Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2008 й. 92-сон "Мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2008 й.

N 92



МЕЛИОРАЦИЯ ВА БОШҚА СУВ

ХЎЖАЛИГИ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШГА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ УНИТАР

КОРХОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА

УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш, мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган пудрат ташкилотларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг минтақаларда 1-иловага мувофиқ мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Давлат унитар корхонасининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар янгидан ташкил этилаётган, мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхонасининг асосий мезонлари этиб белгилансин:

устав фондининг энг кам миқдори - 450,0 млн. сўм;

молиявий барқарорлик ва камида 200,0 млн. сўм миқдорида бўш айланма маблағларнинг мавжуд бўлиши;

бажариладиган ишлар таннархини замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш ҳисобига камайтириш;

мелиорация ва бошқа сув хўжалиги тадбирларини сифатли ва ўз вақтида бажариш;

соҳа бўйича олий маълумотга ва мелиоратив объектларни қуриш ҳамда улардан фойдаланишда камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган раҳбарлик (шу жумладан, раҳбар) ва муҳандислик-техник ходимлар, бош мутахассисларга эга бўлиш. Юқорида кўрсатиб ўтилган ходимлар корхонадаги муҳандислик-техник ходимлар умумий сонининг камида 30 фоизини ташкил этиши керак;

зарур миқдордаги мелиоратив техника, машиналар, механизмлар ва транспортга эга бўлган техника паркининг мавжуд бўлиши.


4. Белгилаб қўйилсинки:

янгидан ташкил этилаётган мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхонасининг устав фонди 2008 йил охиригача шакллантирилиши керак;

асосий хўжалик фаолиятидан олинган соф фойда белгиланган тартибда корхонанинг устав фондини тўлдиришга ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳамда тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантиришга йўналтирилади;

янгидан ташкил этилаётган давлат унитар корхонаси тузилган контрактда назарда тутилган ишлар ҳажмининг камида 60 фоизини ўз кучи билан бажариши керак.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги давлат унитар корхоналарига уларнинг муассислари томонидан 3-иловадаги* рўйхатга мувофиқ мелиоратив техника, машина ва механизмлар ҳамда бошқа асосий фондларнинг белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


6. Қуйидагилар:

2008 йилда "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси томонидан харид қилинадиган ва лизинг асосида давлат унитар корхоналарига бериладиган мелиоратив техника, машина-механизмлар рўйхати 4-иловага* мувофиқ;

2008 йилда Хитой Халқ Республикасининг кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Марказий Фарғонанинг ҳайдаладиган ерлари мелиоратив тармоқларини яхшилаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 14 февралдаги ПҚ-794-сон қарорига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 мартдаги 155-ф-сон фармойишига биноан давлат унитар корхоналарига бериладиган мелиоратив техника рўйхати 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари лизинг компаниялари ҳамда тижорат банклари билан биргаликда мелиорция ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган корхоналар учун 6-иловага* мувофиқ мелиоратив техниканинг лизинг асосида қўшимча равишда сотиб олинишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланган тартибда:

янгидан ташкил этилаётган давлат унитар корхоналарини бинолар ва зарур ишлаб чиқариш базалари билан таъминласин;

янгидан ташкил этилаётган давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқласин;

янгидан ташкил этилган давлат унитар корхоналарининг мелиорация тадбирлари бўйича танлов (тендер) савдоларида қатнашиши юзасидан доимий назорат ва мониторингни таъминласин;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига янгидан ташкил этилган давлат унитар корхоналари фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари зиммасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 7 майдаги

92-сон қарорига

1-ИЛОВА



Янгидан ташкил этилаётган, мелиорация

ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга

ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат унитар корхонаси

(ДУК)нинг номи


Давлат унитар

корхонасининг муассиси


Жойлашадиган

манзили


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

"Элликқалъадавсувмахсуспудрат" ДУК


"Ўзсувқурилиштаъминот" республика бирлашмаси

Элликқалъа тумани

2.

"Амударёдавсувмахсуспудрат" ДУК


Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Амударё тумани

3.

"Хўжайлидавсувмахсуспудрат" ДУК


Хўжайли шахри

4.

"Кегайлидавсувмахсуспудрат" ДУК


Кегайли тумани

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

5.

"Андижондавсувмахсуспудрат" ДУК


Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Андижон шаҳри

6.

"Жалақудуқдавсувмахсуспудрат" ДУК


Жалақудуқ тумани

7.

"Улуғнордавсувмахсуспудрат" ДУК


Улуғнор тумани

БУХОРО ВИЛОЯТИ

8.

"Қоракўлдавсувмахсуспудрат" ДУК


Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Қоракўл тумани

9.

"Ромитандавсувмахсуспудрат" ДУК


Ромитан тумани

10.

"Шофиркондавсувмахсуспудрат" ДУК


Шофиркон тумани

11.

"Бухородавсувмахсуспудрат" ДУК


Бухоро шаҳри

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

12.

"Жиззахдавсувмахсуспудрат" ДУК


Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Жиззах шахри

13.

"Пахтакордавсувмахсуспудрат" ДУК


Пахтакор тумани

14.

"Мирзачўлдавсувмахсуспудрат" ДУК


Мирзачўл тумани

15.

"Учтепадавсувмахсуспудрат" ДУК


Жиззах тумани

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

16.

"Косондавсувмахсуспудрат" ДУК


Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Косон тумани

17.

"Яккабоғдавсувмахсуспудрат" ДУК


Яккабоғ тумани

18.

"Касбидавсувмахсуспудрат" ДУК


Касби тумани

19.

"Нишондавсувмахсуспудрат" ДУК


Нишон тумани

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

20.

"Навоийдавсувмахсуспудрат" ДУК


Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Навоий шахри

21.

"Карманадавсувмахсуспудрат" ДУК


Кармана тумани

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

22.

"Намангандавсувмахсуспудрат" ДУК


Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Наманган шаҳри

23.

"Мингбулоқдавсувмахсуспудрат" ДУК


Мингбулоқ тумани

24.

"Нориндавсувмахсуспудрат" ДУК


Норин тумани

25.

"Попдавсувмахсуспудрат" ДУК


Поп тумани

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

26.

"Самарқанддавсувмахсуспудрат" ДУК


Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Самарқанд шахри

27.

"Булунғурдавсувмахсуспудрат" ДУК


Булунғур тумани

28.

қдарёдавсувмахсуспудрат" ДУК


Оқдарё тумани

29.

"Нарпайдавсувмахсуспудрат" ДУК


Нарпай тумани

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

30.

"Термиздавсувмахсуспудрат" ДУК


Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Термиз шаҳри

31.

"Шерободдавсувмахсуспудрат" ДУК


Шеробод тумани

32.

"Қизириқдавсувмахсуспудрат" ДУК


Қизириқ тумани

33.

"Узундавсувмахсуспудрат" ДУК


Узун тумани

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

34.

"Боёвутдавсувмахсуспудрат" ДУК


Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Боёвут тумани

25.

қолтиндавсувмахсуспудрат" ДУК


Оқолтин тумани

36.

"Гулистондавсувмахсуспудрат" ДУК


Гулистон шахри

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

37.

"Янгийўлдавсувмахсуспудрат" ДУК


Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Янгийўл тумани

38.

қоричирчиқдавсувмахсуспудрат" ДУК


Юқори Чирчиқ тумани

39.

"Бўкадавсувмахсуспудрат" ДУК


Бўка тумани

40.

"Бектемирдавсувмахсуспудрат" ДУК


"Ўзсувэнерго" ихтисослаштирилган бирлашмаси


Бектемир тумани

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

41.

"Фарғонадавсувмахсуспудрат" ДУК


Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Фарғона шаҳри

42.

"Боғдоддавсувмахсуспудрат" ДУК


Боғдод тумани

43.

"Данғарадавсувмахсуспудрат" ДУК


Данғара тумани

44.

"Яйпандавсувмахсуспудрат" ДУК


Бешариқ тумани

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

45.

"Боғотдавсувмахсуспудрат" ДУК


Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Боғот тумани

46.

"Хазораспдавсувмахсуспудрат" ДУК


Хазорасп тумани

47.

"Урганчдавсувмахсуспудрат" ДУК


Урганч шаҳри

48.

"Янгибозордавсувмахсуспудрат" ДУК


Янгибозор тумани

49.

"Қўшкўпирдавсувмахсуспудрат" ДУК


"Ўзсувқурилиштаъминот" республика бирлашмаси

Қўшкўпир тумани






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 7 майдаги

92-сон қарорига

2-ИЛОВА


Давлат унитар корхонаси бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Бош муҳандис

Бухгалтерия ва молия бўлими

2 киши

Шартномавий муносабатлар ва ишларни бажариш бўлими

2 - 4 киши

Кадрлар бўйича инспектор

Маркетинг, таъминот ва техникаларни таъмирлаш бўлими

2 - 4 киши

Юридик маслаҳатчи

Бошқарув ходимлари - 14 кишигача (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).

*) 3-6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 162-модда.













































Время: 0.1800
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск