Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.05.2008 й. 1818-сон билан рўйхатга олинган 28.05.2008 й. Молия вазирлигининг 60-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 152-1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 29 майда 1818-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг

2008 йил 28 майдаги

60, 152-1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


2008 ва 2009 йилларда олий

таълим муассасаларига фоизсиз бюджет

ссудаларини ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик тафовутларни қоплаш учун 2008 ва 2009 йилларда олий таълим муассасаларига фоизсиз бюджет ссудаларини ажратиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фоизсиз бюджет ссудаларини (бундан кейинги ўринларда бюджет ссудалари деб юритилади) ажратиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан фақат иш ҳақи, ягона ижтимоий тўлов ва стипендиялар тўлаш бўйича харажатларни қоплаш учун ажратилади.


2. Олий таълим муассасаларига бюджет ссудалари ўз тизимида бўлган тегишли вазирлик ва идоранинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ёзма талабномаларига мувофиқ ажратилади.


3. Бюджет ссудаларининг манбаи бўлиб республика бюджети даромадларининг белгиланган режага нисбатан орттириб бажарилган қисми ҳисобланади.



II. БЮДЖЕТ ССУДАЛАРИНИ АЖРАТИШ

УЧУН ТАЛАБНОМАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Бюджет ссудаларини ажратиш учун талабномалар билан мурожаат қилиш учун асос бўлиб мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган харажатларни қоплаш учун олий таълим муассасаларининг улар томонидан тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳисобидан шаклланадиган бюджетдан ташқари маблағларининг етишмаслиги ёки мавжуд эмаслиги ҳисобланади.

Бюджет ссудасини ажратиш учун талабнома мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилади.


5. Бюджет ссудаси ажратиш тўғрисидаги ёзма талабномага тегишли олий таълим муассасасининг раҳбари, бош бухгалтери ва молия-режа бўлими бошлиғининг имзолари билан тасдиқланган бюджет ссудасига бўлган эҳтиёжнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари илова қилинади.

Бюджет ссудасига бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китоблари мазкур Низомнинг 2-иловасидаги келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилади.


6. Бюджет ссудаларини ажратиш тўғрисидаги талабномаларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджет ссудасини ажратиш учун зарур ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб етти иш куни ичида амалга оширилади. Мурожаатларни кўриб чиқишда олий таълим муассасаси бўйича 2008 ва 2009 йилларда кутилаётган бюджетдан ташқари маблағларнинг камомади ҳисобга олинади.

7. Зарурат туғилганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун қўшимча маълумот ва ҳисоб-китоблар сўралиши мумкин.


8. Бюджет ссудаси ажратилиши учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ хулоса расмийлаштирилади.

Ижобий хулосада ажратилиши таклиф этилаётган бюджет ссудасининг миқдори кўрсатилади.

Салбий хулосада бюджет ссудаси ажратилмаслигининг аниқ сабаблари ва асослари кўрсатилади.


9. Бюджет ссудаси ажратилиши рад этилганлиги ҳақида олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан салбий хулоса расмийлаштирилгандан сўнг рад этилишнинг аниқ сабаблари ва асослари кўрсатилган ёзма хабардор этилади.



III. БЮДЖЕТ ССУДАСИНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


10. Ижобий хулоса мавжудлигида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштириладиган олий таълим муассасасига бюджет ссудасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


11. Бюджет ссудаси ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг мутасадди молия вазири ўринбосари ва таркибида олий таълим муассасаси бўлган тегишли вазирлик ёки идоранинг раҳбари ўринбосари ҳамда олий таълим муассасасининг раҳбари имзолари билан тасдиқланадиган бюджет ссудасини ажратиш тўғрисида шартнома тузилади.


12. Бюджет ссудасини қайтариш муддатлари ссуда қайтарилишининг 2011 йилдан бошланишини назарда тутадиган ва бюджет ссудаси ажратилиши тўғрисидаги шартноманинг иловаси ҳисобланадиган қайтариш жадвалига мувофиқ белгиланади.


13. Ажратилган бюджет ссудаси суммаси олий таълим муассасаси ҳисобига тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджет ссудаси маблағларини ажратиш талабларига мувофиқ ҳар ой қисмларга бўлиб ўтказиб берилади.


14. Ажратилган бюджет ссудаси маблағлари олий таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи банкларда очиладиган талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисоб рақамига бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ўтказиб берилади.



IV. БЮДЖЕТ ССУДАСИНИНГ ҚАЙТАРИЛИШИ


15. Бюджет ссудасини қайтариш қатъий равишда бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартноманинг иловасида келтириладиган қайтариш жадвалида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.


16. Олий таълим муассасалари томонидан бюджет ссудалари ўз вақтида қайтарилмаганда қарздорликни ундириш олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бюджет ссудасини қайтариш муддатлари бузилганда ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида қайтарилмаган бюджет ссудаси суммасининг 0,05 фоизи миқдорида жарима солинади.



V. БЮДЖЕТ ССУДАЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ

МУДДАТЛАРИНИ УЗАЙТИРИШ


17. Бюджет ссудаларини қайтариш муддатини узайтириш олий таълим муассасасида ссудани қайтариш имкониятини инкор этувчи молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳолларда амалга оширилади. Бюджет ссудасини қайтариш муддатини узайтириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади. Бюджет ссудасини қайтариш муддатини узайтириш ҳақидаги билдирги олий таълим муассасаси томонидан берилади ва мазкур Низомнинг II-бўлимида ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Кўрсатилган билдирги бюджет ссудасини қайтариш муддати бошлангунга қадар камида икки ҳафта олдин киритилиши лозим.


18. Бюджет ссудасини қайтариш муддатини узайтириш мазкур Низомда бюджет ссудасини ажратиш учун белгиланган тартиб ва шартлар асосида расмийлаштирилади.

Бунда бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартномага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.


19. Бюджет ссудасини қайтариш муддати узайтирилганда қайтариш муддати узайтирилган бюджет ссудасидан фойдаланиш учун фоиз тўланиши назарда тутилмайди.



VI. БЮДЖЕТ ССУДАСИ ОЛУВЧИЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджет ссудасини ажратиш учун киритиладиган талабномаларнинг тўғрилиги ва асослантирилганлиги, шунингдек ажратилган бюджет ссудасини мақсадли сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилишига олий таълим муассасалари ҳамда таркибида ушбу муассасалар бўлган тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсий жавобгардир.


21. Ажратилган бюджет ссудаларидан мақсадсиз фойдаланилганлик фактлари аниқланганда тегишли олий таълим муассасалари, шунингдек таркибида ушбу муассасалар бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. Мақсадсиз фойдаланилган бюджет ссудаси маблағи муддатидан олдин ундириб олинади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ва олий таълим муассасалари бюджет ссудасини ажратиш даврида ҳамда унинг қайтарилиши муддати мобайнида белгиланган тартибда ҳар чоракда камида бир маротаба ажратилаётган бюджет ссудалари бўйича қарздорликнинг солиштирма далолатномаларини тузади.


23. Олий таълим муассасалари томонидан бюджет ссудаси маблағларини ўзлаштирилишини мониторинг қилиш зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети Бош бошқармасига бюджет ссудалари маблағларини ажратиш муддатлари ва миқдорларини аниқлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


24. Ажратилган бюджет ссудаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан текширишлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси томонидан тизимли равишда амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА

КЕЛИШИЛДИ


ТАСДИҚЛАЙМАН

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

қори турувчи вазирлик (идора)

Вазир ________ ____________________

(имзо) (Ф.И.О.)

М.Ў.

М. Ў.

Раҳбар ________ ____________________

(имзо) (Ф.И.О.)

20__ йил "___" ____________

20__ йил "___" ______________



______________________ тасарруфидаги олий таълим муассасаларининг иш ҳақи, ягона ижтимоий тўлов ва стипендия

       (вазирлик (идора) номи)

харажатларини қоплашга бюджет ссудаларини ажратиш учун

ТАЛАБНОМА

минг. сўм

Олий таълим муассасаси номи

Жами маблағ тақчиллиги: 2008 й. 1 январдан 30 сентябргача; 209 й. 1 январдан 31 августгача

шу жумладан

______________ (ой)

______________ (ой)

жами

шу жумладан

жами

шу жумладан

иш ҳақи

стипендия

ажратма

иш ҳақи

стипендия

ажратма

1.











2.

…..











Вазирлик (идора) бўйича ҳаммаси










Вазирлик (идора) бош ҳисобчи

___________________________  (Ф.И.О.)






                   (имзо)






Вазирлик (идора)нинг молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи

___________________________  (Ф.И.О.)






                   (имзо)






муҳр ўрни"










Жадвалнинг давоми



минг. сўм

шу жумладан

______________ (ой)

______________ (ой)

______________ (ой)

жами

шу жумладан

жами

шу жумладан

жами

шу жумладан

иш ҳақи

стипендия

ажратма

иш ҳақи

стипендия

ажратма

иш ҳақи

стипендия

ажратма














Низомга

2-ИЛОВА

Иш ҳақи, ягона ижтимоий тўлов ва стипендия харажатларини

қоплаш учун бюджет ссудасига талаб бўйича

ҲИСОБ-КИТОБ

___________________________________________________________________________________________________________

(олий таълим муассасаси номи)

минг. сўм

Кўрсаткичлар

Муассаса томонидан ҳисобланган

I.

ДАРОМАДЛАР, жами



шу жумладан:


1.1.

Тўлов-контракт маблағларининг 20__й. 1 январь ҳолатидаги қолдиғи (ҳисобот бўйича)


1.2.

20__ йил 1 март ҳолатига тушум (20__/20__ ўқув йили учун)*




20__ йил 1 январь ҳолатига кредитор қарздорлик

Жами харажатлар

шу жумладан ойлар бўйича

______ (сана) ҳолатига жами қарздорлик****

_______ (ой)

_______ (ой)

_______ (ой)

II.

ХАРАЖАТЛАР, ҳаммаси


х

х

х

х



касса харажатлари

х





х


ҳақиқий харажатлар

х





х


шу жумладан:

х

х

х

х

х

х

2.1.

Иш ҳақи


х

х

х

х



касса харажатлари

х





х


ҳақиқий харажатлар

х





х

2.2.

Стипендия


х

х

х

х



касса харажатлари

х





х


ҳақиқий харажатлар

х





х

2.3.

Ягона ижтимоий тўлов


х

х

х

х



касса харажатлари

х





х


ҳақиқий харажатлар

х





х

2.4.

4-гуруҳ харажатлари


х

х

х

х



касса харажатлари

х





х


ҳақиқий харажатлар

х





х

__________ (сана) ҳолатига ҳисоб-рақамдаги маблағ қолдиғи**

х


х

х

х

х

________ (сана) ҳолатига маблағларнинг етишмовчилиги (-), ортиқчалиги (+)***







*) даромадларга талабалар томонидан 20__/20__ ўқув йилда ўқитишнинг тўлиқ қийматини ўз вақтида тўламаганлик юзасидан тушиши кутилаётган маблағлар, шунингдек бошқа тушумлар ҳам киритилиши лозим.

**) жами даромад (айирув) жами касса.

***) жами даромад (айирув) жами ҳақиқий харажатлар (айирув) 20__ йил 1 январь ҳолатига кредитор қарздорлик.

****) касса (айирув) ҳақиқий харажатлар (айирув) 20__ йил 1 январь ҳолатига кредитор қарздорлик.

ОТМ Ректори







(имзо)

(Ф.И.О)




ОТМ бош ҳисобчиси







(имзо)

(Ф.И.О)




ОТМ молия-режа бўлими бошлиғи







(имзо)

(Ф.И.О)




муҳр ўрни"






"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 212-модда.
















































Время: 0.2271
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск