Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 18.06.2008 й. 1828-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 06.05.2008 й. 48-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 18 июнда 1828-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2008 йил 6 майдаги

48-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Бюджет ташкилотлари даромадлари ва

харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 414-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлар тўплами., 1999 й., 9-сон, 51-модда) асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (бундан кейинги ўринларда бюджет ташкилоти деб юритилади) даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом билан бюджет ташкилотларининг қуйидаги даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши тартибга солинади:

бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича;

тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича;

таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар бўйича;

бошқа махсус маблағлар бўйича.


2. Юридик шахс мақомини олган бюджет ташкилотлари банкларда (Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида) белгиланган тартибда қуйидаги ҳисобварақларни (шахсий ҳисобварақларни) очадилар:

а) банкларда:

бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали хизмат кўрсатилмаётган бюджет ташкилотлари учун);

бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳисобварақлар.

б) Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш Қоидаларида (2007 йил 5 декабрь, рўйхат рақами 1746 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 495-модда) кўрсатилган Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида Давлат бюджетининг харажатлар таснифи бўлимлари, боблари ва параграфлари бўйича шахсий ҳисобварақлар (республика ва ҳудудий ғазна ҳисобварақлари орқали хизмат кўрсатилаётган бюджет ташкилотлари учун).


3. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидаги йил охирига ишлатилмай қолган қолдиқ маблағлари кейинги йилга ўтказилади.


4. Бюджет ташкилотининг негизида янги бюджет ташкилоти ташкил қилинса, у ҳолда бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар янги ташкил этилган бюджет ташкилотининг тегишли ҳисобварақларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


5. Тугатилган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.



II БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА

САРФЛАНИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


§-1. Бюджет ташкилотини ривожлантириш

жамғармаси маблағларининг шаклланиш

манбалари ва сарфланиш йўналишлари


6. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси:

Ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича - режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно);

Ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари бўйича - ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган ҳисобварақларидаги тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмалар бўйича харажатларни тўлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно);

бюджет ташкилотлари фаолияти турига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;

бюджет ташкилоти балансида бўлган давлат мулкини ижарага беришдан қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган маблағларнинг бир қисми;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади.


7. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари фақат:

биринчи даражада тўланадиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;

бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;

ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.


8. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг жорий молиявий йил охирига мавжуд қолдиқ маблағлари ўз мақсадли йўналишини йўқотмайди ва келгуси йилда бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига қайта тақсимланмайди.


9. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги пул маблағларининг ҳаракати бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби 381-сонли шаклдаги жамғарма қайдномасида (3-мемориал ордерда) ва (ёки) 292-шакл "Жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточка)"да юритилади.



§-2. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш

жамғармаси ҳисобварағига тежалган бюджет

маблағлари ўтказилишининг бухгалтерия ҳисоби


10. Бюджет ташкилотлари ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида тежалган бюджет маблағларини Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказадилар.

Бунда қуйидаги маблағлар тежаб қолинган деб ҳисобланмайди ва Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилмайди:

ҳисобот чораги охирги ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақини тўлашга молиялаштирилган маблағлар, депонентлаштирилган иш ҳақи ва стипендиялар, маблағ билан тўлиқ таъминланмаганлик (тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлик) ёки бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағида маблағларнинг етишмаслиги сабабли олиб бўлинмаган нафақалар натижасида бўшаб қолган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган "Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби"нинг 4-банди билан ўрнатилган ҳисобланган, лекин иккинчи гуруҳ "Иш берувчининг ажратмалари" харажатлари бўйича ўтказилмаган харажатлар натижасида бўшаб қолган маблағлар;

бюджет ташкилотининг тармоқлари, штатлари ва контингентига оид режаларнинг бажарилмаганлиги ёки белгиланган муддатларга нисбатан кечроқ бажарилиши, янги муассасаларнинг очилишини ёки мавжудларининг кенгайтирилишини кечроқ амалга оширилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар;

бюджет ташкилотининг функциясини тўхтатилиши (вақтинчалик тўхтатилиши) натижасида бўшаб қолган маблағлар;

бюджет ташкилоти учун тасдиқланган нормативдан ортиқча штат бирликларининг белгиланиши натижасида бўшаб қолган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг қабул қилинган айрим қарорларига мувофиқ бўшаб қолган маблағлар.


11. Ғазначилик хизматига ўтказилмаган бюджет ташкилотлари бўйича - режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар қолдиғини ўтказишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

114 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ дебети;

090 "Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити ёки 100 "Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити.


12. Ғазначилик хизматига ўтказилган бюджет ташкилотлари бўйича - ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида бюджет ташкилотларининг Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларидаги тежаб қолинган маблағлар қолдиғини ўтказишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

114 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ дебети;

237 "Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга амалга оширилган тўловлар" субҳисобварақ кредити.



§-3. Товарлар (ишлар, хизматлар)

ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган

даромадларнинг бухгалтерия ҳисоби


13. Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилиши "Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тартиби"га (2000 йил 25 январь, рўйхат рақами 880 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2000 й., 2-сон) мувофиқ тартибга солинади.


14. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади:

а) маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ бевосита ва билвосита моддий харажатлар амалга оширилганда:

08 "Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;

04 "Асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, илмий-тадқиқот ишлари учун материаллар ҳамда ишлаб чиқарилган буюмлар ва маҳсулотлар" ҳисобварақ кредити бўйича;

06 "Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари" ва бошқа ҳисобварақларнинг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича.

б) келгуси ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндиларнинг қийматига:

04 "Асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, илмий-тадқиқот ишлари учун материаллар ҳамда ишлаб чиқарилган буюмлар ва маҳсулотлар" ҳисобварақ дебети бўйича;

06 "Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари" ва бошқа тегишли ҳисобварақларнинг субҳисобварағи дебети бўйича;

08 "Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар" ҳисобварақнинг тегишли субҳисобварағи кредити бўйича.

в) меҳнат ҳақи бўйича бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари амалга оширилганда:

08 "Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;

180 "Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоблашувлар" субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича.

г) иш ҳақидан олинган ҳисобланган ажратмалар суммаларига:

08 "Ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;

175 "Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар" субҳисобварағининг кредити бўйича.

д) бошқа бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари (ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган коммунал хизматлар харажатлари, алоқа хизмати харажатлари ва бошқа харажатлар) суммаларига:

08 "Ишлаб чиқаришга ва бошқа мақсадларга қилинадиган харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича.


15. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар)нинг таннархига киритилмаган, лекин фойдани ҳисоблашда ҳисобга олинадиган харажатлар (давр харажатлари) суммасига:

410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварағи дебети бўйича;

160 "Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлган хизмат сафари харажатлари суммасига) бўйича ёки;

064 "Ёнилғи, ёқилғи-мойлаш материаллари" субҳисобварағи (сотиш жараёни билан боғлиқ бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари харажатлари суммасига) ва маҳсулот сотиш ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш харажатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити.


16. Бюджет ташкилоти билан харидор (буюртмачи) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ олдиндан келиб тушган аванс суммасига:

114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи дебети бўйича;

155 "Аванс тўловлари бўйича харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити бўйича.


17. Ишлаб чиқарилган маҳсулот унинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинганда:

045 "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари буюмлари" субҳисобварағи дебети ёки

046 "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари" субҳисобварағи дебети бўйича;

08 "Ишлаб чиқаришга ва бошқа мақсадларга қилинадиган харажатлар" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича.


18. Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) шартномада кўрсатилган сотиш қиймати бўйича юклаб жўнатилганда (топширилганда):

157 "Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи дебети бўйича;

28 "Маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича.


19. Товарларни етказиб бериш (иш бажариш ва хизмат кўрсатиш)да илгари олинган аванс суммасига:

155 "Аванс тўловларига доир харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи дебети бўйича;

157 "Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити бўйича.


20. Ҳақиқий таннарх бўйича маҳсулотлар юклаб жўнатилганда:

280 "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари буюмларини реализацияси" субҳисобварағи дебети бўйича ёки

281 "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализацияси" субҳисобварағи дебети бўйича;

045 "Ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналари буюмлари" субҳисобварағи кредити ёки

046 "Ёрдамчи (ўқув) қишлоқ хўжалигининг маҳсулотлари" субҳисобварақлари кредити бўйича.


21. Иш бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда уларнинг ҳақиқий таннархи бўйича:

282 "Шартнома бўйича илмий-тадқиқот ишларини ва бошқа бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматларни реализация қилиш" субҳисобварағи дебети бўйича;

082 "Шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишларига ҳамда бошқа бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларга доир харажатлар" субҳисобварағи кредити бўйича.


22. Харидор (буюртмачи) ва бюджет ташкилоти ўртасида тузилган шартномага мувофиқ қолган қолдиқ сумма келиб тушганда:

114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи дебети бўйича;

157 "Харидорлар ва буюртмачилар билан етказиб берилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити бўйича.


23. Келишилган қиймат ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар)нинг таннархидан юқори бўлиб, ижобий молиявий натижа (фойда) юзага келганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

28 "Маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси" ҳисобварағининг тегишли субҳисобварақлари дебети бўйича;

410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварағи кредити бўйича.


24. Келишилган қиймат ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар)нинг таннархидан паст бўлиб, салбий молиявий натижа (зарар) юзага келганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварақлари дебети бўйича;

28 "Маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси" ҳисобварақнинг тегишли субҳисобварақлари кредити бўйича.


25. Харидорлар (буюртмачилар)дан келиб тушган маблағлар доирасида (ушбу маҳсулот бўйича юзага келган дебиторлик қарзни ҳисобга олган ҳолда) ҳисобот йили мобайнида аниқланган молиявий натижа (фойда) 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағига олинади ва бу ҳисобда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварағи дебети бўйича;

400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварақлари кредити бўйича.


26. Ҳисобот йилининг охирида аниқланган молиявий натижа (зарар) ҳисобига 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағидаги даромадлар суммаси камайтирилади ва бу ҳисобда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварақлари дебети бўйича;

410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварақлари кредити бўйича.


27. Ушбу 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағи кредити (дебети) ҳисобига ёзилган суммалар бюджет ташкилотининг яратилган қўшимча даромад (илгари яратилган қўшимча даромадларни камайиши) суммасини билдиради ва бюджет ташкилоти томонидан топшириладиган чораклик Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботида (кейинги ўринларда - 2-РЖ ҳисоботи деб юритилади) даромад (ёки даромадни камайиши) сифатида акс эттирилади.


28. Маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш ва хизматлар бажариш) бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар) тури бўйича алоҳида ҳолда юритилиши лозим.



§-4. Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни

ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ижарага

беришдан ҳамда юридик ва жисмоний шахслар

томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам

ҳисобидан келиб тушган тушумларнинг бухгалтерия ҳисоби


29. Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага бериш қонунчиликка мувофиқ тартибга солинади.

30. Ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг (бюджет ташкилотининг улушига) ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган суммаси миқдорига (ҳар ойда ёки чоракда):

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақлар дебети бўйича;

401 "Ҳисобланган, лекин ҳисоб рақамга тушмаган даромадлар" субҳисобварақлар кредити бўйича.


31. Ижара тўлови келиб тушганда:

114 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ дебети бўйича;

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақ кредити бўйича.

32. Бир вақтнинг ўзида тушган ижара тўлови суммасига:

401 "Ҳисобланган, лекин ҳисоб рақамга тушмаган даромадлар" субҳисобварақ дебети бўйича;

400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварақ кредити бўйича.

33. Бунда, 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварақ кредити ҳисобига ёзилган суммалар бюджет ташкилотининг вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага бериш ҳисобига яратган қўшимча даромади суммасини билдиради ва бюджет ташкилоти томонидан топшириладиган чораклик 2-РЖ ҳисоботида тушум сифатида акс эттирилади.


34. Бюджет ташкилотига юридик ва жисмоний шахслар томонидан (нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан) берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам шунингдек, олинган инсонпарварлик ёрдами, техник кўмаклашиш воситалари ҳамда грант кўринишидаги маблағлар ҳисоби қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ бўйича;

400 "Бюджетдан ташқари даромадлар (тушумлар)" субҳисобварақ кредити бўйича.


35. Мазкур маблағлар бюджет ташкилоти томонидан топшириладиган чораклик 2-РЖ ҳисоботида тушум сифатида акс эттирилади.



§-5. Бюджет ташкилотининг ривожлантириш

жамғармаси маблағларини сарфланишининг

бухгалтерия ҳисоби


36. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги мавжуд маблағлар биринчи навбатда биринчи даражада тўланадиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган мавжуд кредиторлик қарзлар тўлови харажатларига сарфланади.


37. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш бўйича операциялар қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади:

а) Жамғарма маблағлари ҳисобига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисобланганда:

215 "Бюджетдан ташқари Жамғармалар ҳисобига харажатлар" субҳисобварақ дебети бўйича;

171 "Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси" субҳисобварақ кредити бўйича.

б) бюджет ташкилоти кассасига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш учун белгиланган тартибда нақд пул маблағлари олинганда:

120 "Касса" субҳисобварақ дебети бўйича;

114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити бўйича.

в) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланганда:

171 "Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси" субҳисобварақ дебети бўйича;

120 "Касса" субҳисобварақ кредити бўйича.


38. Харажатларнинг бюджет маблағлари бўйича юзага келган кредиторлик қарзлар тўланганда:

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақ ёки бошқа тегишли субҳисобварақлар дебети бўйича;

114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити бўйича.


39. Бюджет ташкилотининг талаб қилиб олингунча депозит (республика ва ҳудудий ғазна) ҳисобварағида (шахсий ҳисобварағида) маблағлар етарли даражада мавжуд бўлмаганда, ушбу харажатлар, кейинчалик бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (шахсий ҳисобварағи)дан тиклаш шарти билан, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.

Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақ (ёки бошқа тегишли субҳисобварақлар) дебети бўйича;

114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити бўйича.


40. Бюджет ташкилотининг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига (шахсий ҳисобварағига) маблағлар келиб тушгандан кейин, илгари Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ўтказилган суммаларга тенг бўлган маблағлар Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтарилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ дебети бўйича;

090 "Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити бўйича;

100 "Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварақ кредити бўйича ёки

237 "Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун амалга оширилган тўловлар" субҳисобварақ кредити бўйича.


41. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ва бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлар бўйича кредиторлик қарзларини тўлашга маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномаларининг "тўлов мақсади" сатрида "Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар бўйича кредиторлик қарз тўлови суммаси ўтказилади" ёзувини қайд қилиш лозим.


42. Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи маблағлари ҳисобига бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар йил мобайнида 215 "Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобига харажатлар" субҳисобварақ дебетида акс эттирилади.


43. Ҳисобот йилининг охирида 215 "Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан харажатлар" субҳисобварағи дебетида акс эттирилган ҳақиқий харажатлар якуний ўтказмалар билан 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағи билан ёпилади.


44. Бюджет ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар тасдиқланган бюджет лимити суммасидан ошиб кетган тақдирда, ошиб кетган сумма Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади. Якуний ўтказмаларда 200 "Муассасаларни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун бюджет бўйича харажатлар" субҳисобварағи бўйича (Ғазначилик хизматига ўтказилган ташкилотлар бўйича 206 "Ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан қилинган ҳақиқий харажатлар" субҳисобварағи бўйича) лимитдан ошиб кетган ҳақиқий харажатлар суммаси 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағига ўтказилади.


45. Агар 215 "Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан харажатлар" субҳисобварағи дебетида ҳисобда турган маблағлар бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлар бўйича иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобига 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағи кредитида ҳисобда турган маблағлар суммасидан ошиб кетса, ушбу ошган сумма 140 "Муассаса харажатларига доир ҳисоб-китоблар" ёки 230 "Бюджет томонидан муассаса харажатларини ва бошқа тадбирларни молиялаштириш" (Ғазначилик хизматига ўтказилган ташкилотлар бўйича 237 "Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун амалга оширилган тўловлар" субҳисобварағи) субҳисобварақларига ўтказилади.



III БОБ. ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

ВА САРФЛАНИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


46. Қуйидагилар Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг шаклланиш манбалари ҳисобланади:

тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми;

ҳомийлик ва донорлик ташкилотларидан ҳамда пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳақини тўлаш учун мўлжалланган бюджет маблағларидан тежалган маблағлар;


47. Тиббиёт муассасалари Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари сарфланишини икки мустақил йўналиш бўйича алоҳида ҳисобини юритадилар:

тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришга;

тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашга.


48. Тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми ҳар бир тиббиёт муассасасини сақланиши учун харажатлар сметасида Давлат бюджети харажатлари иқтисодий таснифининг 01-9-10 "Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга харажатлар" моддасида кўзда тутилади.


49. Ғазначилик хизматига ўтказилмаган тиббиёт муассасалари бўйича - тиббиёт муассасаси учун ажратилган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми муассасанинг бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча ҳисобварағига келиб тушганда:

090 "Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи дебетланади;

140 "Муассаса харажатларига доир ҳисоб-китоблар" ёки 230 "Бюджет томонидан муассаса харажатларини ва бошқа тадбирларни молиялаштириш" субҳисобварақлари кредитланади.


50. Тиббиёт муассасаси учун ажратилган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисмини (ҳар ойда), шунингдек меҳнат ҳақи тўловига мўлжалланган бюджет маблағларидан тежалган (чорак бўйича) маблағлар Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилишида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади (ҳар иккала ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар учун алоҳида бухгалтерия ўтказмаси берилади):

114 "Бюджет ташкилотларини (тиббиёт муассасаларини) ривожлантириш жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи дебети бўйича;

090 "Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи кредити бўйича ёки

100 "Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи кредити бўйича.


51. Ғазначилик хизматига ўтказилган тиббиёт муассасалари бўйича - тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисмини (ҳар ойда), шунингдек меҳнат ҳақи тўловига мўлжалланган бюджет маблағларидан тежалган (чорак бўйича) маблағлар Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказилишида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади (ҳар иккала ҳисоб рақамга ўтказилган маблағлар учун алоҳида ўтказма берилади):

114 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш Жамғармасининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи дебети бўйича;

237 "Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун амалга оширилган тўловлар" субҳисобварағи кредити бўйича.


52. Товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан (жумладан, даволаш-профилактика муассасаларининг пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишидан) тушган маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби ушбу Низомнинг 13 - 26-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


53. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасалари томонидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар йил мобайнида 215 "Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобига харажатлар" субҳисобварағи дебети бўйича белгиланган тартибда ҳисобга олинади.


54. Ҳисобот йилининг охирида 215 "Бюджетдан ташқари Жамғармалар ҳисобидан харажатлар" актив субҳисобварағи бўйича ҳисобда турган ҳақиқий харажатлар суммалари якуний ўтказмалар билан 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағига ўтказилади.


55. Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар тасдиқланган бюджет лимити суммасидан ошиб кетган тақдирда, ошиб кетган сумма Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади. Якуний ўтказмаларда 200 "Муассасаларни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун бюджет бўйича харажатлар" субҳисобварағи бўйича лимитдан ошиб кетган ҳақиқий харажат суммаси (Ғазначилик хизматига ўтказилган ташкилотлар бўйича 206 "Ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан қилинган ҳақиқий харажатлар") актив субҳисобварағи бўйича 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағига ўтказилади.

215 "Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан харажатлар" субҳисобварағи дебетида ҳисобда турган маблағлар бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган харажатлар бўйича иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобига 400 "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" субҳисобварағи кредитида ҳисобда турган маблағлар суммасидан ошиб кетса, ушбу ошган сумма 140 "Муассаса харажатларига доир ҳисоб-китоблар" ёки 230 "Бюджет томонидан муассаса харажатларини ва бошқа тадбирларни молиялаштириш" субҳисобварақларига (Ғазначилик хизматига ўтказилган ташкилотлар бўйича 237 "Ғазначилик орқали ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирларга амалга оширилган тўловлар" субҳисобварағи) ўтказилади.


56. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши Тиббиёт муассасасини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича даромад ва харажатлар тўғрисидаги ҳисобот (2-ТММРРЖ шакл)да белгиланган тартибда акс эттирилади.



IV БОБ. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ЎҚИТИШНИНГ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ ШАКЛИДАН

ТУШГАН ТУШУМЛАРНИ ВА АМАЛГА ОШИРИЛГАН

ХАРАЖАТЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


57. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


58. Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича маблағлар келиб тушганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

110 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ва топшириққа асосан ишлатиладиган суммаларнинг жорий ҳисобварағи" субҳисобварағи дебети бўйича;

402 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар" субҳисобварағи кредити бўйича.


59. Ушбу маблағлар ҳисобидан ҳақиқий харажатлар амалга оширилганда:

212 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича харажатлар" субҳисобварағи дебети бўйича;

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича;


60. Мазкур харажатлар учун тўловлар амалга оширилганда:

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар дебети бўйича;

110 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ва топшириққа асосан ишлатиладиган суммаларнинг жорий ҳисобварағи" субҳисобварағи дебети бўйича;


61. Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил мобайнида 212 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича харажатлар" субҳисобварағи дебетига йиғилиб, ҳисобот йили охирида 402 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар" субҳисобварағи дебетига ўтказиш йўли билан ёпилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

402 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар" субҳисобварағи дебети бўйича;

212 "Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар бўйича харажатлар" субҳисобварағи кредити бўйича.


62. Ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумларининг аналитик ҳисоби талабаларнинг курслари (босқичлари), факультетлар (деканатлар, ўқиш йўналишлари), гуруҳлар, шунингдек талабалар (фамилияси, исми, отасининг исми) бўйича алоҳида тарзда юритилади.



V БОБ. БОШҚА МАХСУС МАБЛАҒЛАРНИНГ

ТУШУМЛАРИ ВА АМАЛГА ОШИРИЛГАН

ХАРАЖАТЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


63. Бюджет ташкилотларининг махсус маблағлари бўйича бошқа тушумларга қуйидагилар киради:

иккиламчи хом ашёни топширишдан тушган тушумлар;

кераксиз ва эскирган моддий қийматликларни (бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинганларини) сотишдан тушган тушумлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.


64. Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича махсус ҳисобварағига бошқа махсус маблағлар келиб тушганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

111 "Бюджет ташкилотининг бошқа бюджетдан ташқари махсус маблағлар бўйича депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи дебети бўйича;

240 "Бюджетдан ташқари махсус маблағлар жамғармаси" субҳисобварағи кредити бўйича.


65. Ушбу маблағлар ҳисобидан ҳақиқий харажатлар амалга оширилганда:

211 "Бюджетдан ташқари махсус маблағлар бўйича харажатлар" субҳисобварағи дебети бўйича;

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар кредити бўйича.


66. Ушбу харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар бўйича махсус депозит ҳисобварағи ҳисобидан тўланганда:

178 "Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи ва бошқа тегишли субҳисобварақлар дебети бўйича;

111 "Бюджет ташкилотининг бошқа бюджетдан ташқари махсус маблағлар бўйича депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи кредити бўйича.


67. Келиб тушган бошқа махсус маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобот йилининг охирида ҳисобдан чиқарилганда:

240 "Бюджетдан ташқари махсус маблағлар жамғармаси" субҳисобварағи дебети бўйича.

211 "Бюджетдан ташқари махсус маблағлар бўйича харажатлар" субҳисобварағи кредити бўйича;


68. Бошқа тушумлар бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир тушум тури бўйича алоҳида тарзда юритилади.



VI БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ

ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


69. Чет эл валютасидаги операциялар, жумладан кассадаги, банклардаги депозит ҳисобварақлардаги валюта маблағлари, аккредитивлар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, тузилган шартномалар бўйича четдан келтирилган товар-моддий бойликлар ва бошқа активларни Божхона юк декларациясини расмийлаштириш санасида кирим қилиш, чет эл валютасида божхона тўловларини амалга ошириш ҳамда чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида улар амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади.


70. Бюджет ташкилотлари баланс моддалари бўйича чет эл валютасини ҳар ҳисобот чорагининг охирги санаси ва операцияларни амалга ошириш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолашни амалга оширадилар.


71. Нақд пул кўринишидаги чет эл валютасидаги операциялар бюджет ташкилотлари томонидан алоҳида "Касса дафтари" (КО-4 ёки 440-шакл)да юритилади.


72. Чет эл валютасида маҳсулотларни (бажарган иш, кўрсатган хизматларини) сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби 114 "Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи" субҳисобварағи ўрнига 118 "Валюта ҳисобварағи" субҳисобварағи қўллаган ҳолда ушбу Низомнинг 13 - 26-бандларига мувофиқ амалга оширилади.


73. Чет эл валютаси курси қийматининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган сўмга нисбатан ўзгарилиши (пасайиши ёки кўтарилиши)га кўра, чет эл валютасида ифодаланган операциялар, активлар ва мажбуриятларни сўмга нисбатан қайта ҳисоблашда ижобий ёки салбий курс фарқлари юзага келади.


74. Чет эл валютаси курси қийматининг сўмга нисбатан ўзгариши (кўтарилиши)да ижобий курс фарқи юзага келади ва бу ҳисобда 118 ёки ҳисоб-китоблар ҳисобини юритиш бўйича бошқа субҳисобварақлар дебети бўйича ҳамда, амалга оширилган операциялар мазмунидан келиб чиққан ҳолда, 240, 400, 401, 410-субҳисобварақларнинг кредити бўйича акс эттирилади.


75. Чет эл валютаси курси қийматининг сўмга нисбатан ўзгариши (пасайиши)да салбий курс фарқи юзага келади ва бу ҳисобда ушбу Низомнинг 74-бандида кўрсатилган бухгалтерия ўтказмасининг акси билан акс эттирилади.


76. Чет эл валютасидаги маблағларнинг синтетик ҳисоби 381 жамғарма (3 мемориал ордерда) қайдномасида, чет эл валютасидаги операцияларнинг аналитик ҳисоби 292 "Жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар китоби (карточкаси)" шаклда валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида тарзда юритилади.



VII БОБ. СОЛИҚ ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ

ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИНГ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


77. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 414-сонли қарорига мувофиқ қўшимча даромадлар оладиган бюджет ташкилотлари юқорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган муддатга солиқларнинг барча турлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловларидан, бўшаб қолган маблағлар бюджет ташкилотларининг моддий техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек ўз ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилган тарзда, озод қилинган.

78. Бюджет ташкилотлари томонидан қўшимча олинган даромадларга солиқлар ҳисобланиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:

410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварағи дебети бўйича;

173 "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити бўйича.


79. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига сотилган маҳсулот (бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат)лар ҳажмидан ажратмалар ҳисобланишида:

410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварағи дебети бўйича;

198/2 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити бўйича.


80. Бюджетдан ташқари бошқа мақсадли жамғармаларга (Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва бошқаларга) ажратмалар ҳисобланишида:

410 "Фойда ва зарарлар" субҳисобварағи дебети бўйича;

199 "Бюджетдан ташқари бошқа мақсадли жамғармалар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи кредити бўйича.


81. Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммалари қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

173 "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварағи дебети бўйича;

198/2 "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақлари;

199 "Бюджетдан ташқари бошқа мақсадли жамғармалар билан ҳисоб-китоблар" субҳисобварақлари дебети;

420 "Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар" субҳисобварағи кредити бўйича.


82. Берилган имтиёзлар суммалари ҳисобига йил мобайнида амалга оширилган хақиқий харажатлар 218 "Солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёз суммалари ҳисобига харажатлар" субҳисобварағи дебетига йил мобайнида йиғилиб, йилнинг охирида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ҳисобдан чиқарилади:

420 "Бюджетга ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар" субҳисобварағи дебети бўйича;

218 "Солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёз суммалари ҳисобига харажатлар" субҳисобварағи кредити бўйича.


83. 420 "Бюджетга ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар" субҳисобварағи кредитида акс эттирилган суммалар 2-РЖ ҳисоботида даромад сифатида кўрсатилади, шунингдек ҳисобот йилининг охирида қолган қолдиқ миқдори келаси йил учун берилган имтиёзлар суммалари ҳисобига ишлатилиши мумкин бўлган суммани билдиради.



VIII БОБ. ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


84. Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ягона баланс тузадилар.


85. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилади.


86. Бюджет ташкилотининг раҳбари бюджетдан ташқари маблағларнинг тақсимловчиси ҳисобланади ҳамда мазкур маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш учун жавобгардир.


87. Бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар тасдиқланган бюджет лимити суммасидан ошиб кетиши учун жавобгарлик бюджет ташкилоти раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммаларига юклатилади.


88. Бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва жойлардаги молия органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.



IX БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


89. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 242-модда.





















































Время: 0.1503
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск