ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Машинасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2008 й. ПҚ-832-сон "Қишлоқ хўжалик машинасозлигини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2008 й.

N ПҚ-832



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАШИНАСОЗЛИГИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналарини янада ривожлантириш, модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш, шу асосда қишлоқ хўжалигини замонавий юқори сифатли тежамли серунум техника билан таъминлаш, шунингдек тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси томонидан қишлоқ хўжалиги экин турлари, механизациялаштирилган ишлар ҳажми, мавжуд қишлоқ хўжалик техникаси, шунингдек унинг эскириб ишдан чиқиши ва харидларни молиялаштириш прогнозларини ҳисобга олиб, 2008-2010 йилларда қишлоқ хўжалик техникасига нисбатан аниқ ҳисоблаб чиқилган талаб-эҳтиёж асосида ишлаб чиқилган:

2008-2010 йилларда қишлоқ хўжалик техникасининг асосий турларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

2008-2010 йилларда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг прогноз параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

2008-2010 йилларда "ТТЗ" ОАЖ, "Агрегат заводи" ОАЖ, "Технолог" ОАЖ ва "Чирчиққишлоқмаш" ОАЖда ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари 3-иловага* мувофиқ;

2008-2010 йилларда қишлоқ хўжалик техникасини экспорт қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қишлоқ хўжалик техникасига бўлган ҳар йилги талаб-эҳтиёжни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлаштирилишини, экин майдонлари ва механизациялаштирилган ишлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда муайян қишлоқ хўжалик техникасига бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш;

турли манбалар, жумладан лизинг бўйича, банклар кредитлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг шахсий маблағлари ҳисобидан харидларни молиялаштириш прогнозларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалик техникасини харид қилишнинг зарур ҳажмларини белгилаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, маҳаллий қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда қишлоқ хўжалик техникасини харид қилиш ва уни етказиб бериш бўйича шартномавий кампанияни ўтказиш ишлари мувофиқлаштирилишини таъминлаш.

4. "ТТЗ" ОАЖ, "Чирчиққишлоқмаш" ОАЖ икки ой муддатда Фарғона, Наманган, Сирдарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тўлиқ ишламаётган мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари негизида эҳтиёт қисмларни чиқариш ва осма қишлоқ хўжалик машиналарини йирик блокли йиғиш бўйича шўъба корхоналарини барпо этиш таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда унга белгиланган тартибда 3-иловага* мувофиқ инвестиция лойиҳалари киритилишини таъминласин.


6. 2013 йилнинг 1 январигача "ТТЗ" ОАЖ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат ва ҳажмларда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш учун импорт қиладиган бутловчи буюмлар ҳамда материаллар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)озод этилсин, бўшайдиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда қуйидагиларга мақсадли йўналтирилсин:

банкларнинг кредитларини тўлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, кредиторлар олдидаги қарзларни тўлаш;

белгиланадиган тартибда тасдиқланган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларига мувофиқ мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва янгиларини бунёд этиш учун замонавий технологик жиҳозларни харид қилиш.

Белгилансинки, мазкур Қарорда назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар мақсадли ишлатилмаган ёки импорт қилинган бутловчи буюмлар ва материаллардан мақсадли фойдаланилмаган ҳолларда божхона тўловларининг тегишли суммаси солиқ органларининг тақдимномасига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органлари томонидан ундириб олинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юқорида кўрсатилган имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, шунингдек, қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш учун божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда импорт қилинадиган бутловчи буюмлар ва материаллардан фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргалиқда икки ой муддатда муқобил МТПлар ва сервис марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича уларда кўрсатиладиган хизматлар соҳаси кенгайтирилиши, даражаси ва сифати оширилишини, инвестиция мажбуриятларини олиш ва фаолият профилини сақлаб қолиш шарти билан самарасиз муқобил МТПларни белгиланган тартибда хусусий мулк этиб сотишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ахборотлар Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳар йили кўриб борилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 7 апрелдаги

ПҚ-832-сонли қарорига

5-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган ҳар йилги

талаб-эҳтиёжни белгилаш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

1.

Г.К. Саидова

-

иқтисодиёт вазири, комиссия раиси


2.

А.Д. Вахабов

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия аъзолари:

3.

М.М. Мирзаев

-

молия вазири ўринбосари


4.

лавозими бўйича

-

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини бошқариш Департаменти директори


5.

Н.С. Отажонов

-

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси


6.

С.С. Сайдаминов

-

"Ўзагротехмаш" АЖ бош директори


7.

Х.У. Имамов

-

"Ўзагролизинг" АЖ бош директори


8.

У.М. Турсунов

-

"Ўзагросервис" АЖ бош директори


9.

Б.Т. Юсупов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


10.

Ф.Ф. Каримов

-

"Ўзагросуғурта" АЖ бошқаруви раиси


11.

К. Исмоилов

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби


12.

Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳокимлар ўринбосарлари.


         

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.




















































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск