Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқаролик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2008 й. 86-сон "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари Қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2008 й.

N 86


ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА БЎЛИШЛАРИ

ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилиниши учун хорижий фуқароларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 40-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Хорижий фуқаро:

а) Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган тақдирда, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар бўйича яшаганда, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтишнинг, ҳаракат қилиш ёки яшаш жойини танлашнинг белгиланган тартибига риоя қилмаганда, бўлиш муддати тугагандан кейин чиқиб кетишдан бош тортганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтиш қоидаларига риоя қилмаганда;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун суд томонидан тайинланган жазони ижро этгандан ёки ўтагандан ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилингандан кейин, кейинчалик келиш ҳуқуқини чеклаган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилиши мумкин".


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда ўзининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 158-модда.











































Время: 0.1585
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск