ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2008 й. ПҚ-876-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
23.05.2008 й.
N ПҚ-876
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2008 ЙИЛГИ АСОСИЙ
МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2007 ЙИЛ 12 ДЕКАБРДАГИ
ПҚ-744-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
2008 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг янгиланган Товар номенклатурасини ҳаракатга киритилиши муносабати билан (2007 йилги версия):
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган акцизга тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси (2007 йилги версия) янги ўнталик кодлари бўйича иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарорида:
а) 3 банднинг тўққизинчи хат бошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"республикада ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи рўйхат бўйича 12-1-сонли иловага мувофиқ";
б) 12-2-сонли илова ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 196-модда.