ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Адлия вазирининг 29.05.2008 й. 118-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.05.2008 й. 1817-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2008 й.

N 1817




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.05.2008 й.

N 118-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

Давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2008 йил 8 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2008 йил 28 майдаги ҳулосага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон ва "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2008 йил 15 майдаги 1316/803-сон хатини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик темир йўл компанияси томонидан 1999 йил 2 ноябрда 151-В-сон билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 6 январда 867-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикасида норезидентларга эркин алмаштириладиган валютада халқаро йўловчи ташиш учун темир йўл чипталарини сотиш тартиби" Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақида мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик темир йўл компаниясига мазкур ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Хасанов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                 Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 210-модда.





































Время: 0.2110
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск