ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Умумий қоидалар /

ЎзР 06.05.1993 й. 818-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 06.05.1993 й. 818-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунидан олдинги таҳрири



20-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами" ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами"да эълон қилинади, зарур бўлган тақдирда эса бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг омма эътиборига етказилади. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда матнининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:

иқтисодий, ижтимоий-маданий жараёнларни бошқаради, мулкчиликнинг барча шаклларини уйғунлаштириш ва уларнинг тенглиги, иқтисодиётни монополиялаштиришдан чиқариш, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий механизмини ишга солиш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади;

хўжалик юритишнинг янги шакллари - концернлар, консорциумлар, тармоқлараро бирлашмалар, турли уюшмалар ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларни барпо этишга ва мустаҳкамлашга ёрдамлашади, иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли талаб-эҳтиёжларини қондириш заруриятидан келиб чи??ан ҳолда улар фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади, ягона нарх сиёсатини ўтказиш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг белгиланган кафолатларини ҳамда ижтимоий таъминот даражасини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини, шунингдек Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқбол кўрсаткичларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда уларнинг ижросини ташкил этади;

бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;

фан ва техникани ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг меҳнат қилишга, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиради;

соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини, давлат чегаралари қўриқланишини таъминлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга ёрдамлашади;

давлат бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларини мувофиқлаштиради, йирик авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартнома ва битимлар тузади, уларни бажариш чора-тадбирларини кўради;

ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади.



9-модданинг олдинги таҳрири


9-модда. Парламент сўровига жавоб


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидан, Қонунчилик палатаси депутатидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатидан, Сенат аъзосидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ёки унга бўйсунувчи давлат ёхуд хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятига доир парламент сўрови олган Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзоси қонун билан белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли палаталарининг мажлисларида оғзаки ёки ёзма жавоб бериши шарт.




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



20-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўпламида эълон қилинади, кенг оммага дарҳол етказиш зарур бўлган тақдирда эса оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилинади.




ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-367-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда матнининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамаси - Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати - Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.

Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.



4-модда ўн иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.



8-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Янги шакллантирилган Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун ўз ваколатлари давридаги фаолияти дастурини тақдим этади.



8-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва унга киритиладиган ўзгартишларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кўриб чиқиши учун тақдим этади.



15-модда биринчи ва иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади ҳамда унинг самарали ишлаши учун шахсан жавоб беради.

Бош вазир:

Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади;

Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини имзолайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди;

давлат ва хўжалик бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисидаги тақдимномани киритади; (ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонунига мувофиқ еттинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин


Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



20-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ҳамда фармойишлар қабул қилади.




ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамаси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади), унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари киради. Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг бошлиғи ўз лавозими бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.

Вазирлар Маҳкамасининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади. Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайланганидан ва органлари шакллантирилганидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ҳар бири билан ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати кўриб чиқиши ҳамда тасдиқлаши учун тақдим этилади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини олган Бош вазир номзоди тасдиқланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш вақтида Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодларни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенати тақдим этилган Бош вазир номзодини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини ёки унинг палаталаридан бирини тарқатиб юборади.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.

Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади. (ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонуни таҳриридаги модда матни), (Олдинги таҳририга қаранг)



20-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-моддаси ва 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли.




ЎзР 16.12.2009 й. ЎРҚ-233-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирларнинг ўринбосарлари, давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари ҳамда давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.



6-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарларини ҳамда уларнинг бошқарув аъзоларини, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳайъатларининг аъзоларини тасдиқлайди.




ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамаси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади), унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари кирадилар. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи ўз лавозими бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.

Вазирлар Маҳкамасининг таркиби Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этади ҳамда уни вазифасидан озод қилади. Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлайди ва вазифасидан озод қилади.

Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.









































Время: 0.2419
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск