Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган озиқ-овқат товарларини сотиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 28.05.2008 й. 1816-сон билан рўйхатга олинган 28.05.2008 й. Адлия вазирлигининг 7-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/22-40-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 53-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 28 майда 1816-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2008 йил 28 майдаги

7, 01-02/22-40, 53-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган

озиқ-овқат товарларини сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 144-модда) мувофиқ захираларни шакллантириш учун зарур бўлган ва давлат даромадига ўтказиладиган озиқ-овқат товарларини сотиш механизмини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган ва давлат даромадига ўтказиладиган озиқ-овқат товарлари (бундан буён матнда озиқ-овқат товарлари деб юритилади) пулли асосда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилади ҳамда савдо ташкилотларининг ихтисослаштирилган омборхоналарида сақланади. Ушбу товарлар фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига кўра сотилади.

Олинган озиқ-овқат товарларидан савдо чегирмасини чиқариб ташлаган ҳолда тушган тўлов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари манбаи ҳисобидан амалга оширилади. Пул маблағлари суд ижрочиларининг тегишли бўлимларидаги махсус ҳисоб рақамига озиқ-овқат товарлари савдо ташкилотлари томонидан олинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар ойда, мазкур Низомнинг иловасида келтирилган рўйхатдан келиб чиқиб, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бошқармаларига юбориладиган озиқ-овқат товарлари номенклатурасини тасдиқлайди.



II. ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИНИ

СОТИШ ШАРТЛАРИ


3. Озиқ-овқат товарларини сотиш билан фақат Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бошқармалари билан озиқ-овқатни сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаларини тузган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан танлов асосида белгиланган савдо ташкилотлари шуғулланади.


4. Савдо ташкилотлари томонидан озиқ-овқат товарларини сотиш товарларнинг сақланиш муддатларидан ва бозордаги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари нархларнинг асоссиз ўсишини олдини олиш, шунингдек аҳолини вужудга келаётган (ўсаётган) истеъмолини қониқтириш мақсадида озиқ-овқат бозорларида (деҳқон бозорларида) озиқ-овқатнинг асосий турларига шаклланадиган чакана нархларни ўрганиш ва таҳлили асосида қабул қилинади.


5. Тез бузиладиган озиқ-овқат товарларини сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 144-модда) 38-банди билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.



III. ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИНИ

САҚЛАШ ВА СОТИШ ТАРТИБИ


6. Озиқ-овқат товарлари ижро ишини юритувчи суд ижрочилари томонидан ихтисослаштирилган омборхоналарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида илова қилинадиган юкхати билан биргаликда сақлаш учун топширилади.


7. Озиқ-овқат товарлари рўйхатга олиш далолатномасида ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасида назарда тутилган тартиб рақамлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мувофиқлик сертификатлари (мажбурий сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича) ва савдо ташкилотининг товар ёрлиқлари билан таъминланиши керак.


8. Озиқ-овқат товарлари тегишли маҳсулот турига қараб норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сақланиши лозим.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари сақлаш учун топширилган озиқ-овқат товарларининг ҳажмини қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижасига кўра ҳамда товарларнинг сақланиш муддатларидан ва бозордаги эҳтиёждан келиб чиқиб, озиқ-овқат товарларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан озиқ-овқат товарларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг мазкур қарорнинг нусхаси бундай товарлар сақланиши учун топширилган тегишли савдо ташкилотига ижро учун юборилади.


11. Озиқ-овқат товарларини сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


12. Озиқ-овқат товарлари сотилишидан тушадиган тушим савдо ташкилотлари томонидан уч кун муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамига савдо чегирмасини чиқариб ташлаган ҳолда ўтказилади.

Тушган суммани ўтказиш муддати кечиктирилган тақдирда савдо ташкилоти кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида давлат бюджети даромадига пеня тўлайди.


13. Озиқ-овқат товарларини сотадиган савдо ташкилотлари ҳар ойнинг 10 санасигача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига сотиш учун олинган озиқ-овқат товарларининг миқдори (ҳажми), нархи ва қолдиғи кўрсатилган озиқ-овқат товарларининг сотилиши ҳолати тўғрисидаги маълумотни бериб боради.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


15. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Захираларни шакллантириш учун зарур

бўлган озиқ-овқат товарларининг

РЎЙХАТИ


1. Гўшт


2. Шакар


3. Ун


4. Крупа, шу жумладан гуруч


5. Макарон маҳсулотлари


6. Ўсимлик ёғи


7. Чой


8. Ҳайвон ёғи


9. Маргарин


10. Болалар парҳез таоми



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 209-модда.












































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск