ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.05.2008 й. ПҚ-855-сон "ХХР Эксимбанки иштирокида "Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2008 й.

N ПҚ-855



ХХР ЭКСИМБАНКИ ИШТИРОКИДА

"ФАРҒОНА, МАРҒИЛОН ШАҲАРЛАРИ ВА

СУВ ЙЎЛИДАГИ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ

СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТУБДАН

ЯХШИЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Фарғона ва Андижон вилоятлари аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати (ХХР) томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларга тақдим этиладиган маблағлардан фойдаланиш билан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида танлов натижалари бўйича танланган "China National Chemical Engineering Group Corp." (XXP) корпорацияси билан минтақалараро сув қувурини "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан қуриш учун 44,98 млн. АҚШ долларига тенг шартнома имзоланган;

мазкур шартномани молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобидан ХХР Эксимбанкининг 20 йил муддатга берилган, шундан беш йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 44,97 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кредит маблағларини ҳамда Фарғона вилояти "Сувоқава" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Фарғона вилояти "Сувоқава" ДУК) маблағларини қайта молиялаш йўли билан амалга оширилади.

2. Белгилансинки:

"Ўзсувтаъминот" АЖ ҳамда Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи агентликлар ҳисобланади;

"Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича қарз олувчи ҳисобланади;

кредит бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар инвестиция даврида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ХХР Эксимбанки билан қарз битими ва ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаш бўйича Фарғона вилояти "Сувоқава" ДУК билан қарз битимини тузсин.

5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - тақдим этилган кафолат учун тўлов ундирилмаган ҳолда Фарғона вилояти "Сувоқава" ДУК мажбуриятлари бўйича кафолат беришга вакил этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарз битимида назарда тутилган шаклда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ХХР Эксимбанки қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминловчи маблағларни жамлаш ва қайтариш тўғрисида белгиланган тартибда Низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. ХХР Эксимбанки маблағлари ҳисобидан лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи ҳамда давлатнинг мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзсувтаъминот" АЖ талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишдаиштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзсувтаъминот" АЖ талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.

10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



































Время: 0.2129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск