Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2008 й. ПҚ-868-сон "2008/2009 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2008 й.

N ПҚ-868


2008/2009 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


"Ёшлар йили" Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳамда мамлакатнинг реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб этиладиган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотли мутахассисларни мақсадли ҳамда сифатли тайёрлаш, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётнинг таркибий қайта тузилиши истиқболларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб этиладиган профессионал кадрлар тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 1 апрелдаги Р-2961-сонли Фармойиши билан тузилган махсус Республика комиссияси томонидан:

реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг йўналишлари ҳамда аниқ мутахассисликлар бўйича тайёрланадиган олий ўқув юртлари битирувчиларига бўлган муайян талаб танқидий ўрганилган;

2012 йилгача бўлган даврда тармоқлар ва минтақалар доирасида бакалаврлар ва магистрлар сони ҳамда уларни тайёрлаш йўналишлари бўйича макроиқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётнинг таркибий қайта тузилиши юзасидан мўлжалланган истиқболларни ҳисобга олган ҳолда олий маълумотли мутахассисларга талаб белгиланган;

олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш амалга ошириладиган йўналишлар ва мутахассисликлар мувофиқлигини танқидий таҳлил қилиш, реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг уларга нисбатан потенциал талаби асосида олий ўқув юртлари мутахассисликлари рўйхатига ўзгартишлар киритиш бўйича аниқ таклифлар тайёрланган;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар, олий ўқув юртлари битирувчиларининг потенциал истеъмолчилари иштирокида олий маълумотли мутахассисларга бўлган талабни ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар асосида 2008/2009 ўқув йилига бакалавриат ва магистратура мутахассисларини тайёрлаш йўналишлари доирасида республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш квоталари бўйича таклифлар тайёрланган.


2. Республика комиссиясининг 2008/2009 ўқув йилида:

бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 58000 нафар, шу жумладан, 19945 нафар давлат грантлари ва 38055 нафар тўлов-контракт асосида уларни олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 1-иловага* мувофиқ тақсимлаш;

магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 5500 нафар, шу жумладан, 1510 нафар давлат грантлари ва 3990 нафар тўлов-контракт асосида уларни олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 2-иловага* мувофиқ тақсимлаш;

олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларга ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган педагог кадрлардан, шунингдек, болалар спорти мураббийларидан бакалаврлар тайёрлаш учун умумий қабул сони 5605 нафар, шу жумладан, 1265 нафар давлат грантлари ва 4340 нафар тўлов-контракт асосида уларни олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 3-иловага* мувофиқ тақсимлаш орқали белгилаш бўйича таклифи маъқуллансин.


3. 2008/2009 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш ва реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унинг зиммасига олий ўқув юрти битирувчиларининг реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб этилишини таҳлил қилиш асосида йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртига қабул қилиш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлаш вазифалари юклансин.

Давлат комиссиясига, тест синовлари натижаларидан келиб чиқиб, белгиланган умумий қабул квоталари доирасида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратураси қабул кўрсаткичларига зарур ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.


4. Олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли олий таълим муассасаларида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратура бўйича ўринлар квотасини таълим тилларига қараб тақсимлашга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

доимий асосда йўналишлар, мутахассисликлар ва аниқ касблар бўйича иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва соҳаларида, республика минтақалари доирасида олий ўқув юртлари битирувчиларига бўлган талаб бўйича мониторинг олиб борсин;

иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини олий маълумотли кадрлар билан таъминланишини ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда аниқланган олий таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрларга бўлган талабнинг эксперт баҳоланишини амалга оширсин;

иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларнинг олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрларга бўлган реал талаб асосида грант ва шартнома тўлови билан қабул қилиш бўйича квоталарни белгилаган ҳолда келаётган ўқув йилига бакалавр ва магистрларни қабул қилиш тизими параметрларини белгиласин;

ҳар йили 1 апрелгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат комиссиясига олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига бакалавр ва магистрларни қабул қилиш бўйича асосланган келишилган таклифларни кўриб чиқиш учун тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008/2009 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат, магистратура ҳамда махсус сиртқи бўлимларга белгиланган қабул квоталарини ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
































Время: 0.2188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск