Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртасини ўтказиш, суғурта тўловлари бўйича транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш, суғурта пулларини аниқлаш ва тўлаш тартиби ҳақида Қоидалар (АВ томонидан 01.03.1994 й. 27-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 07.08.1993 й. 51/27-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.1994 й.

N 27




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

07.08.1993 й.

N 51/27



Йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий

суғуртасини ўтказиш, суғурта тўловлари бўйича

транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш,

суғурта пулларини аниқлаш ва тўлаш тартиби ҳақида

ҚОИДАЛАР


ЙЎЛОВЧИЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ

СУҒУРТАСИНИ ЎТКАЗИШ ВА СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИ

БЎЙИЧА ТРАНСПОРТ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


1. Йўловчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси Ўзбекистон Республикаси ўтказилади.

Суғурта тўловлари ставкаларининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 июлдаги 379-сон қарори билан белгиланган ва транспорт ташкилоти томонидан йўловчилардан қуйидаги миқдорларда олинади.

ҳаво, темир йўл ва ички сув транспорти йўлларида


- 25 сўм


автомобиль транспорти йўлларида:



чиптанинг нархи 100 сўмгача бўлганда


4 сўм


"_____ "

101 сўмдан 200 сўмгача бўлганда


6 сўм


"_____ "

201 сўмдан 500 сўмгача бўлганда


10 сўм


"_____ "

501 сўм ва бундан юқори бўлганда


25 сўм


2. Йўловчилардан тушган суғурта тўловлари ҳар бир ҳисобот ойи учун, кейинги ойнинг 10 кунигача ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти тизимининг тегишли бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат суғурта бош бошқармасининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Тўловларни ўтказишда кечиктирилган ҳар бир кун учун транспорт ташкилоти 0.1 фоиз миқдорида жарима (пеня) тўлайди.


3. Йўловчиларнинг давлат мажбурий суғуртаси:

темир йўл, ички сув ва шаҳар атрофига қатнайдиган автомобиль транспорти йўловчиларига;

шаҳар автомобиль транспорти йўловчиларига;

бир вилоят Қорақалпоғистон Республикаси доирасида автомобиль транспортида 50 км.гача масофага катнайдиган йўловчиларга татбиқ этилмайди.

Эслатма. Транзит йўловчилар вокзал, тайёрагоҳ, автовокзал ва пристань ҳудудида транспорт воситасига чиқишни кутиш чоғи давомида ҳам суғурталанган ҳисобланади.

Ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида бепул юриш ҳуқукидан фойдаланувчи йўловчилар амалдаги конунларга мувофиқ, суғурта тўловини тўламасдан давлат мажбурий шахсий суғуртасига олинишлари керак.


4. Ўзбекистон Республикаси суғурта бош бошқармаси жойлардаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида йўловчилар ташиш билан шуғулланадиган транспорт ташкилотларини аниқлайди ҳамда улар томонидан суғурта тўловлари тшғри олинишини, уларнинг ўз ҳисоб рақамига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини кўзатиб туради, суғурта тўловлари ўтказилмаган тақдирда эса уларни юқорида келтирилган ташкилотлардан сўзсиз ундириб олади.


5. Давлат суғурта ташкилотлари суғуртанинг мазкур тури бўйича харажатлардан ортиқ бўлган дароматларнинг 50 фоизгача қисмини йўловчиларни ташиш ҳавфсизлиги оширилишини таъминлашга қаратилган олдини олиш тадбирларига йўналтиришлари мумкин. Бундай тадбирлар рўйхати транспорт ташкилоти томонидан тузилади ва давлат суғурта ташкилотлари билан келишиб олинади.

Давлат суғурта ташкилотлари маблағларининг муайян қисмини транспорт ташкилотларининг суғурта тўловларини ундириш ва ўтказишда кўмаклашган ходимларини тақдирлашга ажратади.


6. Суғурта тўловларини тўғри олинишини, давлат суғурта бошқармасининг ҳисоб рақамига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини, шунингдек, транспорт ташкилотлари олдини олиш тадбирларига ажратилган маблағлардан ўз ўрнида фойдаланилаётганини текшириш давлат суғурта бош бошқармасига юклатилади. Бу иш камида бир йилда бир марта амалга оширилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатномани текширув ўтказган шахс ва транспорт ташкилотининг вакили имзолайдилар.

Текширувда тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаганлиги ёки олдини олиш тадбирларига ажратилган маблағлардан ўз ўрнида фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда бу маблағлар сўзсиз ундириб олинади.

Суғурта тўловларини олиш, ўтказиш ва олдини олиш тадбирларига ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартиби мунтазам равишда бузилган ҳолларда Давлат суғурта бош бошқармаси олдини олиш тадбирларига маблағ ажратишни тғхтатиб қўйишга ҳаклидир.



ЙЎЛОВЧИ УМУМИЙ МЕҲНАТ ҚОБИЛИЯТИНИ

ЙЎҚОТГАН ТАҚДИРДА СУҒУРТА ПУЛЛАРИ

МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ТЎЛАШ


7. Барча зарур ҳужжатлар олинганидан сўнг 72 соат мобайнида, давлат ижтимоий суғуртаси. ижтимоий таъминот. етказилган зарарни қоплаш тартибида ва шахс суғуртаси шартномалари бўйича пул тўланган бўлишидан қатьи назар, йўловчига ёки унинг меросхўрларига суғурта пули тўланади.


8. Йўловчи транспорт воситасида кетадиган (учиб кетаётган) вақтида, шунингдек вокзал, порт, пристань, станция ҳудудида (хонасида) чиқиш эълон қилинишини кутиб турган пайтдан то етиб борган манзилини тарк этгунга қадар ўтган давр мобайнида юз берган кўнгилсиз ҳодиса натижасида умумий меҳнат қобилиятини тўлиқ (100 фоиз) доимий йўқотган такдирда унга 500000 сўм микдорида суғурта пули тўланади, умумий меҳнат қобилиятини қисман доимий йўқотганда эса суғурта пулининг меҳнат қобилиятини йўқотиш фоизига мос келувчи қисми тўланади.


9. Кўнгилсиз ҳодиса натижасидн жабрланган йўловчи доимий яшаш жойидаги давлат суғурта муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган тақдирда у тиббий текширувга юборилиши мумкин:

а) N 50 шаклли ариза - давлат суғурта муассасаси томонидан берилади;

б) N 195 шаклли маълумотнома даволаш муассасаси томонидан берилади;

в) бахтсиз ҳодиса ҳақида ташкилоти томонидан тузилган ва берилган далолатноманинг асл нусхаси.


10. Жиноий жавобгарлик кўзда тутилган хатти-харакатларни содир этиши, ўз жонига қасд қилиши. Кайф қилиш мақсадида спиртли ичимлик ёки бошқа нарса истеъмол оқибатида касалланиши, захарланиши, ҳаво кемаси бошлиғининг денгиз кемаси капитанинг, поезд бригадирининг, автобуси ҳайдочисининг ёхуд бошқа ваколатли расмий шахснинг талабларига бўйсунмаслиги, транспортда юриш қоидаларини бузиши натижасида, шунингдек, сафар (учиш) билан ёки транспорт воситасига чиқиш эълон қилингандан сўнг ёхуд етиб борган манзилини тарк этгач йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлик бўлмаган бошқа ҳодиса натижасида шикаст олган суғурталанган йўловчи тиббий текширувга юборилмайди ва унга суғурта пули тўланмайди.


11. Бахтсиз ҳодиса натижасида умумий меҳнат фаоилиятини доимий йўқотиш фоизи суғурталанган йўловчини давлат суғурта муассасасининг шифокор-эксперти (у бўлмаган жойларда жавобгар мутахасис ходими) томонидан текшириш натижалари асосида, "Суғурта ҳодисалари муносабати билан тўланадиган суғурта пуллари миқдорини аниқлаш жадвали"га мувофиқ белгиланади.


12. Суғурталанган йўловчининг доимий яшаш жойидаги давлат суғурта муассасаси суғурта муассаси суғурта пули тўлаш ҳақида қарор қабул қилади ва тўлайди.


13. Биргина бахтсиз ҳодиса оқибатлари учун тўланадиган тўловларнинг умумий микдори 500000 сўмдан ошмаслиги керак.


14. Агар жабрланган йўловчининг умумий меҳнат қобилиятини йўқотиш фоизи аниқланган бўлса-ю аммо у ҳаётлигида (7-бандда кўрсатилган муддатда) суғурта пулини олмаган бўлса, бу пул унинг меросхўрларига тўланади.


15. Агар тиббий ҳужжатларга кўра транспортдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида шикаст олиши натижасида йўловчининг бош ёки орка мияси оғир шикастланганлиги, қўл-оёқлари (ёки уларнинг бир қисми) кесиб ташланганлиги, кўзи олиб ташланганлиги ёхуд иккала кўзи кўр бўлиб қолганлиги, кандайдир аъзоси (ёки унинг бир қисми) олиб ташланганлиги аниқланган бўлса-ю бироқ у ҳаётлигида шифокор-зксперт (у бўлмаган жойларда жавобгар мутахасис ходим)нинг текширувидан ўтмаган ва кейинчалик мазкур шикаст билан боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли вафот этган бўлса. унинг меросхўрларига шу шикастланишларда умумий меҳнат қобилиятини доимий йўқотиш фоизи қанча белгиланса, шунча миқдорда суғурта пули тўланади.


16. Агар умумий меҳнат қобилиятини доимий йўқотиш бахтсиз ходиса содир бўлган кундан бошлаб бир йил мобайнида юз берса ва унинг бевосита оқибати бўлса, бу ҳолда суғурта пули тўланади.


17. Давлат суғурта муассасаси суғурта пули тўлашни рад этган тақдирда бу ҳақда ариза берган шахсга 7-бандда кўрсатилган муддатда, рад этиш сабабларини баён этган ҳолда маълум килади.



ЙЎЛОВЧИ ҲАЛОК БЎЛГАН ТАҚДИРДА

СУҒУРТА ПУЛИНИ ТЎЛАШ


18. Йўловчи транспорт воситасида кетиш (учиш) вақтида, шунингдек, вокзал, порт, пристань, станция ҳудудида (хонасида) чиқиш зълон қилинишши кутиб турган пайтдан то етиб борган манзилини тарк этгунга қадар ўтган давр мобайнида юз берган кўнгилсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлган тақдирда унинг меросҳурларига 500000 сўм миқдорида суғурта пули тўланади.


19. Халок бўлган йўловчининг меросхўри (меросхўрлари) суғурта пули тўланишини талаб қилиб йўловчининг доимий яшаш жойидаги давлат суғурта муассасига хужжат тақдим этиши лозим:

суғурта пули тўлаш ҳақида- ариза;

бахтсиз ҳодиса ҳақида транспорт ташкилоти- томонидан белгиланган шаклда тузилган далолатноманинг асл нусхаси (3, 4, 5, 6, 7-иловалар);

йўловчининг ўлганлиги ҳақида ФҲҚҲ идораси- гувоҳномасининг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;

меросхўрлик ҳуқуқи ҳақида нотариал- идоранинг гувоҳномаси.


20. Меросхўрлик ҳуқуқи ҳақида нотариал идоранинг гувоҳномасини олиш учун, ҳалок бўлган йўловчининг яшаш жойидаги давлат суғурта муассасаси унинг мурожаат қилган меросхўрларга маълумотнома (8-илова) бериши зарур.


21. Вафот этган йўловчининг Ўзбекистон Республикасини бошқа туманларида (шаҳарларида) яшайдиган меросхўрларга суғурта пули олувчининг доимий яшаш жойидаги жамғарма банкдаги ҳисобига ўтказилади ёки уларнинг ҳисобидан почта орқали ўтказилади, бошқа давлатларда яшовчи меросхўрларга эса Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ўтказилади.

Балогатга етмаган меросхўр олувчига суғурта пули фақат яшаш жойидаги жамғарма банкка унинг номидаги омонатга ўтказилади ва айни чоғда бу ҳақда васийлик ҳамда ҳомийлик идораларига маълум қилинади.


22. Суғурта пули тўлашни рад этилган тақдирда давлат суғурта муассасаси бу ҳақда меросхўрларга 7-бандда кўрсатилган муддатда, рад этиш сабабларини ёзма равишда хабар қилади.


23. Йўловчиларнинг давлат мажбурий суғуртаси шартларидан келиб чиқувчи фуқароларнинг суғурта пулипи тўлаш ҳакидаги талаблари юқори давлат суғурта ташкилотлари ёхуд халқ суди томонидан қараб чиқилади.






1-ИЛОВА

шакл 50-сон

__________________________________

(тумани, шаҳри)

__________________________________ ________________________ да яшовчи

давлат суғурта муассасасига

___________________________________

(телефони)

фуқаро _____________________________

(номи, ота исми, фамилияси) _________________________________ дан


А Р И З А


Мен, фарзандим (________________________________________) шикаст олганлигим (шикаст

боланинг исми, ота исми, фамилияси

олганлиги) туфайли тўланиши керак бўлган суғурта пулини _____________________________


(тўлов тури аниқ кўрсатилсин: нақд

_____________________________________________________________________________

пул билан", "чек билан банк орқали", "алоқа бўлими орқали",

_____________________________________________________________________________

жамғарма банкидаги рақамли иморатга (ёки янги очилган рақамли"

_____________________________________________________________________________

омонотга ўтказиш йўли билан (бу ҳолда жамғарма банкининг рақами,

_____________________________________________________________________________

унинг хисоб рақами турган банк муассасасининг номи ва ҳисоб-китоб

_____________________________________________________________________________

рақами кўрсатилади)

тўлашингизни сўрайман.



Ҳақиқатан шикаст олганлиги ______________________________________________________

(даволаш-олдини олиш муассассасининг

_____________________________________________________________________________

номи)

томонидан берилган маълумотнома билан тасдиқланган.


Қуйидаги ҳолатда шикаст олинган _____________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________


Шикаст олиш тафсилотларини ____________________________________________________

(ИИБ, прокуратура, ДАН

____________________________________________________________________________

тергов идорасининг номи)

текширган.

______________________________________________________________________ ҳақидаги

(суғуртанинг тури)

_____________________________________________ рақамли суғурта гувоҳномаси(лари)ини

ва _______________________ да берилган _______ рақамли 195-шаклли маълумотнома(лар)ни

(сана)


илова қилаяпман.



19 ___ й. "___" _______________________

__________________________________

(суғурталанувчининг имзоси)


Аризани қабул қилиб олиб, 184-шаклли дафтарда _________________ рақам билан қайд этдим.


19 ___ й. "___" ___________________

Назоратчи ____________________________ (имзо)


2-ИЛОВА

шакл 195-сон

АА серияли 000000 рақамли маълумотномага доир назорат варақчаси



19 __ йилда туғилган фуқаро_______

_____________________________

Шакл N 195

Давлат суғурта ташкилотларига

тақдим этиш учун



АА серияли 000000 рақамли маълумотнома

19 ____ йилда туғилган фуқаро _________________________________

(исми, ота исми,



(исми, ота исми,

_____________________________

_________________

____________________________________

фамилияси)

фамилияси)





19 ___ й. _______________ дан

19 ___ й. _______________ гача

даволанишда бўлган.



Ташхис (тўлик): _____________

___________________________

___________________________

___________________________


______________________________________________________________

(тўлиқ ташхис кўрсатилсин) ______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________


Муносабати билан ______________________________________________

(даволаш-олдини олиш муассасасининг

___________________________

__________________да касалхонада ётиб, шифохонага қатнаб

Манзилгоҳи: ___________________

номи)





___________________________

___________________________

___________________________


(кераксизи учирилсин) 19 __ й. "___" гача даволанишда бўлган


Бемордан ўз дарди ҳақида олинган маълумотлар: _____________________________________________________________

___________________________

(қачон, қаерда, қандай шароитда шикаст олинганлиги кўрсатилсин)


Қандай тиббий ёрдам кўрсатилган __________________________________

Тиббий картаси N _______________



(қачон, қандай жаррохлик

Даволовчи шифокор _____________

______________________________________________________________


(фамилияси)

амаллари, манипуляция, пункция, эмлаш ва шу кабилар


___________________

(имзо)

______________________________________________________________

амалга оширилганлиги кўрсатилсин)


19 _ й. "__"___________

19 _ й. "__"__________

_________ (имзо) 

Даволовчи шифокор _________________________ (фамилияси аниқ ёзилсин)

Назорат вақчасидан берилган маълумотномаларни ҳисоб N ________ га олиб бориш учун фойдаланилади.

Меҳнатга яроқсизлик варақалари учун муҳр _______________________

* Маълумотнома суғурталанганнинг ўзига , суғурталанган боланинг ота онаси ёки қариндошларига берилади. 

3-ИЛОВА


Ҳаво транспортида содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА N ________


1. Фуқаро _____________________________________________________________________

(суғурталанган йўловчининг исми, ота исми, фамилияси)

____________________________________________________________________ га қарашли

(авиакорхонанинг номи тўлиқ кўрсатилсин)

ҳаво кемасида _______________________ серияли ___________________ рақамли авиачипта

асосида _____________________________ рақамли қатнов билан _______________ дан ____ ________________________га учиб кетаётганда _____________________________________


(бахтсиз ходисанинг

_____________________________________________________________________________

тафсилоти кўрсатилсин) фалокат, ҳаво кемасига чиқиш вақтида

__________________________________________________________________ ҳалок бўлди.

йиқилиши ва ҳоказо натижасида



2. Бахтсиз ходиса _______________________________________________________________

(республика, вилоят, шаҳар, туман)

ҳудудида _________________________________________йилнинг ______________________ _________________ да содир бўлди.


Далолатнома 19__й. "__" _________________ да ________________ соат _____________да тузилди.


Муҳр ўрни

Авиакорхона командири (бошлиғи)

______________

(имзо)


_______________________ (исми ва фамилияси)



4-ИЛОВА


Хаво транспортида содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА N ______


1. Фуқаро _____________________________________________________________________

(суғурталанган йўловчининг исми, ота исми, фамилияси)

____________________________________________________________________гақарашли

(авиакорхонанинг номи тўлик кўрсатилсин)

ҳаво кемасида ________________________ серияли __________________ рақамли авиачипта асосида ___________________________ рақамли қатнов билан _________________________ дан ________________________________га учиб кетаётганда ва транспортга чиқиш эълон қилингандан (жадвал бўйича учиш вақти соат ________________ да) сўнг__________ _____________________________________________________________________________

(учиш вақтидаги ҳалокат натижасида, ҳаво кемасига чиқиш пайтида,

_____________________________________________________________________________

аэровокзалда, учиш майдонида ва ҳоказо)

шикастланди.


2. Бахтсиз ҳодиса _______________________________________________________________

(республика, вилоят, туман, шахар)

ҳудудида ________________________ йилнинг ________________________да содир бўлди.


3. Бахтсиз ҳодиса тафсилотларининг кисқача баёни: _____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________


4. Бахтсиз ҳодиса тафсилотларини _________________________________________________

(ташкилотининг номи

_______________________________________________________ текширди.

кўрсатилсин)

5. Шикаст олган йўловчига қандай биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва у қаерга юборилди _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________

(тиббиет муассасасининг номи ва манзилгоҳи кўрсатилсин)


Далолатнома 19 ___ й. "___" _____________________ да соат _________________ да тузилди.


Муҳр ўрни

Авиакорхона командири (бошлиғи)


___________________

(имзо)

_______________________________

(исми ва фамилияси)



5-ИЛОВА

Темир йўл ташкилсти (корхонасиинг бурчак штампи ўрни

Фақат давлат суғурта ташкилотларига топшириш учун

Суғурталанган йўловчи билан темир йўл

транспортида содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида


ДАЛОЛАТНОМА N _____________


1. Фуқаро ____________________________________________________________________

(суғурталанган йўловчининг исми, ота исми, фамилияси)

______________________ серияли ___________ рақамли темир йўл чипта билан ___________ _________________ рақамли поезд _________________________ дан ________________га кетаётганда 19 ____ йилнинг _________ да соат _______________дан __________________ дақиқа ўтганда _________________________________________________________________

(бекат, участканинг номи)

қуйидаги ҳолатда: ______________________________________________________________

(поезд кетаётган пайтда, поездга чиқиш

_____________________________________________________________________________

эълон қилингандан сўнг, поездга чиқиш чоғида, вагондан тушаётганда, _____________________________________________________________________________

поезд тагида қолиб ва ҳоказо)

бекатда (поездда) шикаст олди (ҳалок бўлди).


2. Вахтсиз ҳодиса тафсилотларини __________________________________________________ ____________________________________________________________________ текширди.

(тергов идорасининг номи)


3. Шикастланган йўлошитқандай биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди за у қаерга юборилди_____________________________________________________________________

(тиббиёт муассасасининг номи ва манзилгоҳи)

_____________________________________________________________________________


Далолатнома 19 __ й. "___" ____________________да соат ____________ да тузилди.


Муҳр

ўрни

Темир йўл вокзали (станцияси,

участка) ёки поезд бошлиғи


______________

(имзо)

_______________________________

(исми ва фамилияси)

6-ИЛОВА


Автотранспорт корхонасининг бурчак штампи ўрни

Фақат давлат суғурта ташкилотига топшириш учун (икки нусхада. тузилиб, биринчи нусҳаси йўловчининг ўэига ёки унинг меросхўрларига берилади, иккинчи нусадси эса автотранспорт корхонаси, автовокзал, автостанцияда қолади)


Автотранспортдаги йўловчи билан содир

бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида


ДАЛОЛАТНОМА N _____________


1. Фуқаро _____________________________________________________________________

(шикаст олган йўловчининг исми, ота исми, фамилияси)

19___й. "__" _____________ да ______________________ серияли ______________ рақамли чипта билан ______________________ дан _______________________ гача борувчи, давлат

(шаҳар)

(шаҳар)

белгиси ______________________________ бўлган автобусда кетаётганда, унга чиқиш пайтида (кераксизи учирилсин) соат __________________ дан _____________________ дақиқа ўтганда

Қуйидаги ҳолатда: ______________________________________________________________

(йўловчининг шикаст олиш тафсилотлари)

_____________________________________________________________________________ қисқача баён этилсин)

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

шикаст олди (ҳалок бўлдя).


2. Шикастланган йўлоғчи бахтсиз ҳодиса (йўл-транспорт ҳодисаси) юз берган жойдан _____________________________________________________________________________

(шикастланган йўловчи қайси даволаш-олдини

_____________________________________________________________________________

олиш муассасасига юборилганлиги кўрсатилсин)

юборилди.


3. Бахтсиз ҳодиса тафсилотларини __________________________________________________ _____________________________________________________________________________

(тергов идорасининг номи)

текширди.




19 ___ й. "___" __________________

Автотранспорт корхонаси, автовокзал, автостанция бошлиғи

Муҳр

ўрни

______________

(имзо)

____________________________________

(исми ва фамилияси)


7-ИЛОВА


Ички сув транспорти ташкилотининг

бурчак штампи ўрни

Фақат давлат суғурта ташкилотига топшириш учун (икки нусҳада тузилиб,

биринчи нусҳаси йўловчининг ўзига ёки унинг меросхўрларига берилади, иккинчи нусхаси портда вокзал, пристань, причалда қолади


Ички сув транспсртидаги йўловчи билан содир

бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида


ДАЛОЛАТНОМА N _____


1. Фуқаро _____________________________________________________________________

(шикаст олган йўловчининг исми, ота исми, фамилияси)

19___й. "__" _____________ да ____________________ серияли __________________ чипта билан ____________________________ портидан _____________________________ портига кетаётган ___________________________________ кемага чиқиш пайтида, кемада кетаётганда

(кеманининг номи)


(кераксизи ўчирилсин) соат__________ дан______________________дақиқа ўтганда қуйидаги ҳолатда _______________________________________________________________________

(йўловчининг шикаст олиш

_____________________________________________________________________________ тафсилотлари қисқача баён этилсин) _____________________________________________________________________________

шикастланди (ҳалок бўлди).


2. Шикастланган йўловчи бахтсиз ҳодиса юз берган жойдан _____________________________ _____________________________________________________________________________

шикастланган йўловчи қайси даволаш-олдини олиш муассасасига

__________________________________________________________________ га юборилди.

юборилганлиги кўрсатилсин)


3. Бахтсиз ҳодкса тафсилотларини __________________________________________________ _____________________________________________________________________________

(тергов идорасининг номи)



19 ___ й. "___" __________________

Кема капитани, порт, вокзал,

пристань, причал бошлиғи

Муҳр

ўрни

______________

(имзо)

___________________________

(исми ва фамилияси)


8-ИЛОВА

Давлат суғурта муассасасининг

бурчак штампи ўрни


МАЪЛУМОТНОМА


___________________________________________________________га шу ҳақда берилдики,

(меросхўрнинг исми, ота исми, фамилияси)


19___й. "___" _____________да ҳалок бўлган _______________________________________


(ҳалок бўлган йўловчининг

________________________________________ йўловчиларнинг мажбурий шахсий суғуртаси

исми, ота исми, фамилияси)


бўйича 500000 сўмга суғурта қилинган эди. Меросхўрлар меросхўрлик ҳуқуқи ҳақида нотариал идора гувохномасини тақдим этганларидагина мазкур пул уларга тўланади.


Нотариал идорага тақдим этиш учун берилди.


Муҳр

ўрни

Муассаса бошлиғи

Бош ҳисобчи

(имзо)

(имзо)


Агар йўловчи ушбу қоидаларнинг 10-бандида кўзда тутилган ҳодисалар натижасида вафот этган бўлса, ҳатто транспорт ташкилоти томонидан тузилган далолатнома бор бўлса ҳам мазкур маълумотнома берилмайди ва суғурта пули тўланмайди.


________________________________ (тумани, шаҳри)

давлат суғурта муассасаси


ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ N ____________


Рентгенограммалар тавсифи (агар улар тақдим этилган бўлса): _____________________________________

_____________________________________

_____________________________________


(Шифокор-эксперт тсмонидан тўлғазилади)


__________________________________________ (суғурталанганнинг исми, ота исм, фамилияси)


ШИФОКОР - ЭКСПЕРТ, НАЗОРАТЧИНИНГ

XУЛОСАСИ

Шикояти: __________________________________ __________________________________________


Олингаи шикаст:


а) суғурта пулининг фоизи миқдорида ___ модда бўйича _____ фоиз, ______модда бўйича _______ фоиз,

Кўзгз куринадиган жарохатлар ҳақидаги маълумот-лар (чандиқлар, пигмент доғларнинг катталиги ёки юзи сантиметрда, уларнинг жойлашуви берилсин, косметикаси бузилганда эса - унинг даражаси кўрсатилсин) ______________________________

__________________________________________

__________________________________________

__________________________________________

Чандиқларнинг умумий юзи ________см2 , пигмент доғларининг умумий юзи________см2.

Бармоқлар ва панжа кафтининг юзи ________см2.


____модда бўйича _____ фоиз, ____модда бўйича _____ фоиз, ____модда бўйича _____ фоиз, ____модда бўйича _____ фоиз, ____модда бўйича _____ фоиз, ____модда бўйича _____ фоиз, ____моддага .N ________ эслатма бўйича ___фоиз миқдорида суғурта пули тўлашга;


б) _____ сўм миқдорида суғурта нафақаси тўлашга асос бўла олади, асос бўла олмайди (кераксизи ўчирилсин).


Ҳулоса охиргидир, дастлабкндир (кераксизи ўчирилсин)

19 ___ й. "___" _________________






Шифокор-эксперт








_______________________

Назоратчи


_____________

(имзо)

_______________

(фамилияси)


Время: 0.1487
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск