ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов-кимошди савдоси асосида сотиш Тартиби (АВ томонидан 20.04.1995 й. 136-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.04.1995 й.

N 136




Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни

танлов- кимошди савдоси асосида сотиш

ТАРТИБИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 мартдаги "Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 96-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган.


1.2. Тартиб танлов-кимошди савдосига тайёргарлик, уни ўтказиш, савдода қатнашиш, ғолиб чиққан харидорга мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштириш, харидорлар билан ҳисоб-китоб қилиш шартларини белгилайди.


1.3. Танлов - кимошди савдоси ушбу тартиб билан чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни очиқ савдоларда эркин баҳолар асосида сотилиши тушунилади.


1.4. Чорва моллари, бинолар ва асбоб-анжомларни танлов-ким ошди савдосида сотиш, жамоа хўжалиги умумий йиғилишининг қарори тасдиқлангандан сўнг амалга оширилиши мумкин.


1.5. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилмаган ҳар бир хўжаликда бу ишларни амалга ошириш учун туман Ҳокимлиги, хўжалик, "Агрохизмат" уюшмаси, давлат ветеринария хизмати Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ва жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия тузилади.


1.6. Комиссия қорамолчилик фермерларининг мол-мулкларини, жумладан қорамоллар, молхоналар, бинолар, омборхоналар, хўжаликларнинг балансида турган сув иншоотлари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари, қишлоқ хўжалик машиналари, от-улов жиҳозлари, инвентарлар, ем-хашаклар, концентрат озуқалар ва ҳоказоларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади (давлат ветобъектларидан ташқари).


1.7. Кимошди савдосига қўйиладиган ферма мол-мулкининг дастлабки (старт) баҳоси қуйидагича аниқланади:

1). Асосий воситалар ва тез эскирадиган буюмлар - 1995 йил 1 январга қайта баҳоланган баланс қийматидан эскириш суммаси чегириб ташланади;

2). Қорамоллар - насли, ёши ва маҳсулдорлигига қараб ферма жойлашган ҳудуддаги бозор баҳоларидан 10 фоиздан 20 фоизгача кам миқдорда баҳоланади, бу баҳолар амалдаги шартномавий нархлардан кам бўлмаслиги керак;

3). Омихта ем, концентрат озуқа, силос, сенаж, лавлаги, хашаклар (сомон, беда, тиббий пичан) - баланс баҳосида берилади.


Изоҳ: Асосий воситалар, чорва моллар, ем-хашак ва бошқа моддий қийматликларни саноқдан ўтказиш далолатномасининг нусхаси 1-2 иловаларда берилган.


1.8. Юқоридаги тартибда аниқланган ва мулк эгалигига бериладиган ферманинг моддий бойликлари расмийлаштирилган ҳужжатлар хўжаликларнинг умумий йиғилиш қарори билан тасдиқлангандан кейин танлов - кимошди савдоси орқали сотиш учун хўжаликда тузилган комиссияга топширилади.



2. ТАНЛОВ - КИМОШДИ САВДОСИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ ШАРТЛАРИ


2.1. Хусусийлаштирилаётган чорвачилик фермаларининг моддий бойликлари юридик ва жисмоний шахсларга танлов- кимошди савдоси асосида сотилади.

Танлов - кимошди савдосига юқумли касалликлардан холи бўлган чорвачилик фермалари қўйилади.


2.2. Танлов - кимошди савдосини туман Ҳокимлиги, хўжалик, "Агрокимё" уюшмаси, давлат ветеринария хизмати, Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ва жамоатчилик вакилларидан тузилган махсус комиссия ўтказади.


2.3. Комиссия қайси ферма танлов - кимошди савдоси орқали сотилиши, қачон, қаерда савдонинг ўтказилиши ҳақида тўлиқ ахборотларни белгиланган тартибда оммавий ахборот воситалари орқали бир ой муддатда кам бўлмаган вақтда эълон қилади.


2.4. Ахборотномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

савдога қўйилган қорамолларни сони, зоти, жинси, ёши ва наслининг қисқача характеристикаси;

чорвачилик фермасининг жойи, эгалланган майдони, озуқа етиштиришга ажратилган ер майдони, ферма ҳудудидаги молхоналар, бинолар, омборхоналар, хўжалик балансида бўлган сув иншоотлари, маҳсулотни қайта ишлаш цехлари, қишлоқ хўжалик машиналари, инвентарлар ва бошқа маълумотлар;

моддий бойликларни бошланғич баҳолари;

савдони ўтказиш шакли;

тўлов шартлари;

савдога қўйилган ферма билан таништириш тартиби;

савдога қатнашиш учун тақдим қилинадиган ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати;

қатнашувга тўлов миқдори ва ўтказиш лозим бўлган ҳисоб рақамининг номери;

савдонинг ўтказилиш жойи, куни, вақти;

савдони ўтказувчи комиссиянинг манзилгоҳи ва телефон номери.



3. ТАНЛОВ-КИМ ОШДИ САВДОСИДА

ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ


3.1. Танлов - кимошди савдосига қатнашиш ҳуқуқи биринчи навбатда шу хўжаликнинг аъзосига берилади. Харидорлар шу ферманинг маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган йўналишини беш йил мобайнида ўзгартирмаслиги, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтирмаслиги ҳақида ёзма равишда кафолат беради, Ушбу тартибга риоя қилган ҳолда талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.


3.2. Танлов кимошди савдосида қатнашиш учун комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

харидорнинг савдода қатнашиши учун аризаси;

савдога қўйилган ферма моддий бойликлари дастлабки қийматининг 10 фоиз бадал пулини тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


3.3. Харидор деб тан олинган шахсларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

тартиб рақамли ёзилган тахтача;

савдога қўйилган ферма моддий бойликлари тўғрисида қисқача маълумотнома;

танлов - кимошди савдосининг шартлари.


3.4. Танлов - кимошди савдосида қатнашишга аризалар қабул қилиш савдо ўтадиган санадан уч кун аввал тўхтатилади.


3.5. Харидор деб тан олинган шахс тўғрисидаги маълумот сир сақланади.


3.6. Танлов-ким ошди савдоси тартиб-қоидалари талабларига риоя қилмаган, қонунчилик асосида харидор деб тан олинмаган, қатнашишга ўз вақтида ариза бермаган шахслар савдода қатнашмайдилар.



4. ТАНЛОВ - КИМОШДИ САВДОСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


4.1. Танлов - кимошди савдосини комиссия томонидан бериланган ёки ёлланган шахс - "аукционист" ўтказади.

У харидорларга савдога қўйилган ферма моддий бойликларини қисқача таърифлаб, уларнинг дастлабки баҳосини ва баҳони ошириш миқдорини эълон қилади. Баҳони ошириш миқдори дастлабки баҳонинг 1-10 фоизини ташкил қилиши керак. Савдонинг боришига қараб аукционист баҳони ошириш миқдорини белгилайди.


4.2. Кимошди савдосини аукционист томонидан ферма моддий бойликларини дастлабки баҳосига бирламчи баҳони ошириш миқдорини қўшган холда эълон қилиши билан бошланади. Ушбу баҳорга рози бўлиб рақамли тахтачани кўтарган харидорни аукционист эълон қилади ва ушбу баҳони уч мартабагача қайтаради. Агар ушбу баҳодан ошувчи харидор бўлса аукционист баҳони ошириш миқдорини қўшиб эълон қилади.


4.3. Кимошди савдосини навбатдаги баҳога розилик билдириб рақамли тахтачани кўтармагунча давом эттирилади.

Охирги баҳога рози бўлган харидорнинг рақамли тахтачаси ва кўтарилган баҳо уч мартаба қайта эълон қилингандан сўнг харидор ғолиб деб топилади.


4.4. Ким ошди савдоси ғолиби шу куннинг ўзида савдо ўтказилган баённомага имзо чекиши шарт - Баённома ғолиб-харидор, ким ошди савдоси ўтказувчи комиссия томонидан икки нусхада тузиб имзоланади.

Шу баённома расмийлаштирилганидан сўнг фермани сотган хўжалик ва ғолиб-харидорнинг манзили, сотилган мулкнинг баҳоси ва унга эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши тўғрисида шартнома тузилади.


4.5. Агар ғолиб-харидор 10 кунлик муддатда мулкнинг қабул қилинганлиги шартномага имзо чекмаса, мулк хўжаликка қайтарилади ёки қайта ким ошди савдосига қўйилади.

Харидор томонидан тўланган бадал пули қайтариб берилмайди.


4.6. Ким ошди савдоси якуни 30 кун мобайнида матбуотда ва махсус ахборотномада комиссия томонидан эълон қилинади.



5. КИМОШДИ САВДОСИДА ҒОЛИБ ЧИҚҚАН ХАРИДОРГА

МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ҚОЛГАН ХАРИДОРЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ


5.1. Кимошди савдоси якунлангандан сўнг 10 кун мобайнида хўжалик билан ғолиб-харидор орасида қонунчиликда белгиланган тартибда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган ўзаро шартнома тузилади.


5.2. Кимошди савдосида қатнашган бошқа харидорларнинг савдодан олдин тўлаган бадал пуллари 30 кун мобайнида қайтариб берилади.


5.3. Ферма моддий бойликларига (объектга) эгалик қилиш ҳуқуқи хўжаликдан янги мулкдорга бу ҳақдаги ҳужжат (ордер) берилган вақтдан бошланади.


5.4. Янги мулкдорнинг ферма моддий бойликларига (объектга) эгалик қилиш ҳуқуқи хўжаликдан унга бу ҳақдаги ҳужжат (ордер) берилган вақтдан бошланади.



6. ТАНЛОВ - КИМОШДИ САВДОСИ АСОСИДА СОТИЛГАН

ЧОРВА МОЛЛАРИ ВА БОШҚА МУЛКЛАР ҚИЙМАТИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


Танлов - кимошди савдоларида ферма чорва моллари ва бошқа мулклар баҳоси (объект баҳоси) Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси - сўмда белгиланиб, жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган объектлар учун тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:


6.1. Объектнинг пировард қиймати танлов - кимошди савдоси ўтказилган кундаги белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 бароваригача бўлган тақдирда танлов-ким ошди савдосининг ғолиби бадал пули тўлангандан кейин қолган суммани хўжаликнинг тегишли ҳисоб рақамига олди-сотди шартномаси имзоланган кундан бошлаб бир ой мобайнида тўлайди.


6.2. Объектнинг пировард қиймати танлов-ким ошди савдоси ўтказилган кундаги белгиланган энг кам иш ҳақининг 1000 баробаридан 10000 баробаригача бўлган тақдирда танлов-ким ошди савдосининг ғолиби бадал пули тўлангандан кейин қолган суммани:

пировард қийматнинг 20 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб бир ой мобайнида;

пировард қийматининг 30 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб бир йил мобайнида;

объект қийматининг бадал пули ҳамда биринчи йилда тўлангандан кейин қолган суммасини иккинчи йил мобайнида тўлиқ тўлайди.


6.3. Объектнинг пировард қиймати танлов - кимошди савдоси ўтказилган кундаги энг кам иш ҳақининг 10000 баробаридан ортиқ бўлган тақдирда танлов-ким ошди савдосининг ғолиби бадал пули тўлангандан кейин қолган суммани:

пировард қийматининг 20 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб бир ой мобайнида;

пировард қийматнинг 30 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб бир йил мобайнида;

пировард қийматнинг 30 фоизини шартнома имзоланган кундан бошлаб иккинчи йил мобайнида;

объект қийматининг бадал пули ва дастлабки икки йили тўлангандан кейин қолган суммасини шартнома имзоланган кундан бошлаб учинчи йил мобайнида тўлиқ тўлайди.


6.4. Танлов - кимошди савдосида сотиб олинган объектнинг янги эгаси тегишли суммани муддатидан олдин тўлиқ тўлаш ҳуқуқига эгадир. Бунда тўлов муддатларига кўра объектнинг пировард нархидан 10 фоизгачаси чегирилади.


6.5. Сотиб олиш суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда танлов-ким ошди савдоси ғолиби бадалдан ташқари тўланган сумманинг ярмини тўлаган ҳолда объектга эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.


6.6 Тўлашга қодир эмаслиги туфайли танлов-ким ошди савдоси ғолиби томонидан сотиб олинмаган объект танлов-ким ошди савдосига такроран қўйилади ёки комиссиянинг қарорига биноан олдинги мулкдорга қайтарилади.


6.7. Танлов - кимошди ошди савдоси ғолиби шу хўжаликнинг аъзоси бўлса хўжаликнинг умумий мажлис қарори билан тўлов муддати юқорида белгиланган муддатларга нисбатан икки баробаригача узайтирилиши мумкин.


6.8. Танлов - кимошди ошди савдоларида сотиладиган мулкчиликнинг давлатга тегишли бўлмаган шаклидаги объектларни сотиб олиш шартлари ва муддатларини мулкдор томонидан объектни сотиш талабномаси берилганда белгиланади.






Тартибига

1-ИЛОВА

Чорвачилик фермаларидаги молларни саноқдан ўтказиш


далолатномаси

199__ йил "___"______

(куни) (ойи)






____________вилояти

______________тумани

_________хўжалигининг





____________фермасида моллар саноқдан ўтказилди:





Мол тури

Бирка номери

туси

воти

лақаби

семизлик

даражаси

оғирлиги

баланс

қиймати

белгиланган

баҳоси


Комиссия аъзолари:








Тартибига

2-ИЛОВА

Чорвачилик фермасининг асосий воситалари

ва моддий қийматликларини саноқдан ўтказиш

далолатномаси


199___

йил "_______"

(куни)

__________

(ойи)








____________вилояти

_____________тумани





____________ҳужалиги

_____________фермасининг асосий




воситалари ва моддий-қийматликлари саноқдан ўтказилди.



Ассосий воситалар,

(моддий қийматлар)


Сони


Баланс қиймати

(минг сўм)


Эскириш

қиймати

(минг сўм)


Қодлиқ қиймати

(белгиланган

баҳоси) минг сўм


Комиссия аъзолари:














Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск