Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисида Низом (АВ томонидан 18.06.2008 й. 1827-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 11.06.2008 й. 61-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 18 июнда 1827-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2008 йил 11 июндаги

61-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Суғурталовчининг (суғурта брокерининг)

раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган

малака талаблари тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.

Мазкур Низом суғурталовчиларнинг (суғурта брокерларининг) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан тайинланадиган раҳбарларига татбиқ этилмайди.



I. УМУМИЙ ШАРТЛАР


1. Мазкур Низом мақсадларида қўлланиладиган асосий тушунчалар:

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари - қонунчилик ва суғурталовчининг (суғурта брокерининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (суғурта брокерининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс;

суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бош бухгалтери - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини ташкиллаштиришни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс.


2. Суғурталовчиларнинг (суғурта брокерларининг) раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар (бундан буён матнда номзодлар деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда тайинланади (сайланади).


3. Суғурталовчи (суғурта брокери) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) номзодларнинг мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келишини тасдиқловчи ҳужжатларни улар суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари ва бош бухгалтери лавозимларига тайинланишидан (сайланишидан) аввал тақдим этишга мажбур.



II. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


4. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;

б) суғурта соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши (суғурта агенти сифатидаги, шунингдек, ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди).


5. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бош бухгалтери қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга эга бўлиши;

б) бухгалтер сифатида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши, шундан суғурта соҳасида бухгалтер сифатида бир йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши.


6. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари (бош бухгалтери) этиб, раҳбар (бош бухгалтер) томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки суд томонидан уни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтгача бир йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари (бош бухгалтери) бўлиб ҳисобланган шахс тайинланиши (сайланиши) мумкин эмас.



III. НОМЗОДЛАРНИНГ МАЛАКА

ТАЛАБЛАРИГА МОС КЕЛИШИНИ

ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


7. Суғурталовчи (суғурта брокери) Молия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ келтирилган шакл бўйича тўлдирилган анкета;

б) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси ёки олий маълумот тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг эквивалентлигини тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органи гувоҳномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси (хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган олий маълумот мавжуд бўлган тақдирда);

в) меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган нусхаси. Ўриндошлик бўйича меҳнат стажи мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда меҳнат дафтарчасида қайд қилинган бўлиши лозим.

Кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим қилинади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


8. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) 3 кунлик муддатда ёзма равишда хабар беради.


9. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келмаган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) мос келмаганлик сабабларини кўрсатган ҳолда 3 кунлик муддатда ёзма равишда хабар беради.


10. Суғурталовчи (суғурта брокери) мазкур Низом талабларини бузган тақдирда, суғурталовчига (суғурта брокерига) қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.


11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.





Низомга

ИЛОВА


_________________________________________________________

(суғурталовчининг (суғурта брокерининг) номи


_________________________________________________________

(лавозимнинг тўлиқ номи))


лавозимига тавсия этилаётган номзод

тўғрисида маълумотлар

АНКЕТАСИ



Биринчи қисм. Анкетани тўлдириш қоидалари


Анкета номзоднинг ўз қўли билан, тушунарли дастхатда, сиёҳ ёки қора, кўк, бинафша рангли пастали шарикли ручкада тўлдирилиши лозим. Барча саналар араб рақамларида келтирилиши шарт.

Анкетанинг барча саволларига тўлиқ ва аниқ жавоблар берилиши, ҳамда анкетанинг бирор қисми тўлдирилмасдан қолмаслиги шарт. Ҳатто битта тўлдирилмай қолган қисмининг мавжудлиги, бутун анкетанинг тўлиқ тўлдирилмаганлигини англатади ва у суғурталовчига (суғурта брокерига) қайтарилади. Зарур бўлган тақдирда, тўлиқ маълумот келтириш учун анкетага қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин.


Иккинчи қисм. Анкета


1. Анкета тўлдирувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар

Код

Саволлар

Жавоблар

1.

Фамилияси


2.

Исми


3.

Отасининг исми


4.

Аввалги фамилияси (агар фамилия ўзгарган бўлса)


5.

Туғилган йили


6.

Туғилган жойи


7.

Паспорт рақами ва серияси, қачон ва ким томонидан берилган


8.

Уй манзили (паспортда рўйхатга олингани бўйича)


9.

Уй манзили (яшаш жойи бўйича)


10.

Телефон рақамлари (уй, иш, уяли алоқа)


2. Охирги 10 йил мобайнида иш билан

таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар

(маълумотлар ҳар бир ташкилот (корхона) бўйича алоҳида келтирилади)

11.

Ташкилот (корхона) номи


12.

Ташкилотнинг (корхонанинг) анкета тўлдирувчига маълум бўлган охирги манзили


13.

Лавозим (лавозимлар)


14.

Иш даври

"____" ________ йилдан

"____" ________ йилгача

15.

Иш билан таъминланганлик тавсифи (керагини белгиланг)

а) меҳнат шартномаси бўйича;

б) якка тартибдаги тадбиркор;

в) ишламаган.

"б" ва "в" бандлари бўйича батафсил маълумот келтиринг


3. Маълумоти тўғрисидаги маълумотлар

(фақат олий таълим муассасаларидаги таълим кўрсатилади,

ҳар бир муассаса бўйича алоҳида)

16.

Олий таълим муассасасининг номи


17.

Ушбу муассасанинг анкета тўлдирувчига маълум бўлган охирги манзили


18.

Таълим шакли (керагини белгиланг)

а) кундузги;

б) сиртқи;

в) кечки.

19.

Кирган сана


20.

Ўқишни якунлаган сана


21.

Олган даражаси


22.

Олган мутахассислиги


23.

Таълим муассасасида ўқишни якунлаганлиги тўғрисидаги диплом ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами

Серияси _____________

Рақами ______________

24.

Агар анкета тўлдирувчи ушбу муассасада ўқишни якунламаган бўлса, сабабини кўрсатинг


4. Қўшимча маълумотлар

25.

Анкета тўлдирувчи у томонидан амалга оширилган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни мажбурий тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилишига олиб келганлиги бўйича маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда, банкрот деб топилган ёки суд томонидан уни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтгача бир йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари (бош бухгалтери) бўлиб ҳисобланганми (керагини белгиланг).

а) йўқ;


б) ҳа.

"б" жавоби белгиланган тақдирда, ташкилот номи ва анкета тўлдирувчининг лавозимини кўрсатинг



Мен:

- ушбу анкетада келтирилган маълумотлар ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини;

- ушбу анкетани тўлдириш қоидалари билан танишганлигимни тасдиқлайман.

Анкета тўлдирувчининг тўлиқ

фамилияси, исми, отасининг исми

Анкета тўлдирувчининг имзоси

Имзо санаси

Анкета тўлдирувчи менинг ҳузуримда анкетанининг ҳар бир варағини ўз қўли билан имзолаганлигини тасдиқлайман.

Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) масъул ходимининг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми

Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) масъул ходимининг имзоси


Имзо санаси

М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 241-модда.































Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск