Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Пенсионерларни иш қидирувчи сифатида рўйхатга олиш, улар билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда моддий мадад бериш кафолатлари ва пенсия тўлашга доир Тушунтириш (АВ томонидан 23.11.1998 й. 546-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.11.1998 й.

N 546




Пенсионерларни иш қидирувчи сифатида рўйхатга

олиш, улар билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар

бўйича бекор қилинганда моддий мадад бериш

кафолатлари ва пенсия тўлашга доир

ТУШУНТИРИШ


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 60-моддасига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги Қонуни билан ўзгартириш киритилган) ва "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг, 3-моддасига биноан ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги фуқароларгина ишсиз шахс деб эътироф этилиши мумкин.

Демак, пенсиянинг туридан қатъи назар пенсия билан таъминланиш (ёшга доир пенсия, шу жумладан имтиёзли асосларда, ногиронлик пенсияси, ногиронлик гуруҳидан қатъи назар, ўзи учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси, ҳарбий хизматчиларга тайинланадиган кўп йиллик хизматлари учун пенсия) ҳуқуқига эга бўлганлар ишсиз деб эътироф этилиши мумкин эмас.

Шу билан бирга, бундай фуқаролар, маҳаллий меҳнат органларида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олиниш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Бунда уларга қонун ҳужжатларида белгиланган барча зарур хизматлар, яъни ишга жойлашишга кўмаклашиш, ишга жойлашиш масалалари бўйича тегишли маслаҳатлар бериш, ногирон пенсионерларни корхоналар учун ўрнатилган энг кам миқдордаги иш жойларига юбориш каби хизматлар кўрсатилиш лозим.

Меҳнат органларида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган фуқаролардан фарқли равишда, пенсионерлар ишсиз деб эътироф этилмайдилар ва уларга ишсизлик нафақаси тайинланмайди.


2. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра, яъни:

ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги (Меҳнат кодексининг 89-моддаси);

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди);

ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги (100-модда иккинчи қисмининг 2-банди);

мулкдорнинг алмашиши сабабли корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди);

шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли (106-модданинг 2-банди) бекор бўлган ҳолларда, барча ходимлар сингари пенсионер бўлган ходимлар ҳам илгариги иш жойларидан Меҳнат кодексининг 67-моддаси ва "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддасида белгиланган тартиб асосида қўшимча моддий мадад олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Пенсионер ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси юқорида келтирилган ҳолатларга кўра бекор қилинганда, уларга барча ҳисоб-китоблар билан бирга бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.

Агар, пенсионер ходим ишга жойлашмаган бўлса, унга иккинчи ой учун ҳам ўртача иш ҳақи тўланади.

Агарда, пенсионер ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ўн календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органларида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, ишга жойлаштирилмаган бўлсалар, уларга учинчи ой учун ҳам илгариги иш жойидан ўртача иш ҳақи тўланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида"ги ПФ-1289-сонли Фармони ва шу асосда ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида 1995 йил 20 декабрда 198-сон билан рўйхатга олинган "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби"га биноан, ишлаётган пенсионерларга (айрим тоифадаги пенсионерлардан ташқари) пенсия 50 фоиз миқдорида тўланади.

Шунинг учун пенсионерлар билан меҳнат шартномаси мазкур тушунтиришнинг 2-бандида келтирилган асослар бўйича бекор қилинганда, улар ишга жойлашгунларига қадар, шу жумладан иккинчи ва учинчи ойлар учун моддий мадад олишларидан қатъи назар, меҳнат шартномаси бекор қилинган куннинг кейинги кунидан бошлаб пенсия яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан 100 фоиз миқдорида тўланиши лозим.

















Время: 0.1844
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск