда ижро этувчиларга юборади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилинишини таъминлайди;

Ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (унинг ўринбосари) томонидан фуқароларнинг қабул қилинишини ташкил қилади, Бош вазир (унинг ўринбосари) ва Котибият мудири топшириғи бўйича фуқароларни шахсан қабул қилади;


23. Ижро этувчи аппаратнинг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига кўра белгиланади.


24. Ахборот-таҳлил департаменти мудири, унинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиғи, бўлим мудири, шўъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар, ёрдамчилар ва бошқа масъул ходимлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


25. Инспекторлар, иш юритувчи котибалар ва бошқа техник ходимлар таркибий бўлинмалар раҳбарларининг тақдимномасига асосан Ижро этувчи аппарат бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Ижро этувчи аппаратнинг таъминоти ва моддий-техник таъминланиши белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 155-модда.

















































Время: 0.2286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск