Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш /

Корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.04.1998 й. 431-сон билан рўйхатга олинган Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, МВ 05.02.1998 й. 12-02-1/57-сон, Меҳнат вазирлиги 26.01.1998 й. 44/02-сон, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши 13.03.1998 й. ДЖ-07/137-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10.02.1998 й. 05/69-сон, ДСҚ 24.02.1998 й. 98-19-сон, МБ 25.02.1998 й. 07/01-сон билан келишилган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.04.1998 й.

N 431




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

05.02.1998 й.

N 12-02-1/57


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ

26.01.1998 й.

N 44/02


ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИ

13.03.1998 й.

N ДЖ-07/137


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

10.02.1998 й.

N 05/69


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

24.02.1998 й.

N 98-19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ

25.02.1998 й.

N 07/01


КЕЛИШИЛГАН



Корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги,

ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ижтимоий суғурта бўйича комиссия корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, кооператив, ўқув юртининг маъмурияти томонидан ходимларни ижтимоий суғурта қилдириш учун йиғилиши ва сарфланиши кўзда тутилган маблағларни тўғри ва самарали йиғиш ҳамда сарфлашга оид тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, ишловчи пенсионерларга пенсия тўлашни тартибга солиш учун тузилади.

1.2. Комиссия аъзолари сони, таркиби, раис, зарур холларда, раис муовини Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда раҳбарнинг буйруғи ёки хўжалик бошқарувининг қарори билан тасдиқланади.

Комиссия таркибига корхона раҳбарининг муовини ва бош ҳисобчиси ва касаба уюшмаси вакили ҳамда кадрлар бўлими ходими киритилади.


1.3. Ижтимоий суғурта бўйича комиссиянинг таклифига биноан, комиссия аъзоларининг бири, раҳбар буйруғи билан, нафақаларни тайинлаш ва ҳужжатларни расмийлаштирувчи вакил қилиб тайинланади.


1.4. Комиссия раиси (вакили) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси) маблағлари ҳисобидан қилинадиган барча харажат ҳужжатларига имзо қўяди ва маблағларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади.


II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Комиссия мазкур Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатларга биноан ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий суғуртаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига биноан ходимларнинг пенсия таъминотини амалга оширишда ташкилот маъмуриятига ёрдам беради.

2.2. Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалинганлиги оқибатида келиб чиққан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлайди, нафақа тайинлашни рад этиш, ундан (тўлиқ, ёки қисман) маҳрум этиш масалаларини ҳал қилади, нафақа олиш ҳуқуқи, унинг миқдори тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади, касаллик варақаларининг ва нафақа тайинлаш бўйича бошқа ҳужжатларнинг асосли ва тўғри берилганлигини кўриб чиқади, ҳамда ишлаб чиқаришдаги суғурта ҳодисаларини белгиланган тартибда текширилишида иштирок этади.

2.3. Ижтимоий суғурта бадалларининг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги, уларнинг Пенсия жамғармасига ўз вақтида ўтказилиши, маблағларни тўғри сарфланиши, шунингдек бу маблағлар бўйича Пенсия жамғармасига бериладиган ҳисоботлар устидан назоратни амалга оширади.

2.4. Комиссия меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида келиб чиққан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун нафақа тўлашга харажатни пенсия жамғармасига қайтарилишини таъминлайди. Иш берувчи томонидан суғурта бадаллари кам ҳисобланиб ўтказилгани аниқланса бадалларнинг тўлиқ ва ўтган кунлар учун устама ҳисобланиб тўланишини талаб қилади.

2.5. Ишлаётига пенсионерлар ҳисобини олиб боради ва пенсиянинг тўғри тўланиши устидан назоратни амалга оширади.


2.6. Меҳнатда майибланиш ҳамда касб касаллигига чалинганлик оқибатидаги ногиронлик пенсияларини, шунингдек "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси "б" - "ж"-бандлари ва 15-моддаси "а" бандига биноан тайинланган пенсияларни тўлаш учун сарфланган маблағларни Пенсия жамғармасига қайтарилиши устидан назоратни таъминлайди.

2.7. Ишлаётган пенсионерлар, ногиронлар ва уруш қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда ёрдамлашади.


2.8. Меҳнат жамоасида ижтимоий суғурта ва пенсия таъминоти бўйича амалдаги қонунлар тўғрисида лекциялар, маслаҳат кенгашлари ва суҳбатларни ташкил қилади.


2.9. Меҳнат жамоасида ходимлар ва улар оилаларининг ижтимоий суғуртаси, пенсия таъминоти бўйича олиб борилаётган ишларнинг ошкоралигини таъминлайди.


2.10. Соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг асослигини, текширади.



III. КОМИССИЯНИНГ ИШ ТАРТИБИ


3.1. Комиссия мажлислари зарур ҳолларда ўтказилади.


3.2. Ижтимоий суғурта бўйича комиссия қароридан норозилик туғилганда Пенсия жамғармасига, ижтимоий суғурта бўйича комиссиянинг вакил қилинган аъзосининг қарори бўйича эса Ижтимоий суғурта бўйича комиссияга шикоят қилиш мумкин.


IV. ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА КОМИССИЯСИНИНГ

НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА

ВАКИЛИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Ижтимоий суғурта бўйича вакил қилинган комиссия аъзоси:


4.1. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш, бола туғилганлик, дафн маросими бўйича (мазкур Низомнинг 2.2-бандида айтиб ўтилган ҳоллардан ташқари) нафақаларни тайинлайди.


4.2. Ижтимоий суғурта бўйича комиссиянинг иш юритувчилик, шунингдек, ижтимоий суғурта бўйича нафақа тайинлаш баённомаларини ёзиш ишларини олиб боради.


4.3. Ташкилотнинг ҳисоб-китоб бўлимига нафақа тайинланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисоблаш ва тўлаш учун тақдим этади ҳамда 4-ПЖ ҳисоботини тайёрлашда иштирок этади.











































Время: 0.1552
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск