Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2008 й. 97-сон "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2008 й.

N 97



ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, СОТИШ ЁКИ

ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотларини танлаб олиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 35-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 16 майдаги

97-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни

олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мол-мулкни сотиш танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига мувофиқ белгиланадиган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Савдо ташкилотларини белгилашда уларнинг ихтисослашуви, жойлашган жойи ва истеъмолчи учун бориш осон бўлиши (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқалар), тегишли омборхона биноларининг мавжудлиги, аввалги фаолиятида белгиланган савдо фаолияти қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги ва бошқалар ҳисобга олинади.

Мол-мулкни сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар ушбу савдо ташкилотлари билан Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бошқармалари томонидан тузилади.

Мол-мулкни сотиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур шартнома шартларига риоя этиш ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилишига йўл қўйилмаганлиги ҳам ҳисобга олинади".


2. 29-бандга қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши қўшилсин:

"Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган озиқ-овқат товарлари пулли асосда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилади ҳамда савдо ташкилотларининг ихтисослаштирилган омборхоналарида сақланади (ғамлаб қўйилади). Ушбу товарлар фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига кўра, товарларнинг сақланиш муддатларидан ва бозордаги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда сотилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 174-модда.









































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск