Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2008 й. 129-сон "Зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2008 й.

N 129



ЗООВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ХУСУСИЙ

ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорини бажариш ва шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига ушбу соҳада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўли билан зооветеринария хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг иловага* мувофиқ туманлар (шаҳарлар) давлат ветеринария бўлимлари балансида бўлган зооветеринария шохобчалари биноларини хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, иловада кўрсатилган зооветеринария шохобчалари биноларини хусусийлаштириш ветеринария фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида, улар томонидан зооветеринария хизматлари кўрсатиш фаолияти камида 10 йил мобайнида сақланиши шарти билан ёпиқ кимошди савдоларида амалга оширилади.

Зооветеринария шохобчаларининг зооветеринария хизматлари кўрсатиш, шу жумладан, минтақанинг эпизоотик барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) давлат ветеринария бўлимларига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария бош бошқармаси билан биргаликда савдоларни ўтказишда кимошди савдоларини ташкил этиш тартибларига риоя қилинишини, шунингдек савдоларда иштирок этиш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг мувофиқлиги ва ишончлилиги устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 225-модда.






















































Время: 0.1857
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск