ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.06.2008 й. 132-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 июндаги

132-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика олимпия захиралари теннис

мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб

олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Теннис федерацияси ўқувчиларни танлов асосида сифатли танлаб олишга эришиш мақсадида қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин оммавий ахборот воситаларида танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида эълон беради, шунингдек бошқа методлардан фойдаланади.


II. ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ


3. Республика олимпия захиралари теннис мактабига ўқувчиларни синаб кўриш ва танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади. Қабул комиссиясининг раиси ва котиби ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олиш, расмийлаштириш, сақлаш учун масъул ҳисобланадилар.

4. Комиссия раиси тажрибали, малакали тренерлар орасидан тайинланади. Республика олимпия захиралари теннис мактаби директори ҳам комиссия раиси этиб тайинланиши мумкин. Ўқув юрти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, Теннис федерацияси, Ўзбекистон теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилиши мумкин.


5. Қабул комиссиясига қуйидаги вазифалар юкланади:

Ўқувчилар, ота-оналар, жамоатчилик ўртасида Республика олимпия захиралари теннис мактаби фаолияти, унга қабул қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;

танлов ўтказилгунга қадар ўқувчилар ва ота-оналар учун мутахассислар консультацияларини ташкил этиш;

танлов асосида танлаб олишни ўтказиш, ўқувчилар қабул қилиш якунларини таҳлил қилиш, умумлаштириш. Қабул комиссияси протоколини котиб расмийлаштиради ва раис тасдиқлайди.



III. ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. Қабул комиссиясига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

болани Республика олимпия захиралари теннис мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (унинг асл нусхаси ҳужжатларни қабул комиссияси томонидан қабул қилиш вақтида тақдим этилади);

086/у шаклидаги тиббий маълумотнома;

ўқувчининг 3/4 ёки 4/6 ҳажмдаги 6 та фотосурати;

ўқиган мактабидан берилган ўзлаштириш табели;

ўқувчининг узлуксиз психологик-педагогик текширув дафтари ёки мактаб психологи ва синф раҳбари томонидан тасдиқланган тавсифнома.


7. Республика олимпия захиралари теннис мактабига ҳужжатларни қабул қилиш қабул комиссияси томонидан танлов синовлари бошланишидан бир ҳафта олдин ўтказилади.



IV. ТАНЛОВ АСОСИДА ТАНЛАБ ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ


8. Республика олимпия захиралари теннис мактабига қабул қилиш қабул комиссиясининг қатъий назорати остида амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Теннис федерацияси билан биргаликда Республика олимпия захиралари теннис мактаби томонидан ишлаб чиқилган ўқувчиларни қабул қилиш вақтида ўтказиладиган синовлар шаклларини: суҳбатлар, тест синовлари, ёзма ишлар, синов материалларини ҳамда ушбу синовларни (ҳар қайси йўналиш бўйича) ўтказувчи комиссиялар таркибини, синовни ўтказиш муддатлари аниқ кўрсатилган ҳолдаги жадвални тасдиқлайди.

10. Республика олимпия захиралари теннис мактабида танлов-тест синовлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ 5 - 15 август оралиғида ўтказилади.


11. Тест-имтиҳон синовлари якунлари 20 августгача ўқувчиларга, ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга эълон қилиниши керак. Танлов синовларидан ўтолмаганларга ҳужжатлар улар ўқиган мактаб манзилига қайтарилади.


12. Танлов-тест синовлари ушбу муассасада ўқитиладиган тилда, Умумтаълим предметлари бўйича умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари асосида ўтказилади.


13. Ўқишга кирувчиларнинг билимлари 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Танлаб олиш қабул режасига мувофиқ фақат энг кўп балл олган талабгорлар орасидан амалга оширилади.

Қабул қилиш режаси бажарилмай қолган ҳолларда бўш ўринларга қўшимча танлов ўтказилиши мумкин.


14. Талабгорларнинг баллари тенг бўлиб қолган ҳолларда қўшимча суҳбатлашувлар ўтказилади.


15. Танловдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар Республика олимпия захиралари теннис мактабига қабул комиссияси протоколи асосида директор буйруғи билан қабул қилинади.



V. ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИШ ТАРТИБИ


16. Умумтаълим предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларини бажармаган ҳамда ихтисослик бўйича йил мобайнида назорат тест синовларидан ўтмаган ва ички тартиб-қоидаларни бузган ўқувчилар Республика олимпия захиралари теннис мактаби тарбияланувчилари қаторидан четлаштирилади ва ўқишни давом эттириши учун яшаш жойидаги умумтаълим мактабларига жўнатилади.


17. Соғлиғининг ҳолатига кўра Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқишни давом эттиролмайдиган ўқувчилар тегишли тиббиёт муассасаларининг хулосаси асосида яшаш жойидаги умумтаълим мактабларига ўтказилади.


18. Республика олимпия захиралари теннис мактаби ўқувчиларини бошқа ўқув юртларига ўтказиш директор буйруғи билан расмийлаштирилади. Ўтказишлар фақат ўқув чораги ёки ярим йиллиги тугагандан кейин амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 226-модда.


















































Время: 0.1542
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск