ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.05.2008 й. 1812-сон билан рўйхатга олинган 30.04.2008 й. Давлат тест марказининг, 01-148Қ/Қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 118-сон, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 16/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 19 майда 1812-сон

билан рўйхатга олинган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ва Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими марказининг

2008 йил 30 апрелдаги

01-148Қ/Қ, 118, 16/ҚҚ-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари

ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва

малакаларини назорат қилишнинг

рейтинг тизими тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимини тартибга солади.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартларининг (бундан буён матнда Давлат таълим стандартлари деб юритилади) таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.

2. Ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими барча академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида жорий этилади ва мазкур Низом асосида амалга оширилади.



II. РЕЙТИНГ ТИЗИМИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


3. Рейтинг тизимининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалари савиясини шаклланганлиги даражасини назорат қилиш;

б) ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: Давлат таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;

в) ўқувчилар билими, кўникма ва малакалари даражаларини таққослаш ва таълим жараёнида ўзаро мусобақа муҳитини яратиш;

г) ўқувчиларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш;

д) ўқувчиларнинг ҳар бир фан ва амалиёт турлари бўйича ўзлаштириш даражаларини аниқлаш;

е) ўқувчиларда билим, кўникма ва малакалари савиясини шаклланиш суръатини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш.



III. РЕЙТИНГ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ

ТАМОЙИЛЛАРИ ВА НАЗОРАТ ТУРЛАРИ


4. Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат тартиботларини ўтказиш назарда тутилади:

жорий назорат - сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, ёзма ишлар (диктант, баён, иншо) ва тестлар тарзида билимлар, малака ва кўникмалар текширилади;

оралиқ назорат - семестр тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин амалга оширилади. Унинг асосида ўқувчи рейтингги аниқланади. Билимлар, малака ва кўникмаларни баҳолаш учун оралиқ назорат имтиҳонлар, тестлар, синовлар, курс ва малака ишлари шаклида ўтказилади;

якуний назорат - академик лицейда, касб-ҳунар коллежида ўқиш тугаллангандан кейин давлат аттестацияси: имтиҳонлар, тестлар, малака ишлари, диплом лойиҳаларини ҳимоя қилиш шаклида амалга оширилади.

Фан тугалланишида якуний назорат тест усулида ўтказилади. Бошқа ҳолларда якуний назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади.

Ҳар бир курсда ўқиш тугагандан кейин рейтинг назорати натижаларига кўра ўқувчиларни кейинги курсга ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.


5. Рейтинг тизимини жорий қилишда қуйидаги асосий тамойиллар бажарилиши зарур:

а) ҳар бир фан бўйича тегишли кафедралар томонидан маъқулланган вариантлар асосида бошланғич назорат ўтказилади. Бошланғич назорат рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи томонидан ўтказилади;

б) ўқув дастурининг мантиқан тугалланган бўлими бўйича ўқувчи албатта баҳоланади ва натижаси ўтиш балидан (3 балл) паст бўлганда қайта назорат белгиланади. Ушбу бўлимларни тегишли кафедралар аниқлайди;

в) якуний назорат кафедралар томонидан тузилган вариантлар асосида рейтинг мониторинги ва таҳлили гуруҳи кузатуви остида ўтказилади.


6. Семестр мобайнида ўқув юкламаси 24 соатдан кам бўлган фанлардан оралиқ назорат ўтказилмайди.



IV. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМ САВИЯСИНИ

БАҲОЛАШ ВА ЯКУНИЙ РЕЙТИНГ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ


7. Ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида ўқувчининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.


8. Ҳар бир назорат тури қандай шаклда ўтказилишидан қатъи назар, беш (5) баллик ("5", "4", "3", "2") усулда бутун сонлар ёрдамида баҳоланади.


9. Бошланғич назоратнинг натижаси бошқа назоратдан олинган балларга қўшилмайди. У ўқувчининг семестр давомида ушбу фан бўйича ўзлаштириш суръатини таҳлил қилишда, ўқитувчининг ўқувчилар билан ишлаш фаолиятининг самараси мезони сифатида қўлланилади.


10. Муайян фан бўйича ўқувчининг семестр мобайнида тўплаши мумкин бўлган умумий бали (R cеместр) максимум "5" бални ташкил қилиб, қуйидагича ҳисобланади:


ЖН + ОН + ЯН

R cеместр = ------------- , бунда:

3


ЖН - ўқувчининг семестр давомида жорий назорат бўйича бутун сонга яхлитланган ўртача бали,

ОН - ўқувчининг семестр давомида оралиқ назоратлар бўйича бутун сонга яхлитланган ўртача бали.

Агар фаннинг семестр бўйича юкламаси 24 соатдан кам бўлиб, оралик назорат ўтказилмаган тақдирда,


ЖН + ЯН

R cеместр = ---------------- бўлади.

2


11. Муайян фан ёки ўқув амалиёт бўйича йиллик умумий балл сифатида семестрларда тўпланган умумий балларнинг ўртачаси олинади


             R1-семестр + R2-семестр

R йиллик = ------------------------------------------------------.

2


12. Ҳар бир фан бўйича умумий рейтинг балл R йиллар бўйича тўпланган умумий рейтинг балларининг ўрта қиймати каби аниқланади (масалан, фан уч йил ўқитилса),


R1 йил + R2 йил + R3 йил

R = ------------------------------------------------------ .

3


13. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ҳам максимал семестр бали "5" балл бўлиб, рейтинг тизимида уларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб лойиҳалаштирилади.



V. РЕЙТИНГ МОНИТОРИНГИ

ВА ТАҲЛИЛ ГУРУҲИ


14. Таълим муассасаларида рейтинг тизимини тўлақонли жорий этиш, ўқитувчиларга услубий ёрдам кўрсатиш, рейтинг натижаларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш мақсадида услубчи, электрон ҳисоблаш машинаси оператори, кафедра мудирлари, психолог ва бошқа тажрибали ўқитувчилардан иборат рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи тузилади. Унга директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.


15. Рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи ўз фаолиятини мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган:



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 189-модда.














































Время: 0.2093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск