Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Иқтисодиёт вазирлигининг 52-сон, Молия вазирлигининг 46-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/19-2784-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-38-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 02.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 03.05.2008 й. 1802-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.05.2008 й.

N 1802

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.05.2008 й.

N 52


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.05.2008 й.

N 46


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.05.2008 й.

N ЭГ-01/19-2784

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

02.05.2008 й.

N 01-02/8-38

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи

буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 13 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонининг 5-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 11-сон, 96-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишнинг келгусидаги чоралари тўғрисида"ги 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг кучга кириш кунидан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 30 мартдаги 2-5/21, 34, ЭГ-01/10-1702, 01-02/8-10-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор (2007 йил 31 март, рўйхат рақами 1669 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 14-сон, 149-модда);

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 29 февралдаги 40, 16, ЭГ-01/19-862, 01-02/8-18-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарор (2008 йил 4 март, рўйхат рақами 1669-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 65-модда);

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси 2008 йил 24 мартдаги 42, 25, НН-01/10-1620, 01-02/8-26-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарор (2008 йил 26 март, рўйхат рақами 1669-2 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 12-13-сон, 82-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Б. Хўжаев

Молия вазири

Р. Азимов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитасининг раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 163-модда.



















































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск