ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.06.2008 й. 132-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 июндаги

132-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика олимпия захиралари

теннис мактаби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби (кейинги ўринларда "РОЗТМ" деб юритилади) - интернатга эга бўлган мактабдан ташқари таълим муассасасидир. Юксак маҳоратли теннисчиларни тарбиялаш ва тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг спорт маҳоратини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларининг захирасини шакллантириш РОЗТМнинг асосий фаолияти ҳисобланади.

2. РОЗТМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. РОЗТМ юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, бурчакли штампга эга.


4. РОЗТМ тузилмаси спортнинг юқори ютуқлари замонавий талабларига мос бўлган малакали тренер-ўқитувчилар таркибини ва моддий-техник базани (ўз моддий-техника базасини ёки ижарага олинган моддий-техник базани), спорт захиралари тайёрлашнинг илмий-методик ва тиббий-биологик тизимини ўз ичига олади. РОЗТМ теннис бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини тайёрлашни, истиқболли спортчиларни танлашни ҳам таъминлайди ҳамда тажриба орттириш йўли билан тренер-ўқитувчи кадрлар малакасини ошириш ишларини ташкил этади.

5. РОЗТМ йиллик иш режасига, бутлаш режасига, спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига, мактабнинг асосий контингенти спортчиларининг сўровнома маълумотларига, буйруқлар дафтарига, машғулотлар жадвалига, спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига, тренер-ўқитувчилар ишини ҳисобга олиш дафтарларига ва РОЗТМ фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларга эга бўлади.

6. РОЗТМ иши теннис бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига тайёрланган номзодлар сони ҳамда ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва халқаро спорт мусобақаларида иштироки натижаларига кўра баҳоланади.


II. РОЗТМНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар РОЗТМнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

юксак маҳоратли теннисчилар тайёрлаш бўйича ўқув-тренировка жараёнини ташкил этиш учун зарур замонавий моддий-техник база ва малакали тренерлар таркибини барпо этиш;

зарурат бўлганда хорижий мутахассис-тренерларни жалб этган ҳолда теннис соҳасида энг янги илмий-методик тавсиялар асосида ўқув-тренировка жараёнини ташкил этиш;

теннисчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал сифатларини такомиллаштириш, шунингдек замонавий теннисни ривожлантиришнинг халқаро талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини тайёрлаш даражасини ошириш;

теннисчилар ва тренерлар таркибининг касб маҳоратини ошириш учун тажриба айирбошлаш бўйича хорижий теннис мактаблари, академиялар ва клублар билан ҳамкорликни ривожлантириш.


8. РОЗТМ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

теннис клублари ва спорт мактабларида олдиндан тайёргарликдан ўтган, теннис билан шуғулланиш учун зарур спорт лаёқатига эга бўлган ва юксак маҳоратли теннисчиларни тайёрлаш учун тегишли салоҳиятга эга бўлган истеъдодли йигит ва қизлар орасидан танлов асосида танлаб олиш;

РОЗТМда таълим олаётганларнинг республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш ҳамда республикада ва унинг ташқарисида ўқув-тренировка йиғинлари ўтказиш;

теннисчиларни тайёрлашнинг кенг халқаро тажрибасини ҳисобга оладиган юксак маҳоратли теннисчилар тайёрлашнинг махсус дастурларига ўқитиш;

теннисчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмалари ошишига, жисмоний сифатлари ривожланишига, шунингдек замонавий теннис талабларига мувофиқ теннис бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари, теннис клублари, болалар спорт мактабларини тайёрлаш даражасини оширишга кўмаклашиш;

турли даражалардаги спорт мусобақаларига хизмат кўрсатиш учун тренер-ўқитувчилар ва теннис бўйича спорт ҳакамларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

таълим жараёнини замонавий техник воситалардан фойдаланиш негизида теннис бўйича энг янги илмий-методик ахборот билан таъминлаш;

илғор илмий технологиялар ва методикаларни ишлаб чиқиш ва ўқув-тренировка жараёнига жорий этиш;

хорижий мамлакатларнинг етакчи мутахассисларини жалб этиш, шунингдек хорижий теннис клублари ва мактабларининг илғор иш тажрибасини ўрганиш учун мутахассисларни чет элга юбориш.



III. РОЗТМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. РОЗТМ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

теннисчилар тайёрлашнинг кенг халқаро тажрибасини ҳисобга оладиган юксак маҳоратли теннисчиларни тайёрлаш махсус дастурлари асосида мактабнинг ўқув режасини, йиллик календарь режани, ўқув жадвалини ва ўқув-тренировка машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиш;

спорт тайёргарлигининг ҳар бир босқичида ўқувчиларни якка тартибда ўқитишнинг қанча вақт давом этишини белгилаш ҳамда тайёрлаш даври ва босқичига қараб ўқув гуруҳлари сони ва уларнинг тўлдирилишини, ўқув-тренировка ишларининг ҳафталик режимини белгилаш;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган таълим ва тарбия шакли, воситалари ва усулларини танлаш;

РОЗТМда ўқиганликни ва уни тамомлаганликни тасдиқлайдиган сертификат бериш. Сертификат қатъий ҳисобот бериладиган бланка ҳисобланади, у белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланиши керак;

ўзининг ихтисосига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатиш ва шартномавий ишларни бажариш;

белгиланган тартибда ташкил этилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга лавозим маошлари ва ставкаларни белгилаш;

ходимларнинг иш самарадорлиги ва сифатидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (моддий рағбатлантириш фонди) доирасида уларни мукофотлаш тартиби ва миқдорини белгилаш;

ходимларга спортдаги ва ишдаги бошқа ютуқлари, ўтказилган тадбирларнинг юксак сифати учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қўшимча устамалар белгилаш. Устамалар миқдори амалга оширилган чора-тадбирлар, бажариладиган ишлар (кўрсатилган хизматлар) сифатини оширишга, даромадлар ўсишига ҳар бир ходимнинг қўшган шахсий ҳиссасига боғлиқ равишда белгиланади. Иш сифати ёмонлашган, гуруҳларни тўлдириш пасайган ва бошқа кўрсаткичлар ёмонлашган, ўқув режалари ва дастурлар бажарилмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган устамалар камайтирилади ёхуд тўлиқ бекор қилинади.


10. РОЗТМ қуйидагиларга мажбур:

таълим беришнинг техник воситаларини кенг қўллаган ҳолда машқларни бажаришнинг замонавий методикалари асосида ўқув-тренировка жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш;

ҳам республика ҳудудида, ҳам етакчи хорижий спорт клубларида ўқув-тренировка машғулотлари ва йиғинларини ташкил этиш, республика ва халқаро мусобақаларда, ўйинли учрашувларда, тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларида қатнашиш, тиббий, биологик текшириш, педагогик тест синови ва назарий машғулотлар ўтказиш;

РОЗТМ ўқувчиларининг 4 марта овқатланишини, уларнинг истиқомат қилишини, уларга спорт кийими ва инвентарь берилишини таъминлаш;

халқаро турнирлар, Олимпия ва Осиё ўйинлари, республика спорт мусобақалари ва ўйинли учрашувларга умумий ва махсус тайёргарлик бўйича ўқув-тренировка йиғинлари режимида ишлаш;

спорт маҳоратининг мақбул шарт-шароитларда, машқ туркумининг муайян даврларида такомиллаштирилишини таъминлаш;

ўқув-тренировка йиғинлари ва спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда ўқувчиларни овқат, турар жой, сарф-харажатларнинг белгиланган нормалари бўйича фармакология, тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш;

мактаб директори томонидан тасдиқланган режа бўйича ўқув-тренировка машғулотлари жараёнида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар олиб бориш.


11. РОЗТМ:

ўқув-тренировка жараёни ташкил этилишининг қўлланиладиган шакллари, усуллари ва воситалари ўқувчиларнинг ёш билан боғлиқ психофизик хусусиятлари, майллари, қобилиятларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;

ўқувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши;

ўзига юкланган вазифалар зарур тарзда ва самарали бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



IV. СПОРТЧИЛАР, УЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Республика олимпия захиралари теннис мактабига, қоидага кўра, 11-12 ёшдаги (умумтаълим мактабида ўқиётган ёки 5-синфига ўтаётган) спортчилар қабул қилинади. Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқиш муддати 5 йилни ташкил этади. Ҳар йили Республика олимпия захиралари теннис мактабига 12 ўқувчи қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти - 60 киши.

13. Айрим ҳолларда юксак спорт натижаларига эга бўлган 11 ёшдан кичик ўқувчилар қабул қилиниши мумкин.

14. РОЗТМ спортчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

яқин-атрофдаги умумтаълим муассасаларида ўқиш;

4 марта овқат билан бепул таъминланиш;

РОЗТМ томонидан белгиланган тартибда РОЗТМнинг моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ётоқхонада яшаш;

бошқа таълим муассасасига ўтиш.


15. РОЗТМ спортчилари қуйидагиларга мажбур:

ўз спорт маҳоратини такомиллаштириш ва ошириш;

мунтазам равишда спортчи кундалигини юритиш;

РОЗТМнинг тренерлар кенгаши томонидан тасдиқланган тест синови ва асосий спорт мусобақаларида қатнашиш.


V. ЎҚУВ-ТРЕНИРОВКА ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


16. РОЗТМ ўқув-тренировка жараёни мактаб директори томонидан тасдиқланган ўқув режаси бўйича амалга оширилади.


17. Ўқув-тренировка йиғинлари, гуруҳли ўқув-тренировка ва назарий машғулотлар, республика ва халқаро спорт мусобақаларида, ўйинли учрашувларда қатнашиш, тиклаш, профилактик ва соғломлаштириш тадбирларини, тиббий-биологик текширишни, педагогик тест синовини амалга ошириш, ўқув фильмларини, кинодастурлар ва спорт мусобақаларини томоша қилиш РОЗТМ ўқув-тренировка жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.

РОЗТМ ўқув режасига мувофиқ ўқув, ўқув-тренировка ва тарбиявий ишлар шакллари ва усулларини, машғулотларнинг бошланиши, таътилларни ўтказиш ва якуний аттестация муддатларини белгилайди.


18. Тарбияланувчиларнинг режали спорт тайёргарлигини таъминлаш мақсадида ўқув-машқ жараёни Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади, унинг асосида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси тузилади ва ушбу тадбирларда РОЗТМ тарбияланувчиларининг иштироки таъминланади.

19. РОЗТМ ўқувчилари ўқиш даврида ўқув-тренировка йиғинларига жўнаб кетганларида умумтаълим фанларига ўқитиш яқин-атрофда жойлашган умумтаълим мактаблари негизида ташкил этилади. Бундай ўқишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлмаган тақдирда ўқувчилар йиғинларда бўлишнинг бутун даврида ўзлари ўқиётган умумтаълим мактабларида ўқитувчилардан якка тартибда топшириқлар оладилар, қайтганларидан кейин эса дастурларнинг тегишли бўлимлари бўйича синовлар топширадилар.


20. Ўқув-тренировка йиғинларида ўқитиш жараёни РОЗТМнинг тренер-ўқитувчилари томонидан ўз теннисчилари билан РОЗТМга ўқишга келган шахсий тренерлар билан биргаликда амалга оширилади.


21. Ўқув-тренировка жараёни ўқитишнинг техник воситалари ва тиклаш тадбирлари кенг қўлланилган, кун режими оқилона ташкил этилган ҳолда машқ қилишнинг замонавий методикаси асосида амалга оширилади.


22. Ўқув-тренировка йиғинларининг вазифалари тренерлар кенгаши томонидан белгиланади ва машқ қилиш туркумининг муайян даврларида спорт маҳорати мақбул шароитларда такомиллаштирилишини таъминлаши керак.



VI. ВРАЧ НАЗОРАТИ


23. РОЗТМ спортчилари РОЗТМ ва Республика даволаш-жисмоний тарбия диспансери тиббиёт ходимларининг доимий кузатуви остида бўладилар.


24. РОЗТМда илмий-методик таъминлаш тиббиёт ташкилотлари ва илмий ташкилотлардан жалб этиладиган комплекс илмий гуруҳ томонидан амалга оширилади.



VII. РОЗТМ РАҲБАРИЯТИ, МАЪМУРИЙ

ХОДИМЛАР, ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


25. РОЗТМнинг бутун фаолиятига бевосита раҳбарликни Ўзбекистон Теннис федерациясининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тайинланадиган РОЗТМ директори амалга оширади.

РОЗТМ директори лавозимига олий жисмоний тарбия маълумотига ва камида 5 йил ташкилий иш тажрибасига эга бўлган шахслар тайинланади.


26. РОЗТМ директори:

РОЗТМ номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ифодалайди;

белгиланган тартибда РОЗТМнинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

РОЗТМнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда ўқув юртига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

РОЗТМнинг барча ходимлари учун мажбур бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Ички тартиб-қоидаларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


27. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари РОЗТМ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари олий жисмоний тарбия маълумотига ва камида 3 йиллик тренер-ўқитувчи иш тажрибасига эга бўлиши керак. Директор ўринбосари ўқув-тренировка жараёни ташкил этилиши, спортчилар танланиши ва РОЗТМ бутланиши, йўриқчи-методистлар иши ташкил этилиши учун жавоб беради, ўқув-тренировка машғулотлари ўтказилиши ва спортчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши устидан методик назоратни амалга оширади, тренер-ўқитувчиларнинг малакасини оширишга оид материалларни тайёрлайди.


28. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари РОЗТМ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ҳамда маъмурий-хўжалик фаолияти иш тажрибасига эга бўлиши керак. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ўқув-тренировка жараёни учун моддий-техник шарт-шароитлар яратилиши, мактабнинг мол-мулки ва инвентари сақланиши, бинолар ва хоналардан фойдаланиш, уларни зарур санитария ҳолатида сақлаш, транспорт таъминоти ва ундан фойдаланиш учун жавоб беради. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари спорт иншоотларидан тўғри фойдаланишни, улар профилактикасини амалга оширишни, уларнинг жорий таъмирланишини назорат қилиши, спорт снарядлари ва инвентари соз ҳолатда бўлишини кузатиб бориши шарт.


29. Катта йўриқчи-методист ва йўриқчи методист лавозимига олий ёки ўрта махсус жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган шахслар тайинланадилар.

Йўриқчи-методист методик ишларни амалга оширади, тиббиёт ходимлари ва комплекс илмий гуруҳлар ишини мувофиқлаштиради, тренерларнинг иш тажрибасини умумлаштиради.


30. Директорлар, директор ўринбосарлари, катта йўриқчи-методистлар ва йўриқчи методистларга уларнинг асосий лавозими бўйича иш вақти мобайнида белгиланган нормативларга мувофиқ спорт бўйича тренер-ўқитувчиларнинг ставкалари ҳисоб-китобидан келиб чиқиб ҳақ тўланган ҳолда ўз мактабида ўқув машғулотлари олиб боришга рухсат берилади. Бунда кўрсатиб ўтилган иш учун иш ҳақи спорт бўйича тренер-ўқитувчи 0,5 ставкасидан ортиқ бўлмаслиги керак.


31. РОЗТМда таркиби директор томонидан тасдиқланган тренерлар кенгаши ташкил этилади.

Тренерлар кенгаши методик ишларни амалга оширади, халқаро турнирларга бориш учун спорт терма жамоаларини шакллантиради, ҳар хил турнирлар тамом бўлгандан кейин якунлар чиқаради ва ўзини энг юқори даражада кўрсатган спортчиларни рағбатлантириш учун тавсия қилади.

32. РОЗТМда тренер-ўқитувчилар ишини назорат қиладиган, ўқув-тренировка жараёни ташкил этилиши, бўлинмалар бутланиши, ўқув иши режалаштирилиши ва ҳисобга олиниши, назорат тест синовлари ўтказилиши, бўлинмаларнинг тренерлар кенгашлари ўтказилиши, тренер-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари ташкил этилиши устидан назоратни амалга оширадиган катта тренер-ўқитувчилар тайинланади, улар қўшма машғулотлар ва йиғинларни ташкил этиш вақтида ўқув-тренировка жараёни ўтказилишида қатнашадилар.


33. Тренер-ўқитувчилар таркиби биринчи ва олий малака тоифасига эга бўлган мутахассислардан бутланади.

Тренер-ўқитувчи ўз гуруҳининг ҳар бир спортчиси учун тайёргарликнинг якка тартибдаги режаларини ишлаб чиқади, уларга мувофиқ ўқув-тренировка ишлари ва тарбиявий ишларни олиб боради, умумий, махсус жисмоний, техник тайёргарлик бўйича спортчиларни тест синовдан ўтказиш натижалари, спортчилар томонидан машқ юкламалари бажарилиши, санитария-гигиена нормаларига ва машғулотлар ўтказиладиган жойларга нисбатан қўйиладиган талабларга риоя қилинишининг мунтазам ҳисобини юритади.

Спорт бўйича тренер-ўқитувчи мунтазам равишда ўз малакасини ошириб боради, методик семинарларда қатнашади.

Тренер-ўқитувчи ўқув-тренировка машғулотларида, йиғинлар ва спорт мусобақаларида спортчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, спортчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун жавоб беради.

Йўл қўйилган қоида бузишлар учун тренер-ўқитувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



VIII. МОЛИЯЛАШТИРИШ,

МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ, ҲИСОБОТ


34. РОЗТМ фаолиятини молиялаштириш:

ўқувчиларнинг бадаллари;

ҳомийларнинг маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

бюджетдан ташқари маблағлар;

хўжалик фаолиятидан, пулли хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


35. РОЗТМни молиялаштириш учун ҳисоб-китоб бирлиги сифатида ўртача йиллик контингент - 1 нафар спортчи кўрсаткичи қўлланилади.


36. РОЗТМни молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


37. РОЗТМ амалдаги шаклларга мувофиқ белгиланган тартибда молиявий ва хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига тақдим этади.


IX. РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ ТЕННИС

МАКТАБИНИНГ ХАЛҚАРО ФАОЛИЯТИ


38. Республика олимпия захиралари теннис мактаби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар орқали халқаро спорт мусобақаларида қатнашиш, чет элларда ўқув-тренировка йиғинлари ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқига эга.

39. Республика олимпия захиралари теннис мактаби тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, спорт мусобақалари, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида ўқувчилар ва тренер-ўқитувчиларни чет элларга юбориш учун танлаб олади.

40. Республика олимпия захиралари теннис мактаби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Теннис федерацияси орқали тажриба алмашиш, тажриба орттириш ва спорт мусобақаларида қатнашиш учун хорижий делегацияларни қабул қилади.

41. Республика олимпия захиралари теннис мактаби мавжуд халқаро алоқалардан фойдаланган ҳолда хорижий спорт муассасалари ва ташкилотлари билан мактабнинг педагог ходимлари ва спортчиларини айирбошлаш, биргаликда тадбирлар, байрамлар, кўриклар, йиғинлар, семинарлар ва шу кабилар ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда битимлар тузиш ҳуқуқига эга.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 226-модда.



















































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск