Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи таълимни олиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.08.1999 й. 794-сон билан рўйхатга олинган Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан 24.07.1999 й. 3-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.08.1999 й.

N 794



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

24.07.1999 й.

N 3



Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида

иккинчи таълимни олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва идоравий тасарруфлик ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига тегишлидир.


2. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ фуқаролар иккинчи ва кейинги олий маълумотни тўлов-контракт (шартнома) асосида олиш ҳуқуқига эга.


3. Иккинчи олий маълумот қуйидаги олий маълумотга эга бўлган шахсларга берилади:

бакалавриат ва дипломли мутахассис даражасидагиларга - олий таълим муассасаларида бакалавриат йўналишлари бўйича;

магистратура даражасидагиларга - олий таълим муассасасида тайёрланадиган магистратура мутахассисликлари бўйича. Иккинчи олий маълумот олиш мумкин бўлган турдош мутахассисликлар рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.

Бакалаврлар ва дипломли мутахассислар учун магистратура таълим дастурлари бўйича таълим олиш иккинчи олий маълумот сифатида қаралмайди.


4. Иккинчи олий маълумот олиш учун талабалар қабулини олий таълим муассасаси қабул комиссияси амалга оширади. Иккинчи олий таълим бўйича қабул кўрсаткичлари таълим муассасаси учун муайян таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича ўрнатилган қабул режасидан (мувофиқ равишда бакалавриат ва магистратура бўйича) ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Иккинчи олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга олий таълим муассасалари рўйхати ҳамда уларнинг бакалавриат ва магистратурасига қабул кўрсаткичлари тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг маркетинг маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.


5. Иккинчи олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар таълим муассасасининг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

олий таълим муассасаси ректори номига ариза;

олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан Хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил май ойидан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилиши лозим;

3 х 4 см ўлчамли 6 та фотосурат;

Паспорт ва ҳарбий ҳужжатлар шахсан тақдим этилади.

Иккинчи олий маълумот олиш учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.


6. Олий таълим муассасасининг қабул комиссияси кирувчиларнинг билим даражасини баҳолаш мақсадида шакли ва мазмуни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишиладиган синовлар ўтказиш ҳуқуқига эга.


7. Олий таълим муассасаси қуйидагиларни мустақил ҳал қилади:

ҳужжатларни қабул қилишда ва уларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда қабул комиссияси масъулиятини ошириш;

иккинчи таълим олишга кирувчиларнинг билим даражасини, мавжуд ва иккинчи таълимни олиш учун зарур билимлар ҳажмидаги фарқларни аниқлаш бўйича синовлар услубиётини ишлаб чиқиш;

кирувчилар томонидан ўқув режа ва дастурлардаги фарқларни тартибли топшириш муддатларини ўрнатиш;

ўқув дастурлардаги фарқлар ва кирувчининг тайёргарлик даражаси ҳисобга олиниб бакалавриатда ўқиш курсини (иккинчи курсдан паст эмас) ўрнатиш.


8. Иккинчи олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт (шартнома) асосида амалга оширилади. Тўлов-контракт асосида ўқиш учун контрактни тузиш тартиби ва шартлари, жумладан тўлов маблағлари ва муддатлари "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом"га мувофиқ аниқланади.


9. Иккинчи олий маълумот бўйича талабалар сафига қабул таълим муассасасининг қабул комиссияси қарорига асосан ректорнинг буйруғи билан мувофиқ курсда ўқув машғулотлари бошланишигача ҳамда контракт шартларида белгиланган тўлов миқдори ўтказилгандан кейин чиқарилади.


10. Иккинчи олий маълумот олган шахсларга, давлат аттестацияси якунлари бўйича, давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, илова билан) берилади.


11. Иккинчи таълимни беришнинг ушбу тартиб ва қоидалари ўрта махсус таълим муассасаларида ҳам қўлланилади.

Ўрта махсус ёки олий маълумотга эга шахслар иккинчи ўрта махсус таълимни тўлов-контракт (шартнома) асосида олиш ҳуқуқига эгадирлар.


12. Иккинчи олий ёки ўрта махсус маълумот олиш учун қабул юзасидан барча масалалар бўйича шахсий масъулият таълим муассасасининг ректори, директори) зиммасига юкланади.
















Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск