ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Адлия вазирининг 22.05.2008 й. 111-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.05.2008 й. 1814-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.05.2008 й.

N 1814




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.05.2008 й.

N 111-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

Давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2008 йил 1 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2008 йил 20 майдаги хулосага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек "Ўзулгуржисавдо" акциядорлик компаниясининг 2008 йил 7 майдаги 01-03/174-сон хатини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:


1. Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 11 октябрда 282-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Фьючерс битимларини тузиш тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. "Ўзулгуржисавдо" акциядорлик компанияси мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Ҳасанов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                         Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 194-модда.















































Время: 0.1838
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск