ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Бошқа турдаги қимматбаҳо қоғозлар /

Марказий банк Бошқарувининг 15.03.2008 й. 8/8-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.06.2008 й. 1829-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2008 й.

N 1829




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.03.2008 й.

N 8/8


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли

қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш

ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 18 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-726-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир ойдан кейин кучга киритилсин.


3. Мазкур Қарор амалга киритилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан давлат қисқа муддатли облигациялари билан РЕПО битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисида муваққат низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 1998 йил 22 августдаги 14/8-сонли қарор (1998 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 502);

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан давлат қисқа муддатли облигациялари билан РЕПО битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисида муваққат низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 1999 йил 20 ноябрдаги 21/11-сонли қарор (2000 йил 22 январь, рўйхат рақами 502-1).



Марказий банк Бошқаруви раиси                                     Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 247-модда.















































Время: 0.2007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск