ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Қонунчилик палатаси. Депутатлар /

ЎзР 29.08.2003 й. 522-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 29.08.2003 й. 522-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 19.02.2024 й. ЎРҚ-909-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасининг мажлислари, агар уларнинг ишида палата депутатлари умумий сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни қабул қилишда, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт.



4-модда бешинчи-тў??изинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасида тузилган фракцияларнинг сонидан келиб чи??ан ҳолда Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади. Қонунчилик палатасида тузилган фракция ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқу??а эгадир. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига сайланади.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун фракция, қоида тариқасида, ўз фракциясининг раҳбари номзодини киритади. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Фракциядан тақдим этилган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, фракция ўз фракцияси аъзолари орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.



5-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикерини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат Қонунчилик палатаси депутатлари гуруҳининг таклифига биноан палата томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала уларнинг номзодлари кўрсатилган фракциялар томонидан ҳам киритилиши мумкин. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери ва Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас. (ЎзР 10.08.2020 й. ЎРҚ-631-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасида бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилиши шарт. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин. (ЎзР 22.05.2019 й. ЎРҚ-540-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери ва Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция таркибига кириши мумкин эмас. (ЎзР 10.08.2020 й. ЎРҚ-631-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



12-модда иккинчи қисм 2) бандининг олдинги таҳрири


2) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд)



12-модда иккинчи қисм 3-1) бандининг олдинги таҳрири


3-1) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонунчиликнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунчиликнинг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ, қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари таклиф этилган ҳолда ўтказилади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



IV бўлим номининг олдинги таҳрири


IV. НАВБАТДАГИ ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ



20-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини эшитади ҳамда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



22-модданинг олдинги таҳрири


22-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

(ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни кўриб чи??анидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномаси мазкур тақдимнома киритилган кундан эътиборан етти кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Бош вазир лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади. (ЎзР 16.04.2014 й. ЎРҚ-367-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида эшитилади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури, фракциялар вакилларининг ўз фикрлари ва нуқтаи назарлари баён этилган маърузалари эшитилганидан сўнг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ бешинчи-ўн иккинчи қисмлари еттинчи-ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи овоз берган тақдирда Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти барча фракциялар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна бир марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.

Янги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча фракциялар билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.

Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Қонунчилик палатаси томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Қонунчилик палатасини тарқатиб юборади.

Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.


Қаранг: "Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги Конституциявий Қонуннинг 4-моддаси; "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 4-моддасининг иккинчи-бешинчи қисмлари; ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти"нинг (Янги таҳрири) 181-188-моддалари



22-1-модданинг олдинги таҳрири


22-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш

(ЎзР 05.03.2019 й. ЎРҚ-527-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод у масъул қўмита, фракциялар ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этади.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.



32-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



32-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни Қонунчилик палатасининг мажлисида палата белгилаган муддатда беради. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



32-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим. Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади. (ЎзР 10.08.2020 й. ЎРҚ-631-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



32-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади. (ЎзР 10.05.2019 й. ЎРҚ-536-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



32-модда тў??изинчи қисмининг олдинги таҳрири


Парламент сўровига ёзма жавоб Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари палата мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан депутатларга юборилади.



32-1-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси депутати давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



32-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Қонунчилик палатаси депутати сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади. (ЎзР 10.08.2020 й. ЎРҚ-631-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



32-1-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Қонунчилик палатаси депутатининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади. (ЎзР 10.05.2019 й. ЎРҚ-536-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



32-2-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.



33-модданинг олдинги таҳрири


33-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат

ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб

масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш

(ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади.

Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


Қаранг: ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти"нинг (Янги таҳрири) 237-моддаси



33-1-модданинг олдинги таҳрири


33-1-модда. Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари,

хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига

доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш

(ЎзР 10.08.2020 й. ЎРҚ-631-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўзининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чи??ан ҳолда йилига икки марта эшитади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Ҳукумат аъзоларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади.



33-4-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар, шунингдек Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



33-4-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракциялар Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига ўз таклифлари ҳамда фикрларини юборади. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



33-4-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси фракциялар тақдим этган таклифлар ҳамда фикрларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳисобот юзасидан хулосани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли йилдаги ҳисоботи тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уларни палата кўриб чиқиши учун тақдим этади. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



33-4-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини, шунингдек фракциялар вакилларининг чиқишларини эшитади. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



33-4-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ва Сенатга юборилади.



33-5-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси қўмиталари қўмиталарнинг иш режаларига, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларининг, палата қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



33-5-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



33-5-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



33-5-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчиликнинг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз мажлисларида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



33-6-модданинг олдинги таҳрири


33-6-модда. Парламент текшируви

(ЎзР 10.08.2020 й. ЎРҚ-631-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатасининг қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.

Қонунчилик палатаси парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан комиссия тузади.

Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;

давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.

Комиссия Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан белгиланган муддатда уни хабардор қилади.

Парламент текшируви Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан ҳам ўтказилиши мумкин.




ЎзР 18.12.2023 й. ЎРҚ-883-сон Қонунидан олдинги таҳрири



33-7-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракциялар ҳар йили Қонунчилик палатасининг Кенгаши билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан сайлов округларидаги ишлари учун мўлжалланган вақтни белгилайди.




ЎзР 26.10.2022 й. ЎРҚ-796-сон Қонунидан олдинги таҳрири



15-модда ўн иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама моддама-модда ўтказилади. Бунда масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш, қоида тариқасида, моддама-модда ўтказилади. Қонунчилик палатасининг қарорига кўра қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш боблар ёки бўлимлар бўйича, шунингдек бир неча моддалар бўйича бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин. (ЎзР 10.08.2020 й. ЎРҚ-631-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига ва бошқа қонунларга мувофиқ амалга оширади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)



12-модда иккинчи қисм 3-1) бандининг олдинги таҳрири


3-1) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал; (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунига мувофиқ киритилган банд)



33-5-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз мажлисларида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 10.08.2020 й. ЎРҚ-631-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас. (ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция таркибига кириши мумкин эмас.



15-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Бунда масъул қўмитадан бўлган маърузачи биринчи ва кейинги ўқишларда фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили Қонунчилик палатаси мажлисида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида сўзга чиқиши мумкин.



15-модда ўн иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама моддама-модда ўтказилади. Бунда масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш, қоида тариқасида, моддама-модда ўтказилади. Қонунчилик палатасининг қарорига кўра қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш боблар ёки бўлимлар бўйича ўтказилиши мумкин. (ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



32-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



32-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари Қонунчилик палатаси депутати сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



33-1-модданинг олдинги таҳрири


33-1-модда. Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига

доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш

(ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўзининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш масаласи фракциялар ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. (ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чи??ан ҳолда йилига икки марта эшитади. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунига мувофиқ учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига олдиндан юборилади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукумат аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ОМ Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январдаги 368-III-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти"нинг (Янги таҳрири) 238-моддаси



33-6-модда матнининг олдинги таҳрири


Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан парламент текширувлари ўтказилиши мумкин.

Қонунчилик палатаси ва Сенат парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади.

Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассислар, экспертлар ва олимларни комиссия ишига жалб этиш; (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олиш; (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этиш. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Комиссия бажарилган иш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади.

(ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)




ЎзР 09.12.2019 й. ЎРҚ-590-сон Қонунидан олдинги таҳрири



IV бўлимнинг олдинги таҳрири


IV. НАВБАТДАГИ ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ, ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИНИНГ

БЮДЖЕТЛАРИНИ ҲАМДА СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

(ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги бўлим номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)



20-модда. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг

Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари

ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари

лойиҳасини кўриб чиқиш

(ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги модда номи)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Навбатдаги молия йили учун Давлат бюджети лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Қонунчилик палатасига киритилади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонунига мувофиқ иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари иккинчи-олтинчи қисмлар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


Давлат бюджети лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқиш ҳамда фикрлар ва таклифлар ишлаб чиқиш учун Қонунчилик палатаси Спикери томонидан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига), Қонунчилик палатасининг қўмиталарига топширилади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Давлат бюджети лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш чоғида фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари билан боғлиқ қўшимча ахборотни тегишли органлардан талаб қилиб олиши мумкин. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ учинчи-ўнинчи қисмлари тўртинчи-ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин


Масъул қўмита барча фракциялар (депутатлар гуруҳлари), Қонунчилик палатасининг қўмиталари, манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларидан фикрлар ва таклифларни тўплаб, Давлат бюджети лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқишни ўтказади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қонунчилик палатаси Давлат бюджети лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ бешинчи-ўн биринчи қисмлари олтинчи-ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Давлат бюджети лойиҳасига доир материаллар Қонунчилик палатаси депутатларига олдиндан, мазкур лойиҳа Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилгунига қадар юборилади.

Давлат бюджети лойиҳасини Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузаси билан бошланади, бу маърузадан сўнг масъул қўмитанинг вакили сўзга чиқади. Бунда масъул қўмитанинг вакили фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг), Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Давлат бюджети лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг), Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Давлат бюджети лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Давлат бюджети лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётганда у фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг), Қонунчилик палатаси қўмиталарининг келиб тушган мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда маромига етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилиши мумкин. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн тўрт кун ичида Қонунчилик палатасининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда Давлат бюджети лойиҳасини маромига етказади ва Давлат бюджетининг маромига етказилган лойиҳасини Қонунчилик палатасига юборади.

Давлат бюджетининг лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг 15 ноябридан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак.

Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети мазкур бюджет қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида кўриб чиқиш учун Сенатга юборилади.



21-модда. Давлат бюджетига ўзгартишлар

ва қўшимчалар киритиш


Давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан белгиланган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала, агар бу ҳол бюджетни тартибга солишда қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин бўлса, Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи навбатда кўриб чиқилиши керак.

Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар уни қабул қилиш учун белгиланган тартибда киритилади.



ЎзР 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда бешинчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сиёсий партиялар фракциялари (бундан буён матнда фракциялар деб юритилади) ва депутатлар гуруҳлари рўйхатга олинади;



4-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасида тузилган фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг сонидан келиб чи??ан ҳолда Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади. Қонунчилик палатасида тузилган фракция ва депутатлар гуруҳи ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқу??а эгадир.



4-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун фракция ва депутатлар гуруҳи, қоида тариқасида, ўз фракциясининг, депутатлар гуруҳининг раҳбари номзодини киритади.



4-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракциядан ёки депутатлар гуруҳидан тақдим этилган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, фракция, депутатлар гуруҳи ўз фракцияси, депутатлар гуруҳи аъзолари орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.



5-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикерини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат Қонунчилик палатаси депутатлари гуруҳининг таклифига биноан палата томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала уларнинг номзодлари кўрсатилган фракциялар ёки депутатлар гуруҳлари томонидан ҳам киритилиши мумкин. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



6-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Кенгашининг таркибига Қонунчилик палатаси Спикери, унинг ўринбосарлари, фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг раҳбарлари, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари киради.



7-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партияга ёки гуруҳга мансублигини ҳамда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарори билан белгиланади. Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодлар кўрсатиш юзасидан таклифларни депутатлар бирлашмаларининг раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда киритадилар. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-модданинг олдинги таҳрири


9-модда. Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари


Фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир.

Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси таркибига сайланган депутатлар депутатлар гуруҳларини тузишга ҳақли. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қонунчилик палатасининг камида тў??из нафар депутати фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш ҳуқуқига эга.

Қонунчилик палатасининг депутати фақат бир фракция ёки депутатлар гуруҳининг аъзоси бўлиши мумкин.

Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши мумкин. (ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қонунчилик палатаси Спикери ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция ёки депутатлар гуруҳи таркибига кириши мумкин эмас. (ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш учун:

фракция ёки депутатлар гуруҳининг таъсис йиғилишини ўтказиш;

фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш тўғрисида таъсис баённомасини қабул қилиш;

фракция ёки депутатлар гуруҳининг раҳбарини сайлаш зарур бўлади.

Фракция ёки депутатлар гуруҳининг раҳбари фракция ёки депутатлар гуруҳини тузиш тўғрисидаги таъсис баённомасини Қонунчилик палатасига тақдим этади ва тегишинча фракция ёки депутатлар гуруҳи тузилгани ҳақида Қонунчилик палатасига ахборот беради, бу Қонунчилик палатаси мажлисининг баённомасида қайд этилади.

Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилади.

Депутатлар бирлашмалари фаолиятининг ташкилий шакли уларнинг мажлисларидир.

Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари ишини мувофиқлаштириб бориш, Қонунчилик палатаси мажлисига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш, фракциялар ва депутатлар гуруҳлари нуқтаи назарини келишиб олиш мақсадида депутатлар бирлашмалари раҳбарларининг қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин.

Депутатлар бирлашмалари ўзлари қабул қилган қарорлар, шунингдек депутатлар бирлашмалари раҳбарларининг қўшма мажлисларида қабул қилинган қарорлар ҳақида Қонунчилик палатаси Спикерига ва унинг Кенгашига ахборот берадилар.

Фракция ва депутатлар гуруҳи фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:

фракция ёки депутатлар гуруҳининг ўз ташаббусига биноан;

Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугаганда;

фракция ёки депутатлар гуруҳи таркибига кирувчи депутатлар сони уларни тузиш учун зарур бўлган меъёрдан камайиб кетганда;

тегишли сиёсий партия фаолияти тугаганда (тугатилганда).

Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугашидан олдин фракциялар ёки депутатлар гуруҳлари фаолиятининг тугатилиши Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.



9-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чи??ан ҳолда блок тузадиган бир нечта фракциялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ҳам парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



9-1-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган фракциялар, шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



11-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасининг қарорлари унинг мажлисларида очиқ ёки яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Очиқ овоз бериш фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) ташаббусига кўра номма-ном ўтказилиши мумкин, унинг натижалари Қонунчилик палатаси мажлисининг стенограммасига илова қилинади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қонун лойиҳасини ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) топширади, шунингдек фракциялар (депутатлар гуруҳлари) томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди. (ЎзР 22.05.2019 й. ЎРҚ-540-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш учун қонун лойиҳаси устида ишлаш фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас.



13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Масъул қўмита қонун лойиҳаси бўйича барча фракциялардан (депутатлар гуруҳларидан) фикрлар ва таклифларни тўплаб, Қонунчилик палатаси Кенгашига қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.



13-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади.



14-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракциялар (депутатлар гуруҳлари) қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра масъул қўмитага ўз фикрлари ва таклифларини тақдим этади.



14-модда учинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Масъул қўмита фракциялар (депутатлар гуруҳлари), манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасининг дастлабки тарздаги Муҳокамасини ўтказади ва қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан икки ой ичида унга: (ЎзР 22.05.2019 й. ЎРҚ-540-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-модда учинчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини илова қилган ҳолда, Қонунчилик палатаси Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этади.



15-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Бунда масъул қўмитадан бўлган маърузачи биринчи ва кейинги ўқишларда фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.



15-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.



15-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида қонун лойиҳасининг моддама-модда муҳокамасини ўтказади, келиб тушган фикрлар ва таклифларни умумлаштиради. Қонун лойиҳасининг маромига етказилган матни фракцияларга (депутатлар гуруҳларига), шунингдек қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига уларнинг ушбу қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини олиш учун юборилади. (ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари, ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларининг жойларда фуқаролар иштирокидаги муҳокамасини ҳамда улар бўйича келиб тушган таклифларни ўрганишни сиёсий партиялар тегишли ташкилотларининг ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳудудий бўлимларининг ходимларини жалб этган ҳолда ташкил этади. Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари ўрганишлар якунларига кўра келиб тушган фикрлар ва таклифларни ўз мажлисларида муҳокама қилади, ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чи??ан ҳолда таклифлар ишлаб чиқади, улар масъул қўмитага юборилади. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



19-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, унга ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) қарор лойиҳасини ҳамда унга илова қилинган материалларни топширади. (ЎзР 22.05.2019 й. ЎРҚ-540-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



19-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Масъул қўмита қарор лойиҳаси бўйича барча фракциялар (депутатлар гуруҳлари), манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларидан фикрлар ва таклифларни тўплаб, уни Қонунчилик папатаси мажлисида кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисида Қонунчилик палатаси Кенгашига хулоса тақдим этади.



19-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қарор лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.



19-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси мажлисида масъул қўмита вакилининг ахбороти эшитилиб, унда фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қарор лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари депутатларга етказилиши шарт.



19-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қарор лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



22-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури, фракциялар (депутатлар гуруҳлари) вакилларининг ўз фикрлари ва нуқтаи назарлари баён этилган маърузалари эшитилганидан сўнг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



26-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракциялар, депутатлар гуруҳлари, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.



31-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг йилнинг ҳар чорагидаги ижросининг боришини кўриб чиқади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифлари, масъул қўмитанинг хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ва тегишли қарор қабул қилинади. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



31-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



31-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда муҳокама қилиш давомида фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар (депутатлар гуруҳлари) жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



31-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



32-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклиф палата қўмиталари, фракциялар (депутатлар гуруҳлари), шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилади.



32-1-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси депутати давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли. (ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



32-2-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасининг фракциялари, депутатлар гуруҳлари, қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим бўлган фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади.



33-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракциялар (депутатлар гуруҳлари), Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



33-1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш масаласи фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.



33-3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисобот дастлабки тарзда фракциялар ва депутатлар гуруҳлари томонидан кўриб чиқилади.



33-3-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) маърузаси билан бошланади, маърузадан сўнг фракцияларнинг ва депутатлар гуруҳларининг вакиллари сўзга чиқади.



33-4-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар ва депутатлар гуруҳлари, шунингдек Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.



33-4-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракциялар ва депутатлар гуруҳлари Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига ўз таклифлари ҳамда фикрларини юборади.



33-4-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси фракциялар ва депутатлар гуруҳлари тақдим этган таклифлар ҳамда фикрларни инобатга олган ҳолда мазкур ҳисобот юзасидан хулосани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли йилдаги ҳисоботи тўғрисида Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уларни палата кўриб чиқиши учун тақдим этади.



33-4-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини, шунингдек фракциялар ва депутатлар гуруҳлари вакилларининг чиқишларини эшитади.



33-7-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси депутати ўз округи сайловчилари, уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия билан алоқа боғлаб туради, Қонунчилик палатасида уларнинг манфаатларини ифода этади. Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур ҳаракат билан алоқа боғлаб туради ва Қонунчилик палатасида унинг манфаатларини ифода этади.




ЎзР 27.08.2019 й. ЎРҚ-557-сон Қонунидан олдинги таҳрири



35-модданинг олдинги таҳрири


35-модда. Қонунчилик палатаси

харажатларининг сметасини тасдиқлаш


Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва Қонунчилик палатаси депутатларининг фаолияти билан боғлиқ харажатлар сметаси Қонунчилик палатаси Спикери томонидан тасдиқланади.




ЎзР 22.05.2019 й. ЎРҚ-540-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасида бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилиши шарт. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин. (ЎзР 08.01.2019 й. ЎРҚ-512-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Кенгаши Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг ахборотини эшитиб, масъул қўмитани белгилайди, қонун лойиҳаси ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) топширади. Бунда Қонунчилик палатаси Кенгаши фракциялар (депутатлар гуруҳлари) томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-модда учинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Масъул қўмита фракциялар (депутатлар гуруҳлари), манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасининг дастлабки тарздаги Муҳокамасини ўтказади ва, агар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан бошқа муддат белгиланган бўлмаса, қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан икки ой ичида унга:




ЎзР 08.01.2019 й. ЎРҚ-512-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасида бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилиши шарт. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон Қонунидан олдинги таҳрири



15-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Масъул қўмита келиб тушган фикрлар ва таклифларни қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида умумлаштиради. Қонун лойиҳасининг маромига етказилган матни фракцияларга (депутатлар гуруҳларига), шунингдек қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига уларнинг ушбу қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини олиш учун юборилади.



15-модда ўн иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилади.




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



33-1-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чи??ан ҳолда йилига икки марта эшитади. (ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)



34-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, расмий парламент делегациялари алмашиниши, шунингдек халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирларни ўтказиши мумкин.




ЎзР 09.01.2018 й. ЎРҚ-459-сон Қонунидан олдинги таҳрири



14-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ, қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари таклиф этилган ҳолда ўтказилади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



15-модда тў??изинчи қисмининг олдинги таҳрири


Масъул қўмита маромига етказилган қонун лойиҳаси бўйича фикрлар ва таклифларни олганидан сўнг уларнинг муҳокамасини қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари иштирокида ташкил этади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.



15-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик масалаларга дахлдор қонун лойиҳалари муҳокамаларига фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари таклиф этилиши шарт.



33-5-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси қўмиталари қўмиталарнинг иш режаларига, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши қарорларининг, палата қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин. (ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



33-5-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юборилади.




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



32-модда тў??изинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.



32-1-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органлари раҳбарлари номига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.




ЎзР 23.09.2016 й. ЎРҚ-411-сон Қонунидан олдинги таҳрири



20-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат бюджети лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқиш ҳамда фикрлар ва таклифлар ишлаб чиқиш учун Қонунчилик палатаси Спикери томонидан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) топширилади. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



20-модда саккизинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қарор лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



20-модда тў??изинчи қисмининг олдинги таҳрири


Давлат бюджети лойиҳаси бўйича Қонунчилик палатасининг мулоҳазалари ва таклифлари уч кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.



26-1-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.

Ҳар йилги маърузани кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади, қарор Сенатга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.



31-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг йилнинг ҳар чорагидаги ижросининг боришини кўриб чиқади. Уни кўриб чиқиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, масъул қўмитанинг хулосаси фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифлари эшитилади, муҳокама ўтказилади ва тегишли қарор қабул қилинади. (ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



33-1-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.



33-4-модда тўртинчи ва бешинчи  қисмларининг олдинги таҳрири


Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмитаси қарор қабул қилади, қарор тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юборилади.

Қонунчилик палатаси қўмиталари вақти-вақти билан қонунларнинг ва Қонунчилик палатаси қарорларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади ҳамда янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади.




ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модданинг олдинги таҳрири


1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил

этишнинг ҳуқуқий асослари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги конституциявий қонунларга, шунингдек Қонунчилик палатаси томонидан ўз фаолиятини ташкил этиш ҳамда палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш учун асос бўладиган ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этилади.

Қонунчилик палатасининг янги сайланган таркиби ушбу Қонунга белгиланган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиши мумкин бўлиб, улар тузатишлар шаклида расмийлаштирилади.



2-модда номининг олдинги таҳрири


2-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятини

ташкил этишнинг асосий принциплари



2-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасининг фаолияти масалаларни биргаликда ва эркин муҳокама қилишга, ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга асосланади.



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини сайлашдан бошланади.

Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлаш учун депутатлар орасидан кўпи билан ўн беш кишидан иборат Оксоқоллар кенгаши тузилади, мазкур кенгаш ваколатлари Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлангач тугайди.

Оқсоқоллар кенгашининг таркиби тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси киритади.

Оқсоқоллар кенгаши таркибига: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси; депутатлик фаолиятида катта тажрибага эга бўлган, ёши энг улуғ депутатлар; номзодлари Қонунчилик палатасига сайланган сиёсий партиялар депутатларининг вакиллари; Қонунчилик палатасига Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатларнинг вакиллари киритилади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Оқсоқоллар кенгашининг таркиби тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Оқсоқоллар кенгаши Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни депутатлар орасидан кўрсатади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Номзод, агар у яширин овоз бериш натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўп овозини олган бўлса, Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланган ҳисобланади.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони Оксоқоллар кенгашининг тавсияси бўйича Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади. Бунда, Қонунчилик палатасида тузилган фракция ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқу??а эга эканлиги инобатга олинади.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун фракция, қоида тариқасида, ўз фракцияси раҳбарининг номзодини киритади.

Фракциядан тақдим этилган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, фракция ўз фракцияси аъзолари орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.

(ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси фаолиятини самарали ташкил этиш, қўмиталар ишини мувофиқлаштириб бориш, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини режалаштириш масаласини дастлабки тарзда кўриб чиқишни ташкил этиш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгаши тузилади.



7-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасида регламент; бюджет, банк ва молия масалалари; иқтисодий масалалар ва тадбиркорлик; қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари; меҳнат ва ижтимоий масалалар; мудофаа ва хавфсизлик масалалари; халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари тузилиши шарт. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин.



9-1-модда бешинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг тегишли масала бўйича маърузаси билан бир вақтда қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;



11-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасининг қарорлари унинг мажлисларида очиқ ёки яширин овоз бериш орқали қабул қилинади. Очиқ овоз бериш номма-ном бўлиши мумкин.



12-модда иккинчи қисм 1) бандининг олдинги таҳрири


1) қонун лойиҳасига унинг концепцияси баён қилинган ҳолдаги тушунтириш хати;



12-модда иккинчи қисм 5) бандининг олдинги таҳрири


5) давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси.



12-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга. Киритилган қонун лойиҳаси, агар айни шу масала бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган бўлса, қайтариб юборилади. (ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



13-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Кенгаши Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг ахборотини эшитиб, қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул қўмитани (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади) белгилайди, унга ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) қонун лойиҳасини ҳамда унга илова қилинган материалларни топширади.



13-модда тўртинчи ва бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

Қонун лойиҳаси белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинмайди.



15-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади.


ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқишда уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Бунда маърузачи биринчи ва кейинги ўқишларда фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.

Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари ҳисобга олиниши шарт.


ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонунига мувофиқ учинчи-ўн биринчи қисмлари тўртинчи-ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини мажбурий тартибда белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. (ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қонунчилик палатаси муҳокамасига қонун лойиҳасининг муқобил вариантлари киритилган тақдирда улар бир вақтда кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Қонун лойиҳасининг қолган вариантлари Қонунчилик палатаси томонидан рад этилган ҳисобланади.

Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида тушган фикрлар ва таклифларни умумлаштиради. Масъул қўмита томонидан асосли деб топилган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади. (ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилади. (ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан тўлалигича овозга қўйилади.

Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан қонунни кейинги ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Қонун 18-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Сенатга қонун билан биргаликда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган материаллар юборилади.



16-модда учинчи ва тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Келишув комиссияси таркибига номзодлар юзасидан Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси томонидан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Келишув комиссиясининг Қонунчилик палатасидан кўрсатилган таркиби унинг мажлисида тасдиқланади.



17-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Сенат томонидан рад этилган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эътирозлар билан қайтарилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши керак.



17-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Масъул қўмита Сенат томонидан рад этилган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонун юзасидан хулоса беради.



IV бўлим номининг олдинги таҳрири


IV. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ



20-модда номининг олдинги таҳрири


20-модда. Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиш



20-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Навбатдаги молия йили учун Давлат бюджети лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Қонунчилик палатасига киритилади.



28-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу шартнома расмий матнининг тасдиқланган нусхаси ва уни ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлигининг асосларини ўз ичига олган ҳужжатлар билан биргаликда киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қарор Сенатга юборилади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатларининг зарур овозлари сонини тўпламаган бўлса ва шу мажлис жараёнида мазкур қарор лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқиши учун киритиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси ратификация қилиш, денонсация қилиш, тугатиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш таомилидан ўтмаган ҳисобланади.



32-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси, шунингдек Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.

Парламент сўровига жавобни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Қонунчилик палатасининг мажлисларида берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Олий хўжалик судининг раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.

Парламент сўровлари бўйича ахборот Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси муҳокама якунлари бўйича қарор қабул қилади.



33-модданинг олдинги таҳрири


33-модда. Қонунчилик палатаси томонидан назорат қилиш

соҳасидаги бошқа ваколатларнинг амалга оширилиши


Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисоботдан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай, ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитади.

Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисоботдан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай, ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитади.

Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботлари юзасидан қабул қилган қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Сенатга юборилади.

Қонунчилик палатасининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг фаолияти масалалари юзасидан уларнинг ахборотини эшитиш фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг ташаббусига кўра амалга оширилади ҳамда Қонунчилик палатаси мажлисларининг кун тартибига мувофиқ ўтказилади.

Қонунчилик палатасининг қўмиталари, шунингдек Қонунчилик палатасининг депутатлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, эксперт хулосалари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олишлари мумкин.

Қонунчилик палатасининг қўмиталари ёки Қонунчилик палатасининг депутатлари талаб қилиб оладиган ахборотни тегишли давлат органи, бошқа ташкилот, мансабдор шахс мурожаат олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тақдим этиши керак.

Қонунчилик палатаси қўмиталарининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга қандай риоя этилаётгани, палата қўмиталарининг қарорлари қандай бажарилаётгани тўғрисидаги ахборотларни эшитиши қўмиталарнинг иш режаларига мувофиқ ўтказилади.




ЎзР 18.04.2013 й. ЎРҚ-349-сон Қонунидан олдинги таҳрири



12-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга.



13-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасига келиб тушган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси Спикери қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқадиган қўмитага (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади) топширади. Масъул қўмита қонун лойиҳасини кўриб чиқишга қабул қилиш мумкинлиги ёки уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш зарурлиги тўғрисида Қонунчилик палатаси Кенгашига белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.

Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш ёки у белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади. Аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгидан киритилиши мумкин.

Агар тегишли масала бўйича қонун лойиҳаси палата томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган бўлса, айни шу масала бўйича бошқа қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинмайди.

Қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун қабул қилинганда Қонунчилик палатаси Кенгаши қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш муддатини белгилайди.

Кўриб чиқиш учун қабул қилинган қонун лойиҳаси тегишли материаллар билан Қонунчилик палатасининг қўмиталарига юборилади.



14-модда иккинчи ва учинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ, қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакили таклиф этилган ҳолда ўтказилади.

Агар Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан бошқа муддат белгиланган бўлмаса, масъул қўмита қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан икки ой ичида уни:

Қонунчилик палатаси Кенгашининг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги қарорининг лойиҳасини;

масъул қўмитанинг мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этиш зарурлиги асосланган ҳолдаги хулосасини илова қилиб, Қонунчилик палатасининг Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этади.



15-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ва молиялаш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.



15-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ёки қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



15-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида тушган таклифларни умумлаштиради. Масъул қўмита томонидан асосли деб топилган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади.



15-модда еттинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита маъқуллаган таклифлар ҳам, маъқулламаган таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилади.



19-модда учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери Қонунчилик палатаси қарорининг лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул қўмита ва муддат белгилайди.

Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмита вакилининг ахборотини эшитиб, қарор лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади ва маърузачини белгилайди.

Қонунчилик палатаси мажлисида масъул қўмита вакилининг ахбороти эшитилади ва муҳокама натижалари юзасидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатаси қарори қабул қилинади.



20-модда иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг олдинги таҳрири


Давлат бюджети лойиҳаси масъул қўмита томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилади.

Давлат бюджети лойиҳасига доир материаллар Қонунчилик палатаси депутатларига олдиндан, мазкур лойиҳа Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилгунга қадар юборилади.

Давлат бюджети лойиҳасини Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузаси билан бошланади.




ЎзР 18.04.2011 й. ЎРҚ-285-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайланганидан ва органлари шакллантирилганидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонунчилик палатасидаги фракцияларнинг ҳар бири билан ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Қонунчилик палатаси ва Сенат кўриб чиқиши ҳамда тасдиқлаши учун тақдим этилади. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномаси мазкур тақдимнома киритилган кундан эътиборан етти кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти фракциялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодларни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга. (ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Қонунчилик палатаси тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлайди, Қонунчилик палатасини тарқатиб юборади ва янги сайлов тайинлайди.

Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган тақдирда, янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади. (ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонуни таҳриридаги модда матни) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 10.04.2009 й. ЎРҚ-209-сон Қонунидан олдинги таҳрири



23-модданинг олдинги таҳрири


23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини сайлаш


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили номзоди Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.

Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини сайлаш масаласи юзасидан қарори Сенатга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилганидан кейин ушбу масала юзасидан қабул қилинган узил-кесил қарор қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.




ЎзР 25.12.2008 й. ЎРҚ-194-сон Қонунидан олдинги таҳрири



9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Депутатлар гуруҳларини Қонунчилик палатаси таркибига сайланган, сиёсий партиялардан кўрсатилмаган депутатлар тузишга ҳақлидир.




ЎзР 11.04.2007 й. ЎРҚ-90-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда матнининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини сайлашдан бошланади.

Қонунчилик палатаси Спикерини ва унинг ўринбосарларини сайлаш учун депутатлар орасидан кўпи билан ўн беш кишидан иборат Оқсоқоллар кенгаши тузилади, мазкур кенгаш ваколатлари Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлангач тугайди.

Оқсоқоллар кенгашининг таркиби тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси киритади.

Оқсоқоллар кенгаши таркибига: Марказий сайлов комиссиясининг Раиси; депутатлик фаолиятида катта тажрибага эга бўлган, ёши энг улуғ депутатлар; номзодлари Қонунчилик палатасига сайланган сиёсий партиялар депутатларининг вакиллари; Қонунчилик палатасига сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатларнинг вакиллари киритилади.

Оқсоқоллар кенгашининг таркиби тўғрисидаги қарор Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Оқсоқоллар кенгаши Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари лавозимига номзодларни, қоида тариқасида, энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партиялар ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан сайланган депутатлар орасидан кўрсатади.

Номзод, агар у яширин овоз бериш натижасида Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўп овозини олган бўлса, Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланган ҳисобланади.

Оқсоқоллар кенгаши томонидан Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари лавозимига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш Қонунчилик палатаси Спикерини сайлаш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони Оқсоқоллар кенгашининг тавсияси бўйича Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади.

Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди.



7-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.



9-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб турадилар ва фракция ёки депутатлар гуруҳи таркибига киришлари мумкин эмас.



22-модда матнининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномаси Қонунчилик палатаси томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан етти кун ичида кўриб чиқилади.

Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номзодини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Қонунчилик палатаси тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни тайинлайди, Қонунчилик палатасини тарқатиб юборади ва янги сайлов тайинлайди.
































Время: 0.4999
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск