Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини техникани авайлаб сақлаганлиги ва ундан самарали фойдаланганлиги, ёнилғи-мойлаш материалларини тежаб сарфлаганлиги учун моддий рағбатлантириш Тартиби (АВ томонидан 12.07.1999 й. 771-сон билан рўйхатга олинган, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 01.06.1999 й. 35/4-84-сон билан тасдиқланган, "Ўзқишхўжтаъминоттузатиш" Давлат кооператив қўмитаси томонидан 01.06.1999 й. келишилган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.1999 й.

N 771




ТАСДИҚЛАНГАН

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

01.06.1999 й.

N 35/4-84


КЕЛИШИЛГАН

"ЎЗҚИШХЎЖТАЪМИНОТТУЗАТИШ"

ДАВЛАТ КООПЕРАТИВ ҚЎМИТАСИ

01.06.1999 й.



Механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш

ходимларини техникани авайлаб сақлаганлиги ва

ундан самарали фойдаланганлиги, ёнилғи-мойлаш

материалларини тежаб сарфлаганлиги учун

моддий рағбатлантириш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 139-сонли "Қишлоқ хўжалиги техникасини сақланишини яхшилаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.


2. Тартиб Машина--трактор парклари (кейинчалик МТП деб юритилади) томонидан импорт ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик техникаларидан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган ишларни (хизматларни) бажаришда қатнашган механизаторлар, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини, техникани авайлаб сақлаганлиги ва ундан самарали фойдаланганлиги, ёнилғи-мойлаш материалларини тежаб capфлаганлиги учун моддий рағбатлантиришга мўлжалланган.


3. Мазкур Тартибда механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари белгиланади:

техникадан самарали фойдаланганлиги учун;

техникани авайлаб сақлагани ва yзоқ муддат фойдаланганлиги учун;

ёнилғи-мойлаш материалларидан тежаб фойдаланганлиги учун;

техникавий хизмат кўрсатишни ва таъмирлаш харажатларини қисқартирганлиги учун;

Бундан ташқари хўжалик ёки МТПларнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини рағбатлантиришни қўшимча чора-тадбирларини қўллаш мумкин.

Юқорида кўзда тутилган қўшимча ҳақлар МТПлар "Бизнес-режа"сида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан, акционерларни умумий йиғилиши, хўжалик бошқаруви қарори ва касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ҳар чоракда ёки йил якунида тўланиб, "давр харажатлари"га қўшилади.

Моддий рағбатлантириш мақсадида қўшимча ҳақ тўлаш учун бухгалтерия ҳисоботлари асос қилиб олинади. Механизаторларга йил давомида тўланган иш ҳақига қўшимча сифатида ҳақ тўлаш, белгиланган механизация ишларининг йиллик ҳажми тўлиқ бажарилиши билан бирга юқори унумли техникага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга кетадиган сарф-харажатлар ҳажми белгилангандан ортиб кетмаган ҳолда тўланади.

Механизаторлар қисман ва бутунлай қўшимча ҳақ тўланишидан маҳрум этилиши мумкин. Бундай ҳолатларда (механизация ишлари сифатига нисбатан рекламацияларининг бўлиши, 1 мотосоатга белгиланган топшириқларнинг бажарилмаслиги ва бошқалар) акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда ижро органи томонидан белгиланади ва буйруқ асосида аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.



II. ТЕХНИКАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНГАНЛИГИ

УЧУН РАҒБАТЛАНТИРИШ


Механизаторларни трактор ёки комбайн билан сменада белгиланган иш меъёрларини агротехник талаблар асосида сифатли қилиб бажаргани учун, моддий рағбатлантириш мақсадида қуйидаги миқдорда қўшимча ҳақ тўлаш тавсия этилади.

Машинани

ишлатилган

йиллари


Сменада белгиланган меъёрни бажаргани учун иш турини ҳисобга олган ҳолда,

қўшимча ҳақ тўлаш миқдори кунлик тариф ставкаларига нисбатан

фоиз ҳисобида


Тракторларда


Комбайнларда


2


-

4

3


6

6

4


8

8

5


10

10

6


12

12

7


15

15

8 дан юқори


20

20

Изоҳ: Механизаторлар сменада белгиланган нормани бажаргани учун иш турини ҳисобга олган ҳолда қўшимча ҳақ тўлаш фоизларини ички имкониятлардан келиб чиқиб, кўпайтиришлари мумкин.


Тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини техникани узоқ муддат ишлатгани учун механизаторларга ҳисобланган қўшимча ҳақ ҳисобидан 15 фоиз чегириб қолинган маблағ ҳисобига қўшимча ҳақ берилади.

Техникадан самарали фойдаланганлиги учун қўшимча ҳақ экин турлари бўйича ишланган технологик карталарда режалаштирилган 20 фоиз жорий мукофот фонди ҳисобидан берилади.

Мисол: 1995 йилда ишлаб чиқарилган "Магнум-7240" тракторини механизатор 4 йил мобайнида ишлатиб келмоқда. У октябрь ойида 25 иш кунида 300 гектар ер майдонни шудгорлаган. Хўжаликда 1 иш куни учун 8 гектар ер ҳайдаш меъёри белгиланган бўлиб, 25 иш кунида 37,5 сменалик (300: 8) иш бажарилган.

Хўжалик бошқарувининг ёки акциядорлик жамияти қарори билан ҳар ойда техникани яхши сақлагани ва самарали фойдаланганлиги учун қўшимча ҳақ белгиланган.

Ер ҳайдашга "б" разряд билан, механизация ишининг тариф ставкаси бўйича 169 сўм 23 тийин иш ҳақи белгиланади. Белгиланган тартиб бўйича 4 йил давомида тракторни ишлатгани учун кунлик тариф ставкасининг 8 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ белгиланиши керак. Тариф ставкасининг 8 фоизи 13,54 сўмни (169,23 х 8) : 100) ташкил этади ва бажарилган 37,5 кунлик иш меъёри учун 507,75 сўм (37,5 х 13,54) қўшимча ҳақ ҳисобланади ва унинг 15 фоизи 76,16 сўмни чегириб қолиб, 431,59 сўмни механизаторга, чегириб қолинган 76,16 сўмни эса тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини рағбатлантириш учун юборилади.



III. ТЕХНИКАНИ АВАЙЛАБ САҚЛАГАНИ ВА УЗОҚ МУДДАТ

ФОЙДАЛАНГАНИ УЧУН МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


Амортизация муддати ўтгандан кейинги йиллар учун механизаторга бошқарган техникасидан қилинган соф фойданинг биринчи йили учун 5 фоиз, иккинчи йили учун 1.0 фоиз ва учинчи йили ва кейинги йиллар учун 15 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ бериш тавсия этилади;

Амортизация муддати тугаган техникаларга мулк эгаларининг розилиги билан ва Давлат мулк қўмитаси томонидан белгиланган тартибда, мазкур техникани узоқ муддат фойдаланишда ва сақлашда иштирок этган механизаторларга сотилиши мумкин. ("Магнум", "Кейс", "Марал" ва бошқа русумли импорт техника воситалари бундан мустасно).



IV. ЁНИЛҒИ-МОЙЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИДАН ТЕЖАБ

ФОЙДАЛАНГАНЛИГИ УЧУН РАҒБАТЛАНТИРИШ


Ёнилғи-мойлаш материалларини тежаб сарфлашда моддий манфаатдорликни ошириш мақсадида ёнилғи-мойлаш материалларини белгиланган сарфлаш меъёрларига нисбатан тежагани учун қуйидаги тартибда моддий рағбатлантириш белгиланади.

Техника воситаси билан бажарилган иш агротехник сифат талабларига жавоб берган тақдирда тракторчи-машинистларга тежалган ёнилғи-мойлаш материаллари қиймати шартнома шартларида кўрсатилган тартибда хўжаликнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи тариқасида берилиши мумкин.

Ёнилғи-мойлаш материалларининг қиймати иш бажарилган даврдаги "Бизнес-режа"да кўрсатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ёнилғи-мойлаш материалларини тежагани учун мукофот бериш ва уларни ортиқча сарфлашга йўл қўйилганлиги учун ойликдан чегириб қолиш, ҳисоб-китобларини ҳар чоракдан кейин амалга ошириш лозим.

Ёнилғи-мойлаш материалларини асоссиз равишда ортиқча capфланишига йўл қўйилган ҳолатларда юридик, мансабдор шахслар ва бевосита сарф-харажатларга йўл қўйган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Механизатор билан раҳбар ўртасидаги тузилган шартномада бу тартибни бажариш юзасидан томонларнинг мулкий жавобгарлиги аниқ ўз аксини топиши шарт.



V. ТЕХНИКАВИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРГАНЛИГИ УЧУН

РАҒБАТЛАНТИРИШ


Техникавий хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатларини қисқартирганлик учун механизаторларни рағбатлантиришда ҳар бир техника воситаси учун бир йиллик харажатлар меъёрлари МТП ва хўжаликларда ишлаб чиқилиб, "Бизнес-режа"га киритилгандан сўнг (акциядорларнинг) умумий йиғилишида тасдиқланиши лозим.

Рағбатлантириш тартибини қуйидагича амалга ошириш тавсия этилади:

Масалан: Т-4 русумли ҳайдов тракторини капитал таъмирлашдан техник қаров харажатларидан ташқари 1999 йилда эҳтиёт қисмлар қўйиш учун 50 минг сўм сарфлаш режалаштирилган бўлсин.


1. Механизаторлар йил давомида 40 минг сўмлик эҳтиёт қисм сарфлади. У ҳолда тежаб қолган маблағни 70 фоизи ёки 7 минг сўмни механизаторга берилади.


2. Механизатор белгиланган режадаги 50 минг сўмдан ортиқча сарф қилишга йўл қўйса, бунга асосли сабаб бўлмаса меъёрдан ошиқча эҳтиёт қисм сотиб олиш учун кетган харажатни механизатор ўз ҳисобидан қоплайди.


3. Шунингдек, механизаторларни моддий рағбатлантиришда қишлоқ хўжалик машиналари шиналари, аккумуляторлардан самарали фойдаланиш ва уларни хизмат муддатларини узайтириш чораларини белгиловчи тартибларни қўллаш тавсия этилади.


















Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск